Аҳолини статистикасининг вазифалари ажратиб кўрсатиш мумкин: Аҳолини статистикасининг вазифалари ажратиб кўрсатиш мумкин: - аҳоли сонини ва унинг мамлакат ҳудуди бўйича тақсимланишини (жойлашишини) ўрганиш; - аҳоли таркибини (жинси, ёши, миллати, ижтимоий ахволи, маълумоти, бандлиги ва бошқалар бўйича) ўрганиш; - аҳолининг табиий ҳаракатини (туғилиш, ўлим, табиий ўсиш, никохдан ўтиш ва бекор қилиш) ўрганиш; - аҳоли миграциясини ўрганиш; - аҳолига ижтимоий тавсиф бериш ва хоказо. Аҳоли сонини аниқлаш манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Аҳоли сонини аниқлаш манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: вақт-вақти билан ўтказилиб туриладиган аҳоли рўйхати; аҳолининг табиий ўсиши ёки камайиши бўйича маълумотлар; аҳолининг механик ҳаракатлари бўйича маълумотлар. Аҳолининг умумий сони қуйидагича аниқланади: Аҳолининг умумий сони қуйидагича аниқланади: А=А0+(ТС-ЎС)+(КЛС-КТС) бу ерда: ТС – Жорий йилда туғилганлар сони; ЎС – Жорий йилда ўлганлар сони; КТС – Жорий йилда кетганлар сони. Рўйхат ўтказиш ва жорий ҳисоблашлар ёрдамида аҳоли сони одатда йил бошидаги сана билан аниқланади. Бироқ маълум санада аниқланган аҳоли сони макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш учун қўл келмай қолади. Масалан, жон бошига тўғри келган ялпи ички маҳсулот, миллий даромад,ялпи даромад каби кўрсаткичлар аҳолининг йил бошидаги ёки йил охиридаги сонига асосланиб эмас, балки уни ўртача сонига асосланиб ҳисобланади. Рўйхат ўтказиш ва жорий ҳисоблашлар ёрдамида аҳоли сони одатда йил бошидаги сана билан аниқланади. Бироқ маълум санада аниқланган аҳоли сони макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш учун қўл келмай қолади. Масалан, жон бошига тўғри келган ялпи ички маҳсулот, миллий даромад,ялпи даромад каби кўрсаткичлар аҳолининг йил бошидаги ёки йил охиридаги сонига асосланиб эмас, балки уни ўртача сонига асосланиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |