Ҳар қандай ижтимоий алоқа, фикрлашув ва мулоқот, жумладан, барча


Download 29.77 Kb.
bet3/3
Sana15.02.2023
Hajmi29.77 Kb.
#1202701
1   2   3
Bog'liq
оғзаки нутқ

Оғзаки ва ёзма юридик нутқ
Нутқ тил воситалари орқали сўзлашиш, муомала жараёнидир. Сўнгги
йилларда нутқ кишилар тил орқали бир-бири билан муомала, алоқа қилишнинг
усули деб қаралиши ҳам фикримизни тасдиқлайди. Тил умумийлик, нутқ эса
хусусийлик белгилари билан фарқланадиган ижтимоий ҳодисалар бўлиб,
иккаласи ҳам жамиятга хизмат қилади.
Нутқ оғзаки ва ёзма кўринишларга эга бўлади. Бироқ нутқнинг бу икки
кўриниши бир-биридан баъзи жиҳатлари билан фарқланади. Оғзаки нутқ
сўзловчи – прокурор, суд, адвокат, терговчи гапириб турган лаҳзадагина
мавжуд бўлади, сўзлаш жараёни тугаши билан оғзаки нутқ ҳам тугайди. Лекин
нутқ таъсирида берилган маълумот, ахборот, ҳукм тингловчи онгида узоқ
вақтгача сақланиши, тингловчи – айбдор, гувоҳ, судланувчи хулқига, қалбига
таъсир этиши табиий.
Юридик оғзаки нутқ хусусиятлари, асосан, қуйидагилардан иборат:
1. Юридик оғзаки нутқ коммуникатив жараён билан бевосита боғлиқ
бўлади. Оғзаки нутқ тезкорлик билан амалга ошади, шунинг учун ҳар қандай
юрист ифодалаётган фикрига мос сўзни, гапни танлай олиш қобилиятини
шакллантириб бориши мақсадлидир.
Баъзан суд жараёнида прокурор, суд ёки адвокат воқеийликка, айтилиши
лозим бўлган фикрга, ҳодисаларни далиллашга мос, мувофиқ сўз топа олмай
қолади. Оғзаки нутқ тайёргарликсиз, яъни фавқулодда юзага келади, шунинг
учун киши ўз нутқида воқеийликдан узоқроқ сўзни ишлатиб юбориши ҳам
мумкин. Натижада айтилган нутқ нишонга бориб тегмайди, кўзланган мақсад
амалга ошмай қолади. Оғзаки нутқ жараёнида одам бир вақтнинг ўзида
фикрлайди ҳамда сўзлайди, шунинг учун воқейликка мос сўзларни танлашга
деярли имконият бўлмай қолади.
2. Оғзаки нутқда гап қурилишини ақл назорат қилиб боради. Бунда
хотиранинг роли катта. Агар хотира суст бўлса, оғзаки нутқда гап тузилиши,
сўз бирикмалари ўзаро мантиқан ва грамматик жиҳатдан боғланмай қолади.
3. Юридик оғзаки нутқ, асосан, таҳрир имкониятидан маҳрум бўлади. У
қандай шаклда намоён бўлган бўлса, шундайлигича тингловчига етиб боради.
4. Юридик оғзаки нутқда такрорлар, қайтариқлар кўп учрайди.
5. Юридик оғзаки нутқнинг луғавий таркиби ёзма нутққа нисбатан кам
бўлади. Олмошлар, юкламалар, модал сўзлар, бош ва тушум келишигидаги
отлар кўпроқ ишлатилади. Оғзаки нутқда эллипсисга йўл қўйилади, яъни
нутқнинг тежамкор бўлиши учун баъзи гап бўлаклари туширилади. Тўлиқсиз
гаплар кўп қўлланади.
6. Юридик оғзаки нутқда сўзловчининг фаол нутқий ҳаракати пауза
(тўхтам), оҳанг, урғу, унлиларнинг чўзиб талаффуз этилиши; турли хил жест
(имо-ишора)лар, мимика (қиёфанинг ўзгариши)лар фикрнинг тингловчига етиб
боришида муҳим аҳамият касб этади.
7. Оғзаки нутқда талаффузнинг аҳамияти катта. Гапга усталикни
талаффуз равонлигидан айрича тасаввур этиб бўлмайди. Нўноқ талаффуз
тергов жараёнида, суд жараёнида, айниқса, суд ҳукми ўқилишида нохуш
вазиятни келтириб чиқариши мумкин. Суд ҳукми ўқилаётганда ҳар бир сўз, ҳар
бир термин ёки ҳар бир гап равон талаффуз этилиши шарт. Токи ўқилаётган
ҳукм давлат номидан ифодаланаётгани аниқ билиниб турсин.
Оғзаки нутқни шакллантириш ва такомиллаштириш кўпроқ ёзма
нутқнинг такомилига боғлиқ. Ёзма нутқ юқори даражада бўлмас экан, оғзаки
нутқ кўнгилдагидек бўлмайди.
Download 29.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling