Архитектура, тасвирий ва амалий безак


Download 27.15 Kb.
Sana20.10.2023
Hajmi27.15 Kb.
#1712597

Мисршунос олимлар бу фикрларга қарши чиқишиб, Миср маданияти ўзининг келиб чиқиши билан хам, мазмун жихати билан хам хақиқий африка мада­нияти эканлигини исботлаб бердилар.
Миср маданиятининг тараққиётини айрим олимар ирқий хусусиятларга боғлаб кўрсатадилар, Ирқий белгилар бирор халқ маданияти тараққиёти учун асосий сабаб бўлаолмайди. Масалан, Ўрта ер денгизи ирқига кирувчи Ливияликлар ҳам маданий тараққиёт жиҳатидан мисрликлардан анча орқада қолганлар. Ёки Европалик "оқ танли"ларнинг маданияти Миср мада­нияти гуллаб-яшнаган пайтда хатто шаклланиш даражасига хам кирмаган эди» Бизга маълумки минтақавий маданиятларнинг гуллаб-яшнаши энг аввало реал омилларга боғлиқдир, яъни муайян мамлакатнинг географик жихатдан жойланишуви, кишилар тафаккурининг шаклланганлиги, ушбу давлат ижтимоий-маданий тараққиётида мухим роль ўйнаади. Мисрнинг таби- ий-географик шарт-шароитлари унинг Африка мамлакатлари орасида юксак маданиятга эришувига олиб келган.
АРХИТЕКТУРА, ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ БЕЗАК
САНЪАТИ»
Шимолий Африка/Мағриб/. Ибтидоий санъат. Шимолий Африканинг ибтидоий давр маданияти асосан Капсий маданиятини узида акс эттирувчи мегалит/тарашланган ёки ярим тарашланган йирик тошлардан ишланган диний иншоотлар/ларда ўз ифодасини топган. Масалан, Ғарбий Тунис ва Жазоирнинг Рокния қишлоғидан топилган долмен /усти текис плита билан ёпилган йирик тош қути шаклидаги қадимий дафн иншоотлар/, Мароккодаги Танжер яқинидан топилган менгирлар/бронза ва темир даврида мархумлар хотирасига қўйиладиган узун тош устунлар/ фикримизнинг далили бўла олади.
Шунингдек Шимолий Африканинг маънавий маданияти Марокко жанубидаги, Жазоирнинг Оран вилоятидаги, Ливиянинг_Феццана худудидаги хамда СахроиКабирдаги Тассилин-Ажер қоя тошларига чизилган петроглиф-суратлар хам Шимолий Африка ибтидоий даврда қай йўсинда ривожланганлигини кўрсатади. Албатта ҳар бир халкда бўлгани синграи Шимолий Африка халқларининг бадиий ижод шакллари уларнинг кундалик турмуш щарт-шароитлари ва диний қарашлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланган.
Мағриб мамлакатларининг эр.авв. XII асрдан эрамизнинг УI асрларигача бўлган санъати бир-бирининг ўрнини эгаллаган Финикия, Карфаган, кадимги Рим ва Византия каби цивилизациялар таъсири остида жахон бадиий-тарихий жараёнига қўшилиб кетди. Мағриб маданиятида Шарк ва Ғарб маданияти тараққиёти йўллари, шунингдек Ўрта Ер денгизи ва Шимолий Африканинг ерли халқлари бадиий маданияти анъаналари қаватма-қават бўлиб жойлашган. 3
лар ҳанузгача ибтидоий даврни бошдан кечираётган ерли халқ яшаётган ҳудудлар билан чегарадош бўлган. Эрамизнинг I-У асрларида ижтимоий-иқтисодий улкан ва маданий даражаси хар ҳил бўлган, яъни Шимолий Африканинг ичкарисигача кириб борган антик цивилизация билан ярим қарам бўлган кўчманчи қабилалар маданияти Шимолий Африка маданиятининг мураккаб ва икки хил тарзда шаклланишига олиб келади.
Шимолий Африка санъатининг романлаштириш турли хил тарзда рўй берган. Бу жараён кўпроқ архитектурада кўзга яққолроқ ташланади. Пуни карфагенлар меъморчилик мероси грекча-римча услуб томонидан суриб чиқарила бошланади. Римликларнинг меъморчилиги ғоялари ва услублари асосий ҳал қилувчи роль зйнай бошлайди. Пуниларнинг Тугга ҳозирги Дугга, Лептис-Магна, Собрата, Сфакс, Танжер каби эски шахарлари, махаллий қабилаларнинг маркази ҳисобланган Цирта янгитдан қайта тикланади ва гуллаб-яшнай бошлайди. Қайта қурилган Карфаген эса Рим империясидаги Рим ва Александриядан кейинги учинчи энг йирик шахарга айланади. Шунингдек бу даврда денгиз қирғоғи бўйлаб кўплаб шахарлар бунёд этилади.
Мазкур шаҳарлар Шимолий Африкада лотин тилини, римликлар маданияти ва турмуш тарзини ёйишнинг асосий марказига айланади.
Шахар бошқармаси ва баъзи бир давлат кишилар томонидан хадя қилинган пул-маблағлар шахарларни ободонлаштиришга сарфланади. Унча катта бўлмаган шахарлар хам умумимперия андозасидаги шахарлар даражасига кўтарилишга харакат қилган. Шахарлар иложи борича режалаштирилган ғоя асосида қурилган.
Ҳуллас, Шимолий Африка шаҳарларини қуришда Олд Осиё ҳудудларида қурилган эллинистик ва римча андозалардан кенг фойдаланилган. Асосий кўчалар шахар марказидаги Марказий майдонга келиб қўшилган. Майдонда қурилган бинолар ҳошияли ва безакдор қилиб қурилган. Лекин Шимолий Африка шахарларидаги Форум шахарнинг ижтимоий маркази бўлган майдон хар доим хам шахар марказидан жой олмаган. Масалан, Картажон Тунисдаги прот шахарнинг форуми шахарнинг денгиз қирғоғида жойлашган. Шунингдек форумлар нафақат айлана шаклда, балки квадрат шаклида ҳам ташкил этилган. Тош тўшалган форум кўпинча уч томондан олд қисмига йирик устунлар ўрнатилган бинолар билан ўралган бўлса, тўртинчи томондан капитолия римликларнинг уч худоси Юпитер, Юнона ва Минервага атаб қурилган ибодатхоналар ва бошқа саждагохлар билан ўраб олинган. Жуда кўп холларда майдон йирик-йирик устунлар-колонналар билан ўраб олинган бўлиб, уларнинг орқа томонидан курия-маъмурий бинолар ва суд ҳамда бошқа турли-туман юмушларни

5
IX аср Марғиб санъати учун асосий нарса араб дунёсининг бошқа ҳудудлари билан мустаҳкам алоқада бўлиши натижасида геометрик шаклларнинг ривожланганлиги ва шаклларнинг ўта соддалиги билан характерланади. Х аср Фотимийлар сулоласи даврида Марғиб маданияти тараққий этади. Чунки Фотимийлар Шимолий Африка халқларининг ижодий кучларини бирлаштирадилар. Натижада X-XII асрларда кучли миср Фотимийлар маданияти вужудга келади. бу даврда биргина бадиий ҳунармандчилик буюмлари ўзининг ранглар ва тасвирларга бойлиги билан ажралиб туради. X-XI асрлар Шимолий Африка маданий тараққиётида барбарлар сулоласидан бўлган Заридийлар ҳамда Ҳаммадийлар катта рол ўйнайди. Заридийлар ўзлари учун асосий қароргохни Жазоирдан танлайдилар ва Жазоир шаҳрига яқин бўлган жойда Ашир номи билан аталувчи шаҳар қурадилар. Шунингдек, Ҳаммадийлар ҳам Жазоирда ўзлари учун пойтахт қилиб Кала Бени Ҳаммад номли шаҳар қурадилар. Бу шахарлар уша давр Шимолий Африканинг асосий маданий-иқтисодий жихатдан юксалган марказига айланган. Бу шахарларда кўплаб минорали масжидлар, маъмурий бинолар, саройлар, масалан, Кала Бени Ҳаммад шахрида Дор ал Минор ва Дор ал Бахр, Дор ал Салом тинчлик саройи деб номланувчи саройлар қурилади. Шунингдек бу давр бадиий ҳунармандчилиги юксак даражада ривожланади. Махаллий хунармандлар томонидан яратилган буюмлар амалий санъат асарлари Шимолий Африка ҳудудларида бозори чаққон моллар ҳисобланган.


XI асрнинг 2 ярми XIV асрлар Марғид санъатининг энг гуллаган даври ҳисобланади. Алморавийлар ҳарбий-демократик давлатининг ташкил этилиши Жанубий Испаниягача ўз таъсирини ўтказади ва хам Мағриб, хам Андалус маданиятларини бир-бирига бирлаштиради. Мағриб ва Андалус маданияти анъаналарининг бирга қўшилувчи Мавритания санъатининг ривожланиши бошлаб беради. Масалан, Шимолий Африкаликлар Андалусияликлар, бетондан фойдаланиш техникасини, черипица билан томни ёпиш, эгри вароқли гумбазларни безаш, аркаларни кўппарракли, кўнгурали ва турли шаклли қилиб ишлашни қабул қиладилар. Андалусия маданияти анъаналарининг таъсири Мағриб маданиятининг тез суръатлар билан ривожланишига олиб келади.
XII аср иккинчи ярми ва XIII аср биринчи ярмига келиб Мағриб маданияти ўзига ифриқийлар, андалусия, шарқий арабистон ва шунингдек, барбар қабилалари анъаналарини мужассамлаштиради.
Алмахийларнинг ҳарбий-теократик давлатининг моҳияти асосан қалъа ва ибодат қилиш иморатсозлиги меъморчилигида ўз ифодасини топади. Марокаш, Фес, Тлемсен, Тазу ва Равот каби шаҳарлар мустахкам деворлар, дарвозалар ва тур томонга миноралар қурилган мустаҳкам қалъалар билан ўралган.
9
Судан худудидаги ўнг ва чап қирғоқларидаги Кумма ва Семнада учратиш мумикн.
Судан архитектурасининг эр.авв. II-I минг йилликларда асосан қадимий Миср меъморчилиги таъсири остида ривожланди ва ўша давр Миср меъморчилиги услублари хусусиятларини ўзида акс эттирган. Бу ҳолат Зармизнинг I асригача, яъни рим меъморчилиги услуби кириб келгунга қадар давом этган. Миср услубининг қўлланилиши ва махаллий анъаналарнинг бирикуви натижасида Суданда ўзига ҳос меъморчилик санъати пайдо бўлган. Бу санъатнинг ривожланишига мероит мактаби ҳукмронлиги эр.авв. VI асрнинг иккинчи ярми ва эрамизнинг IV асригача ўз таъсирини кўрсатган. Эр.авв. I асрнинг ўрталаридан бошлаб Арабистонда қадимги халқларнинг кўчиб ўтиши натижасида Эфиопия худуларида Собей услубидаги меъморчилик кенг тарқалган. Бу меъморчиликнинг тузулиш хусусиятлари Собей услубида қурилган бўлса-да, ўзининг анъанавий қиёфасини сақлаб қолган. Бу холатни Аксум давлати даврида қурилган суғориш иншоотлари, саройлар, ибодатхоналар, ёдгорлик тошлари ва қимматбахо тошлар билан безатилган ёдгорликларда қўриш мумкин. Эфиопия ҳудудидаги Аксум давлатининг христианлиши даврига келиб меъморчиликда дастлабки христиан архитектураси мактаблари вужудга келади.
Илк ўрта асрга келиб Мероэ ва АКсум меъморчилик услублари чатишиб кетади. VI асрнинг иккинчи яримларига келиб меъморчиликда христианликни мустахкамлаш билан бирга қўшилиши мактабининг таъсири кучайиб кетади. Ўрта асрга келиб Эфиопия меъморчилигида Аксум меъморчилиги кенг ривожланади. Асосан XII-XIII асрларда ўзига ибодатхона ва қалъалаларни бирлаштирган тошдан ясалган Лалибэла ансамбллари вужудга келади. XIV асрда эса тепа қисмидан туйнук орқали ёритиладиган янги услубдаги черковлар пайдо бўлган. XVII асрга келиб Эфиопияда янги пойтахт ГОндэр вужудга келиши билан шахарсозлик ва меъморчиликда Гондэр усули ҳукмронлик қила бошлайди. ГОндэр услуби маҳаллий ва эвропа асосан португалча меъморчилик услубининг қўшилуви ва қалъалар қурилишида сўнгги ўрта аср даврига хосликнинг сақланиб қолинишидир. Арабларнинг Шимолий-Шарқий ва Шарқий Африкага кириб келиши Судан архитектурасидан христианликка хос элементларни чиқара бошлайди ҳамда Африканинг шарқий қирғоқларида арабча меъморчилик услуби таъсири остида порт шаҳарлар вужудга кела бошлайди. Бунга Магадишо, МАмбаси, Геди шаҳарлари мисол бўла олади. Эроний Шерозийлар таъсири остида эса Килва порт шаҳри вужудга келган.
Лекин ўзга юртлар меъморий услублари Африка меъморчилиги сингиб кета олмади. Чунки маҳаллий қурулиш материаллари ва иқлим шароити бу услубларнинг кенг тарқалишига йўл бермади, шаҳарсозлик ва меъморчилик ўзига хос йўналишда ривожланди. Бу давр бинолари маҳаллий тошлардан қурилган бўлиб, уст қисми сувалган. XV асрга келиб Олд Осиёдан келтирилган тарелкасимон кошинлар билан сувала бошлади. Саройлар оддий турар жойлардан ўзининг махобатлилиги билан фарқланиб турган. Тропик Африканинг энг йирик саройи Килва шахрида барпо этилган. Масжидлар Шарқий Африка диний меъморчилигининг асосий турларидан бири бўлганю масжидлар кўп устувли базилкали залларга эга бўлган.
Шимолий-Ғарбий ва Ғарбий Африка худудларидаги меъморчилик ўзининг ранг-баранглиги ва ўзига ҳослиги билан ажралиб турган. Бу ҳудудлар шаҳарлар мамлакати деб юритилган. Бу шахарлар савдо карвонлари йўллари устига қурилган. Мавританиянинг жанубий чегаралида олиб борилган археологик қазилмалар натижасида Гананинг пойтахти Кумбе-Саланинг харобалари топилган. Шунингдек Гананинг бошқа шаҳарларига оид Тишите, Уадане, Шангетте каби тошдан қурилган меъморий обидалар топилган. Бу шахарлардаги бинолар 2-3 қаватли қилиб қурилган.
Жанубий Африка меъморчилигида бир неча мактаблар мавжуд бўлиб, улар қурилиш услублари билан бир-бирларидан фарқ қилади. Суданинг Ғарбий чегаралида асосан Мали, Буркино фасо, Шимолий Гана ҳудудларида иқлимга мослашиш натижасида чунки бу ерларда вақти-вақти билан кучли ёмғирлар бўлиб туради. Меъморчиликда Ғарбий Судан услуби пайдо бўлади. Бу бинолар асосан пахсадан қурилган. Масжид ва минорларнинг деворлари зил

14-15



Чидамлилик ва кучлиликни ифодалаган.
Савдогарлар, саёхатчилар, миссеонерлар ерли ҳалқни христиан динига ўтишга тарғиб қилиш учун ўзга юртларга юборилган шахслар билан бирга Тропик Африкага янгича ғоялар, тасасввурлар, фикрлар, бадиий услублар кириб кела бошлайди ва маҳаллий аҳолининг дидига мослаша бошлайди. Шимолий Африкалик савдогарлар нафақат Олд Осиё маданиятини олиб келадилар, балки Ўзрта ер денгизи цивилизацияси билан Тропик Африканинг маданий жихатдан ривожланган ҳалқлари ўртасидаги маданий муносабатларни ҳам катт атаъсир кўрсатадилар. Шу боисдан XV асрга келиб Ғарбий Европа санъати сезиларли даражада ёйила бошлайди ва унинг таъсир доираси кенгая боради. Гулдон матолар, зеб-зийнатлар, қуролларининг кириб келиши маҳаллий ҳалқ ҳунармандчилигининг ривожланишига, бадиий маданият эволюциясига ўз таъсирини ўтказади. Кўплаб маҳаллий халқлар санъати Шарқ Европа ва Африка халқлари санъатининг мужассами шаклида ривожлана бошлайди, яъни санъат асарларида Шарқона, Европа ва Африкага хос элементлар бирга қўшилиб кетади. Масалан, Христиан дини ёйила бошлаган ҳудудлардаги айрим хайкалчаларда Христос тасвири маҳаллий анъаналар саосида, ҳосилдорлик маъбудаси Биби Марям шаклида яратила бошланади.
Европаликлар томонидан Африканинг истило қилиниши маҳаллий анъанавий санъатнинг ривожланишини қийнлаштириб қуяди.
Африка ҳалқлари маданияти ва санъатининг ривожланишидаги янги босқич миллий озодлик ҳаракатларидан сўнг бошланади. Янгича маданият, санъатнинг янгича турлари шаклланади. Мустақил тараққиёт фўлига кирган Африканинг кўпгина халқлари қадимги Африка цивилизацияси анъаналарини давом эттирадилар. Миллий маданиятни ривожлантириш, унинг анъаналарини давом эттириш асосан маҳаллий аҳоли кўпроқ яшайдиган ҳудудларда, яъни миллий урф-одатлар ва маросимларни соф ҳолда сақлаб қолган халқлар томонидан амалга оширилади.
Замонавий урбанизациялашган маданият шаҳар маданияти асосида маданиятнинг янгича шакллари вужудга кела бошлайди. Масалан, ўзига хос шаҳар халқ санъати, яъни турли хил въвескалар, турли хил юк мошиналари-


20
Download 27.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling