Архитектура ва қурилиш факультети "Архитектура" йуналиши
Арматура ишлари таркиби. Объектда арматура ишларини бажариш
Download 181.02 Kb.
|
10 амалий машгулот
3.Арматура ишлари таркиби. Объектда арматура ишларини бажариш.
Арматура - бу думалоқ ёки профилли кесимли прокат усулида олинган стерженли ёки симли ёки улар асосида тайёрланган буюмлар тарзидаги чўзувчи (чўзиладиган буюмларни чўзилиш қисмида), сиқувчи (устун ёки вертикал юкларни қабул қилишда) кучларни қабул қилувчи бетон ичига ўрнатиладиган пўлат (ойна пластик) буюм. Фойдаланиш мақсадига кўра улар: ишчи арматура, улар темирбетондаги юк таъсиридан зўриқишни эътиборга олиб ҳисоблаш йўли билан ўрнатилади; юкни тарқатувчи арматура, яъни юкни арматура каркасидаги ишчи арматураларига тенг тақсимлаб берувчи; монтаж арматураси - каркасдаги ишчи арматураларни ўзаро бирлаштириб турувчи турларига бўлинади (расм 6.23. а,б,в).
Темирбетон тузилмалар корхона шароитида ишлаб чиқарилган ясси, фазовий ва турли деталлардан ташкил топган бўлади (расм 6.24). Расм 6.24. Арматура буюмлари. а- ясси тур; б, в - ясси каркас; г- хажмий каркас; д, е- тавр ва қўш тавр кесимли хажмий каркас; ж - букилган тур; з- турни букиб ҳосил қилинган каркас; и-ўрнатма (қўйма) деталлар. Ҳар хил буюмлар учун арматура элементларини УзРСТ 733-96 ва ГОСТ 2 586.1.83* нинг талабларига мос келадиган аниқлик билан ўрнатилган технологик қоида ва меъёрларга риоя қилган ҳолда тайёрлаш лозим. Темирбетон буюмларини арматуралаш учун арматуранинг қуйидаги турлари: стерженли, симли ва арқонсимон ўрамали мавжуд. Қўлланилиш шароитига қараб зўриқтирилмаган ва зўриқтирилган арматураларга бўлинади. (6.7-жадвал). Юзалари тузилишига қараб арматуралар қуйидаги (расм 6.25) да келтириш турларига бўлинади. Расм 6.25. Арматура турлари а- силлиқ думалоқ; б, в- иссиқ ҳолда юмшатилган даврий изли; А-II ва А-III синфли; г, д- совуқ ҳолда ишлов берилган; е- арқонсимон ўралган. Стерженли арматуралар ишлаб чиқарилгандан сўнг қайта мустаҳкамлаш талаб қилинмайдиган А-I, А-II, А-III, А-IV, А-V синфларга бўлинади. Ишлаб чиқарилгандан сўнг уларни иссиқлик ёрдамида мустаҳкамлигини ошириш имкони бўлган арматуралар синфига Ат-IV, Ат-V, Ат-VI ва Ат-VII ларга киради. Шунингдек, мустаҳкамлашни чўзиш орқали амалга оширилган арматураларга: А-IIв ва А-IIIв синфлар киради. Совуқ ҳолатда чўзиб тортилган арматураларга: оддий силлиқ В-I, яъни кам углеродли олдиндан зўриқтириб бўлмайдиган; В-II - углеродли, олдиндан зўриқтириладиган арматура, агар сим даврий изли бўлса «р» индекси қўйилади, яъни Вр - II. Металл буюмлар заводлари арматура ярим фабрикатларни ясси ёки ўрама турлар тарзида ҳам тайёрлаб беради. (Расм 6.26) Расм 6.26. Арматура ярим фабрикатлари: пайвандланган ясси тўр ва ўрама тўр Арматуранинг маркалари
Download 181.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling