Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а


Download 415.5 Kb.
bet1/26
Sana13.05.2023
Hajmi415.5 Kb.
#1456288
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ


МАВЗУ: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
М У Н Д А Р И Ж А.


КИРИШ……………………………………………………………………
I -БОБ. 2. БОБ. Ёшларни машқлантиришда машқ воситаларидан фойдаланиш……………………………………………………………….
1. 1. Жисмоний тарбия воситаларининг умумий характеристикаси……..


1.2. Восита сифатида машқ техникасига тавсиф…………………………..
II-БОБ. Жисмоний тарбиялашда воситаларнинг мақсад вазифалари.

2. 1. Жисмоний тарбия воситалари………………………………………….



2.2. Жисмоний машқларни ҳаракат сифатларини ривожлантиришига қараб классификациялаш……………………………………………………………

ХУЛОСА ……………………….……………………………………………
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ…………………….
ИЛОВАЛАР………………………………………………………………...


КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар ёш авлодни ҳар томонлама ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом руҳда тарбиялаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хурматли юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек “Келажак авлод хақида қайғуриш соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир”.
Хукуматимиз томонидан қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори1, «Соғлом авлод учун» нодавлат дастури, «Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги Фармони2 ва бошқа бир қатор қарорлари спорт ҳаракатини ривожлантиришга кенг йўл очмоқда.
Дархақиқат, Республикамиз миқиёсида спортни ривожлантириш дастури асосида уч босқичли: олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Универсиада”, касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида “Баркамол авлод” ва мактаб ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб, миллат генафондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва маданият дарсларининг сифатини яхшилаш, мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва уларни самарадорлигини ошириш, спорт турларини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ҳамда юқори малакали мураббийларни тайёрлаш долзарб масалалардан биридир.
Умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми хисобланган миллий маданиятимизни, ёшларнинг ахлоқий тарбиясини онгли равишда ёндашишсиз тасаввур этиш қийиндир. Инсон ижтимоий хаётда онгли равишда ўз ўрнини эгаллаши унинг вояга етиши, фарзандлик бурчини, ота-оналик бурчини ато этиши, ўзидан кейин маълум бир из қолдириши жамият тараққиётини белгилайди. Шундан келиб чиқиб cпорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш миллий тарбия муамосига янада чуқурроқ кириб боришга ва бу муаммога илмий-амалий жиҳатдан ойдинлик киритишга асос бўла олади.
Ўқувчиларда жисмоний тарбия ва спортнинг тарбиявий аҳамияти тўғрисида улуғ алломаларимизнинг қолдирган ноёб асарлари ва уларнинг ўгитларига боғлиқ бўлиб, уларнинг улкан хизматларини ўрганиш ва уни амалга татбиқ этиш бугунги куннинг, айниқса педагогика фанининг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ва спорт тарихини ўрганган (А.К.Акрамов3, Б.Р.Голашапов, Р.И.Исмоилов, Ф.Хўжаев) олимлар турли даврларда жисмоний тарбия машғулотлари қандай йўлга қўйилганлиги ҳақида ҳам ўзларининг фикрларини билдирган.
П.Ф.Лесгафт4, В.В.Гориневский, А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев, Б.Н.Минаев, Б.М.Шиян, А.К.Атаев, А.Абдуллаев, К.Ярашев каби олимлар жисмоний тарбия назарияси ва методикаси муаммоларини илмий асосланганлар.
Қатор олимларнинг (В.А.Ашмарин5, Ч.Т.Иванков, Р.С.Уэйнберг ва бошқалар) ишларида жисмоний тарбия машғулотларининг маънавий-маърифий ва психологик жиҳатлари тадқиқ этилган. Аксарият кўпчилик тадқиқотларда жисмоний таълим машғулотлари педагогикадан ажратиб ўрганилади.
Шуни таъкидлаш керакки, юқоридаги олимлар томонидан Спорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш ўрни тўлиқ илмий масала сифатида ёритилмаган. Илмий тадқиқотлар, берилган адабиётлар ва мактабларда жисмоний маданият дарсларини ўрганиб, битирув малакавий ишнинг мавзуини қуйидагича танладик: « Ёшларни жисмоний тарбиялашда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш ».
Тадқиқот мақсади: Спортчиларни натижага эриштиришда жисмоний тарбия воситалариданфойдаланишни самарали йулини аниқлаш.
-Спорт билан шуғулланишда воситаларнинг мақсад вазифалари.
- Жисмоний тарбия воситалари
- Жисмоний машқларни ҳаракат сифатларини ривожлантиришига қараб классификациялаш
- Спортчиларни машқлантиришда машқ ва фармакалогик воситалардан фойдаланиш.
- Жисмоний тарбия воситаларининг умумий характеристикаси
- Восита сифатида машқ техникасига тавсиф.
Тадқиқотнинг вазифалари:
- жисмоний тарбиянинг воситалари ва методик принципларига таянган ҳолда янги педагогик технологияларидан фойдаланиб дарслар ташкил этиш;

  • Спорт машғулотларида воситалардан фойдаланишнинг ўзаро алоқасининг узвийлигини таъминлаш;

  • жисмоний тарбиянинг мақсади, унинг умумий вазифалари ва тамойиллари чуқур ёритиш.

Илмий янгилиги: Қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Спорт машғулотларида восита сифатида фармакалогик воситалардан фойдаланишни янги усуллардан фойдаланиш;

  2. Спортчиларни жисмоний тайёргарлигини ошришда ва шакллантиришга ёрдам берадиган воситалардан фойдаланиш хусусиятлари таҳлили асосида машғулотларни ташкил қилиш мақсад ва вазифалари мазмун, метод, шакллари асослаб берилганлиги;

3. Спорт курсаткичларини таъминлоачи омиллардан бири бу жисмоний тарбия машғулотларида воситалардан фойдаланишдир.
4. Жисмоний шуғулланиш спортичиларнинг воситалар орқали иш фаолиятига мақсадли, натижалига эришиш.
5. Жисмоний тарбия ўқувчини ҳаёт фаолиятида натижага эришиш учун харакат куникмаларини шакллантиради .

Download 415.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling