15
Ҳарбий қисмларда эпидемияга қарши чора-тадбирларни
ташкил қилиш асослари
Бу жараёнлар ҳарбий-тиббий хизмат зиммасига юкланган бўлиб, бу
ишларни полкда тиббий хизмат бошлиғи, ҳарбий кемада – кема тиббий хизмати
бошлиғи амалга оширади. Агар бир нечта қисмлар
бир гарнизонга
жойлаштирилган бўлса, эпидемияга қарши чора-тадбирларни гарнизон тиббий
хизмат бошлиғи амалга оширади. Уни гарнизон бошлиғи буйруғи асосида
тайинланади.
Шу нуқтаи назардан, ҳарбийларни эпидемиялардан ҳимоя қилиш ҳарбий
тиббиёт қисми вазифасига киради. Шу билан бир қаторда
тиббий хизмат
таркибида махсус санитария-эпидемиологик муассасаларни ҳам ташкил
қилинади. Бу муассасалар ҳарбий қисмда ўтказилаётган
чора-тадбирларнинг
сифати ва самарасини назорат қилиш билан бир қаторда, ҳарбий қисмларда
малакали ва ихтисослаштирилган гигиеник ва эпидемияга қарши хизмат
кўрсатишни, эпидемиология, микробиология, паразитология ва гигиена каби 4
йўналиш бўйича ўтказадилар. Бундай йўналишларнинг ўз
мутахассислари
мавжуд. Бундан ташқари, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказишда
даволаш-профилактика муассасалари,
жумладан, инфекционистлар ҳам
иштирок этадилар.
Эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишда шахсий қисм
аъзолари ҳам жалб қилинади.
Ҳарбий қисмларда ўтказиладиган эпидемияга қарши
чора-тадбирлар тизими
Ҳарбий қисмларда эпидемияга қарши чора-тадбирлар тизими асосан 2
йўналишда олиб борилади:
1. Касалликнинг олдини олиш учун олиб бориладиган профилактик чора-
тадбирлар.
2. Касаллик пайдо бўлгандан кейин касаллик ўчоғида унинг тарқалиб
кетишига йўл қўймаслик ва ўчоқни бартараф қилиш учун олиб бориладиган
чора-тадбирлар.
Бундай чора-тадбирлар тизимини
амалга оширишда санитария-
эпидемиологик ҳолатни баҳолаш, санитария ва эпидемияга қарши
ўтказиладиган тадбирларнинг бир бутунлиги мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: