Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а
Download 415.5 Kb.
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаракат фаолиятини тез ҳаракат самарадорлиги
Жисмоний тарбия воситалари
1. жисмоний тарбия воситаларига умумий характеристика. Жисмоний тарбия воситаларига: жисмоний машқлар, табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар киради. Инсон жисмоний тарбиясининг ӯзига хос асосий воситасини жисмоний машклар ташкил этади. Жисмоний машқлар жисмоний тарбия қонуниятларига мувофиқ равишда фойдаланиладиган ҳаракат фаолиятидир. Табиатнинг соғломлаштириш кучлар гигиеник омиллар орқали соғломлаштириш вазифаларини ҳал этилса жисмоний машқлар орқали ҳаракат малакаларини ӯргатамиз. Жисмоний машқлар кишининг психик хусусиятларини такомилланишига кӯмаклашиб, унинг онгини иш фаолиятини яхшилайди. Улар сезги ва қизиқишни ирода ва характерни ривожлантириб, кишини руҳий ривожланиш воситаси бӯлиб ҳисобланади. Бундан чиқадики, жисмоний машқлар инсонни жисмоний ва психик фаолиятини бирлигини кӯрсатади. Ҳаракат фаолияти организмда ва инсон психикасида бир бутун жараёнлар ва ӯзгарищларга олиб келади. Буни умумлаштириб тез ҳаракат самарадорлиги деб белгилаб бериш мумкин. Ҳаракат фаолиятини тез ҳаракат самарадорлиги Тез ҳаракат самарадорлиги организмни функцияларини ӯзгаришида намоён бӯлиб ҳаракат уйғунлигини қайта тузишда, бир бутун психологик жараёнларни фаоллаштиришда (диққат, фикрлаш, эмоция ва б.қ.) бажарилаётган ишдан маълум кӯрсаткич натижасига эришиш (ҳаракат вазифасини ечиш, фаолият натижасини яратиш ва ҳ.к.). Ҳаракат фаолиятини тӯхтатиш унинг самарасини йӯқотмайди. Чунки ҳаракат фаолияти томонидан ҳосил қилдирилган ҳаракат самарадорлигини изи анча вақтгача сақланади. Ҳаракат фаолияти тез самарадорлик, самарадорлик изи. Агарда ҳаракат фаолияти самарадорлик изида қайтарилса бундай ҳолат ишини, шу ҳаракатга кӯникишга адаптация олиб келади. Бу ҳолатни ҳаракат саарадорлигига кӯникиш дейилади. Ҳаракат фаолиятини тез самарадорлик, самараддорлик изи кӯникиш самарадорлиги. Шундай қилиб киши организми жимоний меҳнатга ва жисмоний машқлар жараёнидаги нагрузкаларга кӯникади. Ҳаракат фаолияти эса, алоҳида ҳаракат актларидан тузилади. Мақсадга мувофик йӯналтирилган ҳаракат актлари ҳаракат фаолияти деб номланади. Ҳаракат деганда биз фақат гавдани ёки унинг қисмларини мехник равишда кӯчирилишини тушунамиз. Жисмоний машқлар сифатида, ҳар хил қийинчиликда бажариладиган ҳаракат состави, унинг тузилиши ва ҳаракат фаолияти ишлатилади. Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётини ривожлантириш жараёнида махсус яратилган ва аналитик машқлар деб аталган машқлар пайдо бӯлди. Бу машқлар ҳаракат асосларини ӯргатиш, ҳаракат сифатларини риволантириш учун, шунингдек алоҳида педагогик ёки даволаш вазифаларини хал этиш учун қӯлланилади. кӯачилик гимнастика снарядларидаги машқлар, гавданинг айрим қисмлари учун бериладиган машқлар, турли-туман предметлар билан бажариладиган машқлар ва бошқалар шулар жумласига киради. Жисмоний машқлар сифатида, табиий ҳаракат фаолиятига кирадиган (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, сузиш ва бошқалар) ҳамда бошқа фаолияти, яъни ҳаётда амалий аҳамиятга эга бӯлган, спорт ва ҳарбий тайёргарлик машқлари ҳам киради. Юқорида айтилганлардан қуйидаги умумий хулосани чиқариш мумкин. Жисмоний машқлар онгли равишда бажариладиган эркин ҳаракат фаолияти бӯлиб, жисмоний тарбиянинг қонуниятларига мувофиқ ишлатилади. Жисмоний машқлар деганда жисмоний тарбиянинг вазифаларини ечишда махсус ташкил қилинган ҳаракат фаолиятини тушунамиз. Бошқача айтганда бу махсус танлаб олиниб, таълим ва тарбия вазифаларини бажарадиган ҳаракатдир. Жисмоний машқларни келиб чикиши инсон жамиятининг узоқ ӯтмишига тақалади. Машқлар меҳнатнинг махсулидир. Жисмоний машқлар пайдо бӯлиши меҳнат ҳаракатлари билан узвий боғлиқ. Жисмоний машқларнинг ривожланишига санъат, ҳарбий иш ҳамда дин ӯзининг салмоқли таъсирини кӯрсатди. Лекин жисмоний машқларнинг ривожида, моддий эҳтиёжлик ва ҳаёт шароити хал қилувчи омилдир. Жамиятни ва жисмоний тарбиянинг ривожланиши жисмоний машқларнинг меҳнат ва ҳарбий ҳаракатлар билан ӯзаро боғлиқлиги йӯқолиб борди. Жисмоний машқлар меҳнат ёки ҳарбий ишга боғлиқ бӯлмай қолди. Масалан: ҳайвонни ушлаб олишда душманни табиий югуришдан қувиб етиш ёки ундан ӯзини қутқаришдан қисқа, ӯрта ва узоқ масофаларга югуриш келиб чиқди. Бу эса уларни жисмоний ва руҳий ривожланишларини таъминлайди. Жисмоний машқлар бу эркин ҳаракатлардир. Эркин ҳаракатлар ҳақида М.М. Сеченов ва И.П. Павловларнинг материалистик таълимоти, жисмоний машқларнинг табиатини табиий-илмий жиҳатдан тӯғри тушунишнинг негизидир. Сеченовнинг фикрича, эркин ҳаракатлар бу ақл ва ирода билан бошқарилади. Лекин бу ҳаракатларни инсон ҳаёт шароит ва тарбия таъсири остида ёд олади. Бунда кӯпгина анализаторлар, биринчи ва иккинчи сигнал системаси иштирок этади. Лекин асосий ӯринни иккинчи сигнал системаси хал этади. Эркин ҳаркатларни бошқариш - ӯз ичига шартли ва шартсиз рефлексларни оладиган мураккаб жараёндир. Жисмоний машқларнинг организмга таъсири кӯп томонли, лекин асосийлари қуйидагилардан иборат: - киши психикасига - тана шаклига - организмнинг физологик функциясига - соғломлаштириш хамда таълим тарбияга таъсир кӯрсатади. Жисмоний машқлар таъсирини аниқлайдиган факторлар. Агар жисмоний машқлар обектив қонунлар асосида қӯлланилмаса яхши натижа бермайди, балки, зарар келтириши мумкин. Хар бир педагог жисмоний машқларни организмг таъсирини билиши ва уни хисобга олиши керак. Бунда у киши организмини бир бутунлигини унутмаслиги, хар қандай харакат унинг кӯпгина органлари ва систмаларии фаолиятига сабаб бӯлашини ҳамда унга яхлит таъсир ӯтказишини кӯзда тутиш керак. Жисмоний машқларни мақсадга мувофиқ таъсир этиши аниқловчи умуй омиллар. 1. Машғулотлар устидан тӯғри педагогик рахбарли колиб бориш. 2. Ӯргатиш ва трбиялашда мақсадга мувофиқ методлардан фойдаланиш киради. Шу омиллар билан бир қаторда қуйидагиларга хам ахамият бериш керак: а) Шуғилланувчиларнинг индивидувал хусисиятлари ёши, жинси, соғлиқ холати, тайёргарлик даражаси, мехнат, ӯқиш, дам олиш, турмуш режими. б) Жисмоний машқларни хусисиятлари; уни қийинлиги, маруккаблиги, янгилиги, ногрускаси, хис-хаяжонлиги ва бошқалар. в) ташқи мухитнинг хусусиятлари метерологик, жой шароити, асбоб анжомларнинг сифати, шуғилланиш жойини гигиеник холати ва бошқалар. Педагогик инсонни иш қобилияти хақидаги асосий илмий қоидаларни билиши шарт ( ишга кириша билиш, дам олиш ва ногрускани организмга таъсири, машқларни оқибатлари ва бошқаларни). Жисмоний машқларни муайян таъсир омилини хисобга олиб бориш, мшғулотларни медодиг жихаттан тӯғри ташкил қилиш, жисмоний тарбия вазифаларини ечишнинг гаровидир. Жисмоний машқларни мазмуни ва шакли. Хамма ходисалар ва жараёнларга ӯхшаш, жисмоний машқлар хам ӯзининг мазмуни ва шаклига эга. Жисмоний машқлар мазмунига қатор жараёнлар (механик, биологик, психологик ва башқалар) киради, яни уларнинг таъсирида харакат фаолиятини бажаришга бӯлган қобилят ӯсади. Шу билан бир қаторда жисмоний машқлар музминига машқ бажарганда содир бӯладиган функционал ӯзгаришлар хам киради. Бу элементлар жисмоний машқларнинг умумий мазмунини ташкил этади. Масалан: 100 м юришда организмда содир бӯладиган ӯзгаришлар. Жисмоний мшқларни шакли - уларни ички ва ташқи ташкили тузилишидан ва ташкил этилишидан иборат. Ички тузилиши - харакат бажаришда асосий функцияларни таминловчи жараёнларни ӯзаро боғлиқлиги, ӯзаро мувофиқлаштириш билан характерланади. Масалан: югуришда бошқа, штанга кӯтаришда бошқа жараёнларни алоқаси бир-бирига мувофиқлиги, механик, психологик, биологик боғлиқлиги ва мувофиқлиги ҳар хил. Ташқи шакли машқнинг ташқи шакли кӯзга кӯринади. У ҳаракат жараёнида вақт ва куч муносабати билан характерланади. Жисмоний машкларнинг мазмуни ва шакли ӯзаро боғлиқ ва бирликда сақланади. Бу бирлик қарма-каршиликни ҳам ӯз ичига олади. Мазмун - шаклга нисбатан етакчи роль ӯйнайди. Мазмунини ӯзгартириш билан шакл ҳам ӯзгаради. Масалан: ҳаракат сифатларини яхшилаш натижасида малаканинг таъсир ӯтказишини таъсири сезилади. Жисмоний машқларда шакл ва мазмуннинг ӯзаро рационал мувофиқлигига эришиш жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида муҳим муаммоларидан биридир. Download 415.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling