Архитектура ва қурилиш факультети "Архитектура" йуналиши


Эслатма: нисбатдаги рақамларнинг биринчиси-цемент, иккинчиси-қум, учинчиси-шағал миқдори


Download 181.02 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi181.02 Kb.
#1508058
1   2   3
Bog'liq
10 амалий машгулот

Эслатма: нисбатдаги рақамларнинг биринчиси-цемент, иккинчиси-қум, учинчиси-шағал миқдори
3.7-жадвалда сувнинг миқдори курсатилмаган, у бетон таркибининг керакли консистенқиясига боглиқ ҳолда танланади.
Йириклиги буйича танланган шағал ёки чақир тош керакли қисмларда улчаб олиниб, тахта шчит ёки металл тунука устига ариқча қилиб тукилади. Унинг устидан бир текис қум сепилади. Ариқчалар ичига цемент сепилади ва қуруқ ҳолда яхшилаб қориштирилади. Сунг оз-оздан сув қуйиб бутунлай бир хил таркибга ва қуюкликка келгунча аралаштирилади. Аралаштиришни уч киши бажаргани самаралидир. Бунда икки киши белкуракда аралаштирса, учинчиси сув қуйиб, металл хаскашда текислаб туради. Тайёрланган бетон бир соат давомида керакли жойга қуйилиши лозим.
Бетон қоришмасини қуйиш жараёнида уни пухталик билан шиббалаб зичлаш керак; бу иш учли белкурак ёки диаметри 15 мм булган пулат симни тинмай бетонга ботириб бажарилади.
Бетонни зичлаш пайтида цементли қоришма чиқиб кетмаслиги учун колип тахталари бир бирига зич ҳолда махкамланган булиши керак. Ёғоч қолип бетон қоришмасидаги сувни шимиб олмаслиги учун уни аввалдан сув сепиб яхшилаб намлаб олинади.
Цемент факат иссик завода ва етарли намлик булганда нормал котади. Шунинг учун ҳаво температураси +15° дан юқори булганда бетон қуйилгандан кейин иккинчи кундан бошлаб 7-15 кун давомида, ҳаво температураси +10 булганда 5-10 кун давомида сув сепиб турилади. Биринчи кунлари бетонга кунига 3-5 марта, 5 кундан кейин эса 2-3 марта сув сепилади.
Колипни 28 кундан кейин кучириш тавсия этилади. Лекин эгилишга ишлатмайдиган бетон конструкқияни 5-6 кундан сунг қолипини кучириб олса булаверади.
Оддий бетон тайёрлашда муддати утиб эскирган цементни ишлатиш.
Цемент - гидравлик богловчи, у қар қандай қурук жойда ва идишда сақланишига қарамасдан х,аводаги намни узига тортиши сабабли хусусиятини йуқота боради. Шундай килиб, цементнинг маркасини кайта тиклашнинг иложи йуқ. Шунга қара- масдан эски цементни ишлатиш керак. Цемент, аввал эланади ва у паст маркали қоришма тайёрлашда ишлатилади. Цемент қоришмадан 5х5х5 см ли кубча тайёрлаб, 15°С дан кам булмаган температурада 7 кун сакланади. Бу цемент кубчанинг мустақкамлигини уриб текшириш мумкин. Агар цемент уз хусусиятини йукотган булса, уни бетон коришмаси ичига тулдиргич сифатида солиб фойдаланиш мумкин.

Қолипга қўйиладиган талаблар.

Тайёрланган ихтиёрий турдаги қолиплар қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
• иш лойиҳаси чизмаларига мувофиқ ясалиши;
• тахталари ва шчитлари жипс ва зич бўлиши;
• пухта ва ўз ўрнида мустахкам туриши, яъни ҳар хил динамик ва статик (шамол, бетонни титратишдаги кучлар, бетонни оғирлиги ва бошқалар) кучлар таъсирида ўз шаклини ўзгартирмайдиган бўлиши;
• бетон қуйиладиган тахталар юзаси текис бўлиши, яъни қўйилган конструкқиялар сирти сифатини таъминланиши;
• технологикли, яъни конструкқия қисмлари оддий уланадиган (бириктириладиган), тез йиғиб ва тез ажратиб олинадиган бўлишлиги.
Шунингдек, арматура элементлари ўрнатишда ва бетон қоришмасини зичлашда қуйинчилик тўғдирмаслиги;
• такроран бир неча маротаба қўшимча ва ортиқча таъмирлашларсиз фойдаланишлик;
• материалдан фойдаланишга кўра самарадорлиги.
Қолип баҳоси Сқ, агар шу n марта фойдаланилганда қуйидагича аниқланади,
Сқ=С+(n-1)α•C, (1.1).
бунда С-қолипни тайёрлаш баҳоси, сўмда; n-қолипда неча марта фойдаланишлик сони, α-қолипни ейилиши (эскириши)ни ҳисобга олувчи коэффиқиент.
Қолипдан бир марта фойдаланиш сарфи:
Сайл=(1-)α/n+α, (1.2)
бунда α=0,2 ва n=5 бўлса, Сайл=0,3Сга, агар α=0,2 ва n=10 бўлса, Сайл=0,28га тенг бўлади.
Самарадорлиги қуйидаги тенгсизлик бўйича аниқланади,
n1/n2>С1/С2 (1.3)
бунда n1 ва n2 – материаллардан айланма фойдаланишликнинг энг катта миқдори, мартада; С1 ва С2-мос равишда таққосланаётган қолиплар баҳоси (нарҳии).
Масалан, биринчи хил материални қолипдан фойдаланиш сони n1=10 марта, иккинчи хил материалдан ясалган қолипдан фойдаланиш сони n2=100 марта. Мос равишда фойдаланилган материаллар 1м2нинг баҳоси 7000 ва 105000 ёки 0,1>0,066, бунда 7000/10 105000/100-бир марта фойдаланишлик баҳоси ва мос равишда 700 ва 1050 сўм.
Демак, (1.3) тенгсизлик шарти бажарилади, натижада биринчи хил материаллни қолипдан фойдаланишлик самарали экан.


Download 181.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling