Аҳоли қариши ва ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришлар


Мажбурий давлат суғурта тизимига пенсия суғурта бадаллари (иш ҳақидан % миқдорида , 2020- йил .)


Download 52.05 Kb.
bet3/3
Sana11.01.2023
Hajmi52.05 Kb.
#1088980
1   2   3
Bog'liq
Аҳоли қариши ва ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатидаги ўзгаришлар.

Мажбурий давлат суғурта тизимига пенсия суғурта бадаллари (иш ҳақидан % миқдорида , 2020- йил .)

Мамлакат

Ходим

Иш Берувчи

Жами

Австрия

10,25

12,55

22,8

Бельгия

7,5

8,9

16,4

Германия

9,3

9,3

18,6

Италия

9,19

23,81

33

Канада

5,25

5,25

10,5

Литва

8,7

-

8,7

Польша

9,8

9,8

19,6

США

5,3

5,3

10,6

Финляндия

7,15

15,2

22,4

Франция

11,3

16,5

27,8

Япония

9,15

9,15

18,3

Манба: OECD. Pension at a glance 2021.OECD and G20 indicators. — Paris: OECD Publishing, 2021. https://doi.org/10.1787/ca401ebd-en


ЯИМ нинг 13-15% ини (дунё давлатлари орасида энг юқори) давлат пенсияларини молиялаштиришга сарфлайдилар , ЯИМ нинг давлат пенсиялари учун энг кам қисмини яъни , 3% дан камроғини Лотин Америкаси давлатлари (Чили , Мексика) ва Исландия сарфлайди , негаки бу давлатлар пенсия тизимининг асосий қисмини хусусий , профессионал (коллектив ёки индивидуал) пенсия схемалари ташкил этади . Хусусий пенсия суғурта тизими оммалашуви сабаби “сахий ”давлат дастурларининг қабул қилиниши ҳам бўлиши мумкин .Одатда , давлат пенсияларининг нисбий даражаси қанча кам бўлса , хусусий пенсия тизимлари ва қўшимча дастурлар аҳамияти ортиб боради . Мажбурий ёки квази - мажбурий (яъни , ижтимоий ҳамкорлар келишуви асосидаги миллий ёки соҳалараро) дастурлар ИҲТТ нинг деярли ярим давлатларида амал қилмоқда . Хусусий схемалар бўйича тўловлар эса , умумий олганда ЯИМ нинг 1,5ини ташкил этмоқда . Аммо қатор давлатларда нодавлат пенсия суғурта тизими юқори даражада ривожлангани боис , бу кўрсаткич ЯИМ нинг 5% идан ҳам ошади (масалан , Нидерландия , Канада , Британия).(Pension at a glance .....2021.p-200)
Таъкидлаш лозимки , ривожланган давлатлар пенсия ислоҳотларидан мақсад , молиявий барқарорлик ва пенсиянинг адекват миқдори ўртасидаги баланс тенглигига эришиш бўлса , бозор иқтисодиёти ривожланаётган кўпгина давлатлар учун асосий мақсад -ишлаётган аҳолининг пенсия суғурта қамровини ошириш ва пенсия дастурларини молиялаштириш манбаларини кенгайтиришдир . Агар Шимолий Америка ва Европа пенсия суғурта схемаларига мос равишда иқтисодий фаол аҳолининг 95% ва 88% и кирса , Лотин Америкаси давлатларида эса , норасмий бандлик даражасининг юқори эканлиги ҳамда меҳнатга лаёқатли аҳолининг катта қисми ҳамон моддий эҳтиёжмандлиги сабабли ушбу кўрсаткич ХМТ (Халқаро меҳнат ташкилоти ) маълумотларига кўра , 47% ни ташкил этади , Жанубий Осиё мамлакатларида эса 26% дир . Ғарбий Европада кексаларнинг ижтимоий ҳимояси учун харажатлар (суғуртали ва носуғурта дастурлар бўйича , тиббий хизматларсиз)ЯИМнинг 11,3 % ини , Жануби - Шарқий Осиё ва Лотин Америкасида ЯИМнинг 5, 7-5, 9 ини , Ғарбий Осиёда эса ЯИМ нинг 2, 2% ини ташкил этади .(Social protection...2021.p.p 171, 176).
Аҳоли қариш жараёни меҳнат фаолияти даврини узайтириш ва пенсиянинг адекват миқдорини сақлаб қолишга йўналтирилган пенсия тизими ислоҳотларидан ташқари , янги демографик ўзгаришлар ичида бўлган меҳнат бозори билан бақамти бўлиши лозим . Шартли равишда , пенсияга чиқиш арафасидаги ёшдаги аҳоли орасида (55-64 ёш ) дунёвий макроҳудуд бўйича 55-60% аҳоли меҳнатда банд бўлса , 64 ёшдан юқори бўлган аҳолининг 20-25% бандлиги кузатилади (Африка мамлакатларида бу кўрсаткич 25% дан юқоридир , Европада эса 8% атрофида ). Аммо , 65 ва ундан юқори ёшдаги европаликларнинг 6-10% и болаларга ёки ўзидан ҳам кекса бўлган қариндошларига ғамхўрлик қилиш билан бандлигини кўришимиз мумкин (Scott , Lynch , Reeves , Falkenbach , Gringrich , Cylus , Bambra , 2021 ,p.28).
ХМТ дунёдаги 100 дан ортиқ давлатларда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра , ҳозирда 55 ва ундан юқори ёшдаги аҳолининг меҳнат потенциалидан кам фойдаланилмоқда , катта ёшдаги инсонларнинг меҳнат қилишга бўлган талаби таклифдан сезиларли тарзда кўпдир . Баъзи давлатларда қайд этилаётган паст даражадаги ишсизликда эса , афсуски , иш қидириб “ҳафсаласи пир бўлган ” , оқибат иш қидирмай қўйган ёши катта ишсизлар фоизи юқорилигича қолмоқда .
Иқтисодиётнинг расмий секторига кекса авлод вакилларини жалб қилиш ва ушлаб қолиш учун қатор тадбирлар ишлаб - чиқилган бўлиб , улар архаик - ҳуқуқий ва ёш чегарасидан воз кечиш , ёши катта ишчилардаги профессионал ва ҳаётий тажриба сабабли уларда позитив имиджни шакллантириш , уларни касбий малака ошириш ва қайта тайёрловга жалб қилиш , миллий ва корпоратив даражада улар учун меҳнат фаолияти шароити ва иш муҳитига мослашув механизмларини жорий этишдан иборатдир . Маълумки , иқтисодий тараққий этган давлатларда малака ва билимларни доимий ошириб боришга кўп эътибор берилади , иш жойларида норасмий таълим иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади ва 55-64 ёш оралиғидаги ишчиларнинг учдан бир қисми бу жараёнда қатнашади , ваҳоланки , бошқа ёш гуруҳидаги ишчиларнинг улуши 50% и ва ундан кўпни ташкил этади . Бунинг асосий сабаби эса , аксар ҳолларда иш берувчиларнинг хоҳиши йўқлиги ёки ишчиларнинг ҳам таълимдан сезиларли даромад олишга қизиқмаслигидир.
Кекса аҳоли қатламига нисбатан ижтимоий сиёсат кўпинча стереотиплар асосида олиб борилиши кузатилади , кексалар гуруҳларга бўлинади , ваҳоланки , инсоннинг календар ёши унинг хулқ - атвор модели ёки саломатлиги ҳолатини белгилашда аниқ мезон эмас : катта ёшдаги турли индивидларнинг физиологик тузилиши , соғлиқ кўрсаткичлари , фаоллик даражаси ва меҳнат қилиш қобилияти , жамиятдаги роли ҳам турличадир . Одатда, моддий жиҳатдан яхши таъминланган инсонлар кам таъминланганларга нисбатан кўпроқ яшайдилар ва уларда 55-60 ёшга етгач ҳам узоқ муддатли парваришга эҳтиёжлари нисбатан кам бўлади (Zaniotto , Batty , Stenholm , 2020 .p 910). Европа давлатларида 55-64 ёш чегарасидаги инсонларнинг меҳнат бозоридаги бандлик улуши эркакларники 66% , аёлларники эса 53% атрофидадир , 65 ёшдан кейин эса , табиийки , ушбу бандлик суръати пасаяди ва мос равишда 8% ва 4% ни ташкил этади (Corselli - Nordbland , Strandell, 2020.p .22).

1

Download 52.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling