Ҳарбий эпидемиология
Ҳарбий эпидемиологиянинг бўлимлари ва таркиби
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Харбий-эпидемиология
Ҳарбий эпидемиологиянинг бўлимлари ва таркиби
1. “Ҳарбий эпидемиологиянинг назарий асоси”. Бу бўлимда ҳарбий қисм шахсий таркиби орасида эпидемик жараённинг ривожланиш қонуниятлари ўрганилади. Қўшинлар орасида тинчлик вақтида ва урушлар даврида эпидемик жараённинг ривожланиш механизми ва намоён бўлиши ҳақида, унинг сабаблари ва шароитлари ҳақидаги билимлар орттирилади. Ҳарбий эпидемиологиянинг назарий асоси бўлиб табиий равишда кечувчи ҳамда сунъий равишда чақирилган эпидемик жараённинг ривожланиш қонуниятлари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳарбий эпидемиология бўйича талабаларнинг билимлари айнан бактериологик (биологик) қуролларни, уларнинг хусусиятларини ўрганишдан бошланади. 2. “Ҳарбий эпидемиологиянинг услубий асоси” қисмида ҳарбий қисмларда эпидемик диагностика тўғрисида тушунча берилади. Қўшинларнинг турли фаолиятлари шароитларида эпидемик вазиятни баҳолаш усуллари ўзлаштирилади. 3. “Ҳарбий эпидемиологиянинг ташкилий асоси” – бу бўлим эпидемиология ва ҳарбий тиббий хизматни ташкил қилиш ва унинг тактикаси соҳасидаги билимлар мажмуасидан иборат. Эпидемияга қарши ва бактериологик қуролдан ҳимоя қилишни ташкил қилиш бу хизматнинг тузилиш ва вазифалари нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. 4. “Ҳарбий хизматчиларни эпидемиядан ва бактериологик қуролдан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг мазмуни ва уларни ташкил қилиш”. Фан тараққиётининг ҳозирги босқичи даражасида ишлаб чиқилган эпидемияга қарши чора-тадбирлар ҳарбий хизматчилар орасида ҳам, тинч аҳоли орасида ҳам юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича ягона ҳисобланади. Ҳарбий хизматчиларга самарали тиббий ёрдам кўрсатиш 8 эпидемияга қарши тадбирларни изчиллик билан илмий асосда олиб боришни тақозо қилади. Ҳарбий эпидемиологиянинг ушбу бўлимидаги бир тизимга келтирилган барча маълумотларни пухта билиш ҳарбийларни эпидемиядан ҳимоя қилишни муваффақиятли ўтказишнинг гарови ҳисобланади. 5. “Ҳарбийларни эпидемиялардан ва бактериологик қурол таъсиридан ҳимоя қилишни бошқариш”. Қуролли кучларда эпидемияга қарши ўтказиладиган чора-тадбирларни амалга ошириш учун маълум пайтда эпидемик ҳолат даражаси асосида бошқарувчилик қарорлари қабул қилинади ва ҳарбийларни эпидемиядан, бактериологик қуроллардан ҳимоя қилиш режалари тузилади. 6. “Ҳарбий хизматчилар орасида тарқалиши мумкин бўлган юқумли касалликларнинг хусусий эпидемиологияси”. 7. “Бактериологик (биологик) қуроллар ва ҳарбий хизматчиларни бундай қуроллар таъсиридан ҳимоя қилиш”. Бу бўлимда бактериологик қуролларга тавсиф берилади ҳамда бактериологик ҳолатни баҳолаш, бактериологик қуроллар ишлатилганда ҳарбийларни уларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш ва оқибатларини йўқотиш бўйича ўтказиладиган чора-тадбирлар ўрганилади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling