Ҳар қандай меҳнат фаолияти, у жисмоний меҳнатми, ёки ақлий меҳнатми, маълум вақт ўтиши билан чарчашни юзага келтиради


Download 1.46 Mb.
bet2/5
Sana03.02.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1155539
1   2   3   4   5
Bog'liq
Чарчаш. Тикланиш

ЧАРЧАШ ФАЗАЛАРИ
Чарчашнинг ривожланишида иккита фаза мавжуд: биринчи фаза енгиладиган ёки субъектив фаза бўлиб, унда ҳали ишга лаёқат олдинги даражада, хатто ундан ҳам, юқори даражада сақланиши мумкин. Бош мия ярим шарлари пўстлоғида қўзғалиш жараёнининг кучайиши орқали юзага келади, шу билан бирга, бу фазада вегерарив функциялар уйғунлигининг бузилишини ва организм фаолиятида фойдали иш коэффициентининг пасайишини кўрсатиш керак.
Чарчаш юзага келадиган иккинчи фаза – енгиб бўлмайдиган ёки “яққол” чарчаш фазаси бўлиб, бунда, ишга лаёқат сезиларли даражада пасаяди ва марказий асаб системаси ҳужайраларида ҳимоявий тормозланиш юзага келиши билан, ишлаётган киши қанча уринмасин, ишни тўхтатишга мажбур бўлади.
Чарчашнинг турлари. Чарчаш ўткир ва сурункали чарчаш турларига ажратилади. Ўткир чарчаш бирдан кучли тарзда юзага келиб кўпинча жисмонан яхши чиниқмаган спортчиларда, аҳён-аҳёнда эса, жисмонан жисмонан чиниққан спортчиларда ҳам кузатилади. Бу ҳолатнинг юзага келиши ҳаддан ташқари ҳажмдаги жисмоний машқларни бажариш чоғида ёки мусобақа ишлари таъсирида ҳосил бўлади.
Хроник (сурункали) чарчаш турли функционал системаларни ва бутун организмдаги ўзгаришларнинг кўп ойлар, ҳатто йиллар давомида тўлиқ тикланмаслик оқибатида тўпланиши билан боғлиқдир.
Мускул ишини бажаришда қатнашадиган мускул гуруҳларининг ҳажмига қараб, чарчаш локал (маҳаллий) ва глобал (умумий) турларга ажратилади. Маҳаллий чарчаш гавда мускулларини 1/3 қисми иштирок этиши билан бажариладиган ишларда юзага келиб, у асаб марказлари, асаб-мускул синапси ва мускуллар функцичсининг ўзгариши балан боғлиқ.
Глобал (умумий) чарчаш гавда мускулларининг 2/3 қисми иштирок этиши билан бажариладиган ишларда юзага келиб, унда марказий асаб системаси функциясининг бузилиши асосий роль ўйнайди. Бунда турли ҳаракат марказлари билан ишни таъминловчи вегетатив органлар ва системалар марказларининг ўзаро таъсиридаги уйғунлик (координация) бузилиши кузатилади.
Жисмоний тарбияда, айниқса спортда кўпинча глобал чарчаш кузатилади. Югуриш, футбол, сувда сузиш, қайиқчилар каби машқлар билан шуғулланишда гавда мускулларининг деярли ҳаммаси иштирок этади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling