Ҳарбий эпидемиология
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Харбий-эпидемиология
4 ҲАРБИЙ ЭПИДЕМИОЛОГИЯ КИРИШ Талабаларни ҳарбий эпидемиология бўйича тайёрлашнинг мақсад ва вазифалари Талабаларни бу соҳа бўйича тайёрлашнинг мақсади уларни ҳарбий эпидемиологиянинг назарий ва амалий масалалари бўйича ҳарбий ҳолат вақтидаги вазиятлар тақозосига кўра ўз вазифаларини бажаришга ўргатишдир. Фанни ўрганиш натижаларига асосан талабалар қуйидагилар бўйича тасаввурларга эга бўлиши керак: - ҳарбий эпидемиология фани ва унинг асосий вазифалари ҳақида; - қўшинлар орасидаги юқумли касалликларнинг этиологик таркиби ва уларнинг ўзига хос эпидемимологик хусусиятлари - санитария эпидемиологик отрядлари (СЭО)нинг ташкилий таркиби, штатлари ҳақида. Билишлари керак: - эпидемик жараённинг ривожланиш механизми ва намоён бўлишини, душман томонидан оммавий қирғин қуроллари қўлланилган шароитларда уларнинг ўзига хос хусусиятларига эга бўлишини; - қўшинлар ва улар ҳаракат олиб бораётган ҳудудларнинг санитария- эпидемиологик ҳолатини баҳолаш усулларини; - бактериологик қурол сифатида қўлланилувчи биологик агентларнинг характеристикаси ва уларни қўллаш усуллари; - тиббий эвакуация босқичларида ўтказиладиган чора-тадбирлар, шахсий таркибни бактериологик қуролдан ҳимоя қилиш юзасидан ўтказиладиган чора- тадбирлар, уларни ўтказиш учун жалб қилинадиган куч ва воситаларни; - тиббий эвакуация босқичларида қатъий эпидемияга қарши тартибдаги ишга ўтказишнинг асосий принципларини; - ўта ҳавфли юқумли касалликлар билан оғриган беморларни аниқлаш ва алоҳидалаш, бундай вазиятда тиббий хизмат ўтказадиган чора-тадбирларни; - ҳарбий ҳолат пайтида санитария-эпидемиология муассасаларининг асосий бўлимлари ишларини ташкиллаштиришни. Бажара олиши керак: - қисмнинг (у ҳаракат қилаётган ҳудуднинг) санитария-эпидемиологик ҳолатини баҳолаш ва баҳолаш натижаларига асосан эпидемияга қарши чора- тадбирлар ва биологик қуролдан ҳимоя қилиш чора тадбирлар режасини тузиш; - ўчоқларда эпидемиологик текшириш ўтказиш ва санитария- эпидемиологик разведка ўтказиш ҳамда жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларни кузатиш; - ўчоқда санитария-тозалов ишларини ўтказиш учун кўрсатмалар бериш; - ўта ҳавфли юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан ишлашда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. 5 - биологик воситаларни махсус индикацияси (аниқлаш) учун синамалар олиш, тегишли хужжатларни тўлдириш ва синамаларни эпидемиологик муассасаларга жўнатиш. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling