Режа: - Аҳоли ва уни статистик ўрганиш
- Аҳолининг сонини ва мамлакат ҳудуди бўйича жойлашишини ўрганиш
- Аҳолини таркибини ўрганиш
- Аҳолининг табиий ҳаракати статистикаси
- Аҳоли миграцияси. Аҳолини истиқболдаги сонини аниқлаш
Аҳоли статистикаси статистиканинг энг қадимги тармоғи ҳисобланади. Қадимги дастлабки ҳисоб операциялари харбий ва хўжалик мақсадларида аҳолини хисобга олиш билан боғлиқ ҳолда олиб борилган. Кўплаб маълумотларни ўрганиш натижасида аниқланган қонуниятлар биринчи марта аҳолининг туғилиши ва ўлиши билан боғлиқ жараёнларда аниқланган. - Аҳоли статистикаси статистиканинг энг қадимги тармоғи ҳисобланади. Қадимги дастлабки ҳисоб операциялари харбий ва хўжалик мақсадларида аҳолини хисобга олиш билан боғлиқ ҳолда олиб борилган. Кўплаб маълумотларни ўрганиш натижасида аниқланган қонуниятлар биринчи марта аҳолининг туғилиши ва ўлиши билан боғлиқ жараёнларда аниқланган.
- Ҳозирги кунда ҳам аҳоли ҳар томонлама тадқиқотлар объекти ҳисобланади, чунки аҳоли ишлаб чиқариш жараёнининг бовосита иштирокчиси ва бу жараён натижасининг истеъмолчиси ҳам ҳисобланади.
Аҳоли статистикасининг ўрганиш объекти маълум худудда яшовчи одамлар йиғиндиси ҳисобланади. Хар қандай мамлакатнинг аҳолиси ўз таркиби бўйича бир хил эмас ва у вақт бўйича ўзгарувчан, шунинг учун аҳолининг яшаш қонуниятлари, унинг таркибий узгаришлари ва бошқалар аниқ шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўрганилиши керак. - Аҳоли статистикасининг ўрганиш объекти маълум худудда яшовчи одамлар йиғиндиси ҳисобланади. Хар қандай мамлакатнинг аҳолиси ўз таркиби бўйича бир хил эмас ва у вақт бўйича ўзгарувчан, шунинг учун аҳолининг яшаш қонуниятлари, унинг таркибий узгаришлари ва бошқалар аниқ шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўрганилиши керак.
- Аҳоли статистикасида кузатиш бирлиги кўпинча алоҳида одам, индивид ҳисобланади. Аммо битта оила ҳам бирлик бўлиши мумкин.
- Аҳоли статистикасида кузатиш объекти бўлиб эса турли хил йиғиндилар: бутун аҳоли, аҳолинипг алоҳида гуруҳлари, мсҳнат ресурслари ва хоказолар бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |