Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а
Download 415.5 Kb.
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
Жисмоний машқлар техникаси
Жисмоний машқларнинг ҳаракат вазифасини мақсадга мувофиқ равишда, анча самарали хал қилинишига имкон берадиган бажариш усулларини жисмоний машқлар техникаси дейилади. Техника тушунчаси бу ҳаракатларни ташқи шакли деган тушунча билан бир хил маънони англатмайди. Машқлар техникаси тӯхтовсиз ӯзгаради ва такомиллашади. Спорт амалиётчиларини доимо юқори спортдаги рекорд натижаларига интилишлари, спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ӯсиши, ӯргатиш методларини такомиллашиши ва ҳаракат қонунийлигини илмий ишлаб чиқишнинг чуқурлашиши жисмоний машқларнинг янги, натижали, шаклларини топишга олиб келмоқда. Бу нарсани билиш учун хохлаган спорт турини олдинги ва ҳозирги техника билан солиштириб кӯриш ва ишонч ҳосил қилиш мумкин. Ҳаракат техникаси ва техника негизи, унинг асосий звеноси ва техника деталларига ажратиш мумкин. Техниканинг негизи - бу ҳаракат вазифаларини аниқ йӯл билан хал қилиш учун керакли бӯлган ҳаракатни динамик ва кинематик хусусиятларидир (масалан: узунликка сакрашда, югуриб тезланиш олиши, депсиниш, учиш, ерга тушиши). Техниканинг асосий звеноси - бу ушбу ҳаракатни асосий механизмини энг муҳим ва хал қилувчи қисмидир. Масалан: югуриб келиб баландликка сакрашни асосий звеноси депсиниб оёқни юқорига кӯтариб, тез бирлаштиришдан, улоқтириш учун охирги зӯр беришдан иборатдир. Спорт ҳаракатларида асосий звенони бажаришга нисбатан қисқа вақт оралиғида бӯлади ва мускулларнинг кӯп куч сарфланишини талаб этади. Педагогнинг ишида бу тушунчалар мухим бӯлиб, шуғулланувчининг индивидуал хусусиятларидан қатъий назар техника асосларини тӯла ӯзлаштириб олгандагина жисмоний машқни муваффақиятли ӯрганиб олиши мумкин. Техника деталлари - ҳаракатни асосий механизмига халақит бермайдиган, унинг иккинчи даражали хусусиятидир. Бу спортчининг индивидуал хусусиятига боғлиқ. Масалан: уч хатлаб сакрашда ҳар хил спортчилар ҳар хил, яъни биринчи қадамда катта, иккинчиси кичик ва охиргисини янада катта қисми ёки ӯртача кичик ва катта қадамда сакраши мумкин. Download 415.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling