Аҳоли қариши ва ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришлар
Умр кўриш давомийлиги ортиши шароитида пенсия тизимлари ислоҳотлари
Download 52.05 Kb.
|
Аҳоли қариши ва ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришлар.
Умр кўриш давомийлиги ортиши шароитида пенсия тизимлари ислоҳотлари
Ишловчи авлод солиштирма оғирлиги камайган ва пенсия таъминотига даъвогар бўлиб турган авлод улушининг ҳажми ва тезлиги борган сари ортиб бориши жамиятдаги моддий ресурсларнинг пенсия таъминотининг “ авлодлар бирдамлиги ” принциплари асосида тақсимланиши адолатли ва самарадорлик асосида бўлмаётгани кузатилмоқда . Меҳнат фаолиятини узайтириш ва жамғармаларга рағбатни ошириш мақсадида кенг қамровли пенсия тизимига эга давлатлар пенсия таъминоти шартлари ва меъёрларига тузатишлар киритилмоқда , пенсия ёши узайтирилиб , янги пенсия технологиялари жорий этилмоқда : баллик , жамғарилувчи , шартли жамғариладиган , танланган иқтисодий - демографик кўрсаткичларнинг ўзгаришига кўра параметрларга автоматик тузатиш киритилувчи ва ҳоказо .Европа Иттифоқидаги замонамиз пенсионерлари учун меҳнат бозоридан кетишнинг энг мақбул ёши (2020-йил маълумотлари )-расман пенсия ёшига нисбатан камдир , эркаклар учун 62,6 , аёллар учун эса 61,9 йилни ташкил этади , меҳнат бозоридан кетгач умр давомийлиги эса мос равишда 19,5 ва 24 йилдир . Аммо , бу борада рекорд натижа кўрсатган давлатлар ҳам мавжуддир (Франция ва Испания ) . Бу ерда ушбу кўрсаткич эркаклар учун 23 йилдан кўпроқ , аёллар учун эса 27 йилдан ортиқдир (Pencion at a galance ....2021 , Pp 178-181). Демографик ўзгаришлар пенсия тизимлари олдига пенсия тўловларини амалга оширишда адолат ва адекватлик тамойилларига амал қилиш , пенсия тизимларидаги барқарорлик ва авлодлараро тенгликка амал қилишда мураккаб вазиятларни қўймоқда . Кўпчилик пенсия контекстидаги пенсиянинг адолатли белгиланиши деганда пенсионер пенсияга чиққунича меҳнат фаолияти давомида пенсия учун ажратган тўловларининг қарилик даврида олаётган пенсия миқдорига мутаносиб бўлишини тушунади . Пенсия тайинлашда адолатли бўлиш жараёнида аёлларнинг ҳақ тўланмайдиган бандликда бўлиш вақти ҳам ҳисобга олиниши лозим , чунки аёллар уйда , фарзандлар тарбияси , уй - рўзғор ишлари , хонадон орасталиги , оила аъзоларига ғамхўрлик учун катта меҳнат , куч - кувват сарфлайдилар , бу эса ўз - ўзидан аёлларнинг пенсияга қўшимча балл йиғиш , жамғарма йиғиш потенциали даражасини пасайтирувчи омилдир . Пенсияга нисбатан ижтимоий адолатли баҳолаш пенсия ёши ва меҳнат ёки суғурта стажи каби базавий параметрлардан ташқари пенсионернинг меҳнат бозоридаги фаолияти вақти , стаждаги ижтимоий сабабларга кўра узилиш даврлари , ишнинг турли даражада мураккаблиги ва шартномалар хилма - хиллиги каби мезонларни ҳам ўз ичига олмоғи муҳимдир . Кўпгина пенсия тизимлари бир қатор қайта тақсимлаш элементларини ўзида жамлайди . Улар орасида пенсияни кредитлаш мавжуд : кичик ёшдаги болалар ёки қари оила аъзосига ғамхўрлик вақти ҳисоби ; ишсизлик вақтлари ; бадаллар миқдори бўйича чекловлар мавжуд бўлмаган тақдирда , пенсиялар миқдорининг юқори чегараларини жорий этиш ; (Испания ) ёки пенсия тизимини молиялаштириш учун пенсия ҳуқуқларини шакллантирмасдан махсус суғурта бадалларини йиғиш схемаларидан фойдаланиш (Франция , ушбу схема бўйича ходимлар учун даромаднинг 0,4% и , иш берувчилар учун 1,9% и чегириб ташланади ); бадаллар ва пенсия орасидаги алоқаларни ўзгартириш , масалан , кам иш ҳақи олувчи ходимлар учун нисбатан юқори алмашув даражаси ; узоқ муддатли иш стажи эгалари учун пенсиянинг минимал ва базавий миқдори асосида махсус ҳисоб - китобларни қўллаш ва ҳоказо. Халқаро валюта фонди экспертлари хулосасига кўра авлодлараро нотенгликни қисқартириш ва пенсия тизимларидаги узоқ муддатли барқарорликка эришиш зарурияти бугунги куннинг актуал муаммоларидандир , чунки иқтисодий ривожланган давлатлардаги пенсионерлар олаётган ҳаётий пенсиялари миқдори улар тўлаб борган суғурта бадалларидан деярли икки баробар кўпдир . Сўнгги 10 йилликда пенсия тизимларидаги ислоҳотлар асосан , ушбу номутаносибликни 1 ярим баробар камайтиришга ва тўланадиган суғурта бадаллари ва олинувчи пенсия қийматини нисбатан тенглаштиришга қаратилган эди , бунинг натижасида 2040- йилларга бориб пенсияга чиқувчилар пенсияси ушбу меъёрлаштирилган миқдорда бўлиши режалаштирилган эди . Афсуски , қатор давлатлардаги ушбу ислоҳотларнинг кечиктирилиши ёки аввалги меъёрий тартибга қайтилиши , қоидаларнинг ўзгартирилиши натижасида ушбу 1 ярим баробар эндиликда пенсияга чиқувчилар учун 1, 7 баробарга кўтарилиши кутилмоқда (Fouejien , Kangur , Martines , Soto , 2021.p.2). Пенсия тизимларидаги тўпланган дефицит миқдори 2000-2020 йиллар оралиғи даври учун Европа Иттифоқи давлатларида ЯИМ нинг 50% атрофида бўлиб , Италия ва Францияда ҳатто ЯИМ нинг 75-80 % дан юқори қисмини ташкил этган бўлса , Германия ва Швецияда 60% атрофида бўлиши , албатта Пенсия тизими барқарорлигига салбий таъсир этувчи омилдир . Когорталар даражасидаги актуар адолат бу - инсон меҳнат фаолияти жараёнида тўлаб борган суғурта бадалларининг пенсияга чиққандан умрининг сўнгига қадар оладиган пенсия миқдорига нисбатан тенг қийматда бўлишидир . Авлодлараро тенглик турли авлодларнинг пенсия ва суғурта бадалларидаги доимий баланс ушлаб турилгандагина таъминланади. Актуар адолатли тизим ҳеч қандай авлодлараро қайта тақсимлашни назарда тутмайди , шунинг учун ҳам у авлодлараро тенглик тизимидир . Айтиб ўтиш лозимки , пенсия таъминотининг авлодлараро адолатли бўлишида фақатгина монетар трансфертларни эмас , балки , авлодлараро бир - бирига ўтиб борувчи , таълим ва атроф - муҳит ҳолати каби имкониятлар қайта тақсимотини ҳисобга олиш зарурдир . Тан олиш зарур , бугунги кунда меҳнат бозорига чиқаётган авлод вакиллари аввалгиларига нисбатан салоҳиятлари юқоридир . Масалан , ОЕСД давлатларида 25 дан 34 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида олий маълумотли бўлган инсонлар улуши 45% ни ташкил этади , 55-64 ёш чегарасидаги ходимлар ўртасида эса ушбу кўрсаткич 28% атрофидадир . Сўнгги йилларда , аҳоли маълумоти даражаси ортиб бориши билан кечроқ пенсияга чиқиш тенденцияси кузатилмоқда , чунки олий маълумотли фуқаро фаолиятини ўрта маълумотли инсонга нисбатан кейинроқ бошлайди , аммо , кексаликда ҳам давом эттириши қулай бўлган фаолият соҳасини танлашга ҳаракат қилади . Шу билан бирга олий маълумот инсон учун фаолиятининг расмий ва норасмий янги жиҳатларини ўзлаштириши , шу билан бирга саломатлигини яхши даражада сақлашига билвосита ҳисса қўшади . Аҳоли умр кўриши давомийлигига мос равишда пенсия ёшининг ва пенсия таъминоти параметрларининг ўзгартирилиши пенсия тизимининг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи ҳамда авлодлараро тенгликни шакллантирувчи омилдир . Ушбу механизм жамғариб бориладиган ва шартли жамғариб бориладиган пенсия тизими доирасига киритилган , шу билан бирга , ўз амалиётида ҳам жамғариб бориладиган , ҳам тақсимловчи пенсия молиялаштирилиши схемасини қўлловчи мамлакатлар умр давомийлиги ошганлиги сабабли пенсия ёшини 65 ёш этиб белгиламоқдалар ( алоҳида ҳоллардагина пенсия ёши 60 ёки 62 дир ). Ушбу схемалар тақсимланиш нуқтаи - назаридан нейтрал кўринса - да , амалиётда эса регрессивлик касб этади , чунки кам даромадга эга бўлган пенсионерлар умри давомийлиги ҳамда пенсия олиш даври нисбатан қисқа бўлади . Иқтисоди тараққий этган давлатларда кам даромад топувчи квинтил гуруҳга мансуб пенсионерларнинг қолдиқ умр кўриш давомийлиги даромади юқори бўлган пенсионерларга нисбатан 3 йил кам бўлиб , олаётган пенсиялари умумий миқдори ҳам 13% камдир (Pension at a glance .p .95). Агар турли иқтисодий - ижтимоий гуруҳлар ўртасида умр кўриш давомийлиги тафовути борган сари ортиб борса , у ҳолда пенсия ёшининг умр кўриш давомийлиги билан боғлиқлиги натижасида тенглик таъминланиши шубҳа остида қолади . Автоматик тузатишларда янги технологияларни жорий этишда қатор муаммолар мавжуд бўлиб , улар қариш жараёнига боғлиқ бўлиши натижасида пенсия сиёсати мақсадларининг изчил эмаслигини намоён этмоқда.Тақсимлаш схемалари бўйича 1 йил учун ёки маълум бир давр учун қабул қилинган суғурта бадаллари ва тўланган пенсия даражаси аввалги меҳнат даври даромадларига мутаносиб тарзда амалдаги пенсиянинг нисбатига уйғун бўлиши лозим . Шунинг учун ҳам схемалар учун пенсионерлар ва суғурта бадаллари тўловчилар нисбатини тенглаштирувчи пенсия ёшини белгилаб олиш муҳимдир . Яъни , қолдиқ умр давомийлигига (65 ёшдан юқори ) мутаносиб тарзда пенсия ёшини белгилаш жараёнини тезлаштириш лозимдир . Агар бунинг акси бўлса , суғурта бадаллари ва давлат субсидияларининг миқдорини ошириш эҳтиёжи юзага келади . Ушбу жараёнлар динамикаси ҳисоботини автоматик тузатишлар ёки бошқа дискрет чоралар йўли билан ҳам олиб бориш қийин . Алмашув меъёрини сақлаб қолишда жиддий иқтисодий дисбаланслар келиб чиқмаслиги учун пенсия ёши ва умр кўриш давомийлиги орасидаги боғлиқлик назарий жиҳатдан пенсия ажратмаларини мос равишда қисқартирувчи механизм билан бирлашиши лозим . Акс ҳолда , пенсия ёшининг оширилиши қўшимча харажатлар келиб чиқиши , бу эса янги пенсия ёши бўйича тақсимлаш тизимларида ( pay -as -you -go) яна ҳам юқори алмашув меъёри келиб чиқишини тақозо этади . Пенсия тизимларининг асосий характеристикалари орасида адекват ўлчамдаги пенсия ва мақбул молиялаштириш даражасига боғлиқ бўлган парметрлар ҳал қилувчи ўринни эгаллайди . Бир томондан , пенсиянинг миқдори меҳнатга лаёқатсиз аҳоли камбағаллашуви хатарини минималлаштириш учун етарли бўлиши , иккинчи томондан , фаолият даври якунланиши сабабли даромадлар пасайиши жарёнини силлиқлаши лозим , аммо , пенсия тизимининг юқори харажатларини камайтириш мақсадига амал қилинадиган бўлса , бунга эришиш жуда мушкулдир . Ўта кам даражадаги пенсия миқдори пенсия ёшига етгач пенсионерлар яшаш стандартларининг сезиларли пасайишига , камбағаллик чегарасидан пастда яшовчи қариялар сони ошишига олиб келади. Бошқа аҳоли гуруҳига нисбатан қариялар орасида камбағаллик даражасини камайтириш фақатгина иқтисоди ривожланган мамлакатларда амалга оширилди , лекин ҳаммасида ҳам эмас . Камбағалликнинг улуши ўртача ҳисобда (даромадлари мамлакатдаги ўртача даромаднинг 50% идан кам бўлган )ОЕСД давлатларида 65 ёш ва ундан катта инсонлар орасида 14% ни ташкил этади. Ушбу гуруҳдаги 37 давлатдан 16 тасидаги қарияларнинг нисбий камбағаллик кўрсаткичи эса умумий аҳоли сонидан пастдир . Пенсия тизимлари турлича бўлган Дания , Франция , Исландия , Чехияда эса бу кўрсаткич 5% дан ҳам пастдир . Кореяда эса нисбий камбағаллик кўрсаткичи 40% дан кўп бўлиб , Болтиқбўйи мамлакатларида 30%, АҚШ ва Австралияда эса 20% атрофидадир (Pension at a glance ...2021.P.187). Кекса қатлам вакиллари орасида нотўлиқ норасмий бандлик даражаси ошган ҳозирги вақтда камбағаллик хавфи ва ижтимоий бегоналашувни камайтириш вазифасини биринчи даража пенсиялари ( базавий ва минимал )ҳамда пенсия схемалари таркибига киритилган тақсимлаш элементлари бажармоқда . Базавий (универсал ва суғурта )ва минимал пенсия маблағлари ўртача миллий маошнинг 20-30% и чегарасини ташкил этмоқда . Суғурта стажи кам ва меҳнат даромадлари фоизи кам бўлган инсонлар учун минимал пенсиялар жуда ҳам муҳим ижтимоий инструмент ҳисобланади . Ижтимоий сиёсати кексалар учун минимал кафолатланган даромадлар таъминотига йўналтирилган давлатларда мажбурий пенсия таъминотида асосий ўринни суғурта (меҳнат ) стажидан қатъи назар белгиланувчи турғун пенсия ташкил этади .Қайсидир маънода бу меҳнатга лаёқатсиз кекса аҳоли учун базавий даромаднинг аналогидир , дейиш мумкин . Бундай тизимлар , албатта , нисбатан камхаражатдир , аммо , қўшимча хусусий корпоратив ёки индивидуал суғуртасиз улар , одатда , анча паст даражадаги қоплаш даражаси б.н таъминлайди . Турли пенсия тизимлари орқали фуқароларнинг бандликдан кейинги даромадларининг силлиқланиши функциясининг амалга оширилиши даражасини қисман меҳнат даромадларининг пенсия б.н қопланиши назарий фоиз кўрсаткичи (theoritical replacement rate ) ифодалайди. Қоплаш коэффициенти ўртача иш ҳақига эга бўлган ходимнинг пенсия тайинлангандан кейин 1 йил давомида оладиган фаразий пенсиясининг тахминий миқдорининг пенсияга чиқишгача олган иш ҳақининг тахминий миқдорига нисбатини белгилаши мумкин (яъни , 40 йил иш стажи билан расман пенсия ёши б.н белгиланган пенсия мисолида ). Ушбу кўрсаткич Европа давлатларида 70% атрофида бўлиб , Литвада 20% оралиғидадир . Бундан келиб чиқадики , нисбатан кам иш ҳақи олиб ишлаган ходим ҳам тақсимлаш механизми доирасида юқори қоплаш коэффициенти б.н пенсияга чиқиши мумкин , лекин бу ҳол умумий тартибда эмас (1- жадвал ). Суғурта стажи қисқарганда эса қоплаш коэффициенти ҳам мос равишда пасаяди , масалан , 20 йиллик иш стажида базавий даражанинг 20 -40% ни ташкил этади . Яқин ўн йилликларда турли давлатлар харажатларини қисқартириш доирасида меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниши натижасида пенсиянинг узоқ йиллик стажга эга ишчиларнинг меҳнат даромадларини қоплаш коэффициенти пасайиб бориши прогноз қилинмоқда.Аммо , баъзи давлатларда бу фарқ сезиларли даражада бўлади , 25-30% атрофида (Италия ва Польшада ), бошқа давлатларда эса сезиларли эмас 10% га яқин (Финляндия , Дания )(Pension adequcy report .P.68). Бундан ташқари , пенсия таъминотининг яна бир даража кўрсаткичи мавжуд бўлиб , бу - қоплашнинг агрегатланган (жами ) даражаси (аggregate replacement ratio )аҳолининг 65-74 ёш категорияларининг ўртача даромадининг 50-59 ёш гуруҳи ўртача даромади нисбатини ифодалайди .Ушбу коэффициент пандемиягача бўлган даврда , хусусан , 2019-йилда Грецияда ва Италияда мос равишда 76%-73% ни ташкил этган бўлиб , Латвия ва Болгарияда эса 37%-38% ни ташкил этган (Pension adequacy report , 2021 , p-40). Пенсия тизимини молиялаштириш “юки” даражасини , шартли равишда , мажбурий пенсия суғурта бадаллари миқдорини таҳлил қилиш асосида тавсифлаш мумкин , чунки , бу кўрсаткич меҳнат нархига таъсир этади , шунингдек , давлат пенсия харажатларининг ЯИМ га нисбати асосида пенсияларни кўп тармоқли молиялаштиришни ҳисобга олиш лозимдир . Суғурта бадаллари миқдорини солиштиришда баъзи давлатларда пенсия бадаллари ижтимоий бадаллар таркибига киритилгани ( Испания , Британия ), баъзиларида эса пенсия таъминоти тўлиғича солиқларга боғлиқ эканлигини ҳам ( Австралия , Канада ) назарда тутиш лозимдир . Пенсия бадалларининг энг юқори даражаси Италияда бўлиб , ишчи ходим иш ҳақининг 33%ини ташкил этади , пенсия бадалларининг энг кам миқдори эса Литвада қайд этилган бўлиб , у ерда ишчилар иш ҳақидан пенсия учун 8,7% бадал тўлайдилар (жадвал). Download 52.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling