Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а


Жисмоний машқлар шахсни ташкил топиш воситаси сифатида


Download 415.5 Kb.
bet9/26
Sana13.05.2023
Hajmi415.5 Kb.
#1456288
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Жисмоний машқлар шахсни ташкил топиш воситаси сифатида
Жисмоний машқларни бажариш жараёнида, инсон шахсини ҳамма: интеллектуал ирода, аҳлоқий, ҳис-хаяжон томонлари рӯёбга чиқади. Шунинг учун жисмоний машқлар, фақатгина жисмоний тарбияни махсус вазифаларини амалга оширибгина қолмасдан, умуман шахсни ташкил топишига ёрдамлашади. Жисмоний машқларни мураккаб ҳаракат фаолияти жараёнида бажариш, техник фаолият қонуниятларини англаб етишни, ижодий фаол фаолият кӯрсатишни, ҳаракат вазифаларини бажаришни энг яхши йӯлларини излашни талаб қилгани учун ақлий тарбияни амалга оширишга ёрдамлашади. Шароитни тез ӯзгариши ҳаракат вазифасини беҳосдан ӯзгариши фаол фикрлашни талаб қилади. Бундай ҳаракат фаолиятларига ҳаракатли ӯйинлар, спорт ӯйинлари ва яккама-якка кураш турлари тааллуқлидир.
Жисмоний машқларни бажариш жараёнида қӯрқмаслик, ботирлик, жонжаҳди билан интилишлик, ӯзини тута билишлик ирода ва аҳлоқий сифатларни белгилайди. Жисмоний машқлар гӯзалликни сезишни ривожлантириб, чиройлиликни баҳолашни ташкил топдиргани учун эстетик тарбияни амалга оширишга ҳам ёрдамлашади.
Бу кӯпинча санъат билан чегарадош спорт турларидаги машқларда (спорт ва бадиий гимнастика, конькида фигурали учиш ва ҳ. к.
Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар
Табиатнинг соғломлаштириш кучлари жисмоний тарбия процессида икки йӯналишда:
1. Жисмоний машқлар машғулотини ташкил этиш ва ӯтказишда мувоффақли шароит сифатида;
2. Организмни чиниқтиришда нисбатан мустақил восита сифатида (қуёш, ҳаво ваннаси, сув процедуралари, обтирание, сув қуйиш, чӯмилиш) фойдаланилади.
Табиатнинг соғломлаштириш кучлари, кишиларни соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларни иш қобилиятини оширишда муҳим восита бӯлиб ҳисобланади.
Жисмоний машқ машғулотида табиатнинг соғломлаштириш кучларини тӯғри ишлата билиш, киши организмига жисмоний машқларни ижобий таъсирини оширади. Шуғулланувчиларга табиатнинг соғломлаштириш кучларини организмга таъсири ҳақидаги асосий билимларни мунтазам бериб бориш ва уларни кундалик ҳаётда, мустақил жисмоний машқлар билан шуғулланишда қӯллаш малакаларини ӯргатиш - жисмоний тарбиянинг вазифаларидан биридир. Табиатнинг соғломлаштириш кучларини жисмоний тарбия процесида қӯллашнинг асосий натижаси кишини организмини чиниқтиришдир. Яни киши организмини совуққа, иссиққа, айниқса қуёш радициясига , уни тез ӯгарувчан иқлим шароитига бӯлган турғунликни оширишдир. Бу эса жисмоний машқлар билан кӯшиб олиб борилганда уни таъсирини оширишга, соғлиқни мустахкамлашга ва қобилиятни яхшилашга кенг имконият яратади. Шунинг учун организмни чиниқтиришни кичик ёшдан бошлаш керак. Бу эса ӯзнавбатида яхши натижа беради.
Жисмоний тарбия жараёнида эришилган чиниқиш натижаси киши мехнатида ва харбий ишида яққол кӯринади.
Гигиеник омиллар - меҳнат, дам олиш, овқатланиш, атроф-мухитни шахсий ва жамоат гигиенаси тадбир чораларини ӯз ичига олади.
1. Шахсий гигиена баданни, кийимларни, дам олиш жойини тозалигини ва ҳ. к. ӯз ичига олади. Булар соғлиқни сақлашда катта аҳамиятга эга.
2. Жамоат гигиенаси - машқ бажариш жойининг ёруғлиги, тозалиги, кийи-кечакларнинг гигиеник талабларга жавоб бериши катта аҳамиятга эга. Жисмоний машқ машғулотлари жараёнида, гигиеник талабларга риоя қилингандагина, уларни организмга ижобий таъсир кӯрсатишига ишонч ҳосил қилиш мумкин.


1.2. Восита сифатида машқ техникасига тавсиф.

Download 415.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling