Мобил алоқа тизимлари антенналари
Нисбатна унча катта бўлмаган кучайтириши, унча катта бўлмаган ҳажмлари ва вазни туфайли штирли антенналар вақтинчалик ёки ҳаракатдаги базавий станцияларда қўлланилади. Замонавий сотали тизимларда стационар базавий станцияларда асосан чатоталарнинг такрорланиши авзалликлари туфайли секторли антенналар қўлланилади. Горизонтал текисликда секторли ЙДни, масалан, бурчакли рефлекторли ярим тўлқинли вибратордан фойдаланиш орқали олиш мумкин. Секторли ЙДни ҳар бир қаватда параллел вибраторлардан антенналар панжарасидан фойдаланиш орқали ҳам олиш мумкин.
Сотали телефония технологиясида ишлатиладиган кўплаб нурлантиргичлар шлейфли симметрик вибратор, спиралли антенна, чорак тўлқинли штир ва паст профилли антенналар ҳисобланади.
Назорат саволлари
1. Антеннага умумий тушунча беринг. 2. Изотроп нурлантиргич ва симметрик вибратор деганда нима тушунилади? 3. Антенналарнинг асосий характтеристикаларини келтиринг? 4. РРЛда қандай антенналар ишлатилади? 5. Мобил алоқа тизимларида қандай антенналар ишлатилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |