Арипова насиба атхамовна
Синквейнни ёзиб чиқиш қоидаси қуйидагича
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Тўртинчи қаторда мавзуга алоқадорликни кўрсатувчи 4 сўздан иборат гап (ибора) ёзилади. 5.Бешинчи қатор мавзу моҳиятини такрорловчи бир сўздан иборат синонимдир
- Ҳунар” сўзига синквэйн
- 3-илова Ёшларни касб танлашга йўналтириш ижтимоий воқелик сифатида
Синквейнни ёзиб чиқиш қоидаси қуйидагича:
1.Биринчи қаторда бир сўз билан мавзу ёзилади (одатда от туркумидаги оид сўз билан). 2.Иккинчи қаторда мавзу икки сўз билан тавсиф қилинади (сифат туркумига оид икки сўз билан). 3.Учинчи қаторда ушбу мавзу бўйича хатти-ҳаракатлар уч сўз билан тавсифэтилади. 4. Тўртинчи қаторда мавзуга алоқадорликни кўрсатувчи 4 сўздан иборат гап (ибора) ёзилади. 5.Бешинчи қатор мавзу моҳиятини такрорловчи бир сўздан иборат синонимдир “Ҳунар” сўзига синквэйн 1. Ҳунар 2. Замонавий, анъанавий 3. Улуғлайди, ривожлантиради, эхтиёжини қондиради 4. Ҳунарни сақлабон нетгумдир охир, олиб тупроққаму кетгумдир охир (А.Навоий) 5. Ижод. 2-илова Маъруза режаси Ёшларни касб танлашга йўналтириш ижтимоий воқелик сифатида Психологик тадқиқотлар жараёнининг асосий босқичлари. Комил инсон тарбияси – шарқ мутафаккирлари талқинида 3-илова Ёшларни касб танлашга йўналтириш ижтимоий воқелик сифатида Республикамиз аҳолисининг аксарияти агар ҳўжалик соҳаси билан шуғулланаётганлиги туфайли унинг тармоқларига оид мутахассисларнинг тайёрлаш учун касбнинг психологик хусусиятлари, меҳнат кўникмалари ва малакалари билан бўлғуси ихтисос эгаларини қуроллантириш муҳим ижтимоий вазифалардан биридир. Булғуси агрономни касбий тайёрлаш, касб – ҳунар олдига қўйиладиган талабларга мутаносиб инсонлар қилиб шакллантириш давлат аҳамиятига молик муаммо бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитининг биологик – тиббий жиҳатлари бирмунча ўрганилганлигига қарамай, уларнинг механизмлари, акселерация ҳодисаси, қишлоқ аҳолисининг жисмоний ривожланиши, меҳнаткашларнинг иссиқ шароитга мослашишлари, меҳнатни ташкил этишнинг оқилона йўллари, меҳнат унумдорлигини оширишнинг самарали усуллари, экологиянинг ўзгаришига ўхшаш муаммолар қарийб ўрганилмаган. Қуйидаги мавзулар юқоридаги муаммоларининг аксариятига жавоб беришга хизмат қилади. Инсон – табиат муносабатини ўзида акс эттиради, шахс омили ва унинг ҳозирги даврда ишлаб чиқаришда ҳисобга олиш меҳнат самарадорлигини ошириш, касб маҳоратини такомиллаштириш учун негиз бўлиб хизмат ҳисобланади. Касб – ҳунар моҳиятини моҳиятини очиб берувчи профессиограмма, профессиография, психограмма асосида қишлоқ хўжалик мутахассисларини тайёрлаш учун аграр олий ўқув юртлари интилмоқлари лозим. Зеро, юксак технологияни бошқаришга лаёқатли, ижодий, мустақил фикрловчи, шахслараро муносабатларни ташкил қилишга уқувли мутахассислар етиштиришга эришилса, эзгу ниятлар ижтимоий ҳаётда қарор топган бўлар эди. Ижтимоий тараққиётни рўёбга чиқариш учун мамлакатда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни жахон стандартлари даражасига кўтармоқ лозим, фан ва техниканинг бугунги кундаги тараққиётига жавоб бериш учун кенг савияли, билимдон, ўз касбининг фидоий кишисини камол топтириш орқали давлатимизга бозор иқтисодиётига бардош берадиган, рақобатбардош маҳсулотлар яртувчи касб эгаларини шакллантириш жоиз. Токи улар давр талабларига оғишмай жавоб берадиган, қизиқиши кенг, малакаси мустаҳкам, хотираси барқарор, фикр юритиши пухта, изланувчан, меҳнатсевар, ватанпарвар, иймон – эътиқодли инсонлар бўлиб вояга етишсин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўрта мактаб ўқувчиларининг ҳаммаси касб танлашга келганда оқилона ва тўғри йўл тутади, деб бўлмайди, албатта. Улардан баъзилари таваккалига иш тутсалар, айримлари ота – она касбини танлайдилар ёки кўзга ташланиб турган яққол намуналарга тақлид қиладилар, гоҳо севимли кишилари изидан боришни мщлжаллайдилар. Кўпчилик ўқувчилар таълим олиш жараёнида фан асосларини эгаллаб, муайян тасаввур ҳосил қиладилар, ўзлари ёқтирган касб – ҳунар ҳақида ўйлайдилар. Мактаб ўқувчиларини майллари, ҳаваслари, интилишлари, хоҳишлари, мотивлари, эҳтиёжлари туғилиши психология фанининг шахс муаммоси билан узвий боғлиқдир. Шахс психологиясини ўрганиш ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш демакдир. Ўқувчиларнинг индивидуал типологик хусусиятлари, ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолдауларнинг ҳар бирини оқилона касбга йўллаш шахс психологиясининг муҳим вазифаларидан биридир. Бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуриш тўғрисидаги хужжатларда ўқувчиларни мустақил касб танлашга (ўз имкониятларини ўзи баҳолоаш орқали) ўргатиш жуда муҳим ва зарур вазифа эканлиги таъкидланади. Шунга кўра психолог олимлар, методистлар, ташҳис Марказ ходимлари кенг жамоатчилик билан биргаликда касбга доир билимларни кенг ташвиқот қилишлари, касб – кор танлашга оид йўл – йўриқлари ва методлари ишлаб чиқаришлари, касб танлаш маслаҳатлари, расмий шахобчалари кенгайтирилиши, профессиограмма, просеффиография, психограммалар кўлами орттирилиши лозим. Бу борада Республика ташхис марказининг 2003-йил маълумотлари жуда қизиқарли ва баъзан мунозаралидир. Буларни қуйидаги рақамларда ҳам кўриш мумкин: Республика бўйича 9-синфларни битирган ўқувчиларни 8,00% га саноат йўналишларига йўлланма берилган бўлса, уларнинг атиги 3%и ўқишга жойлашган. Солиқни сақлаш соҳаларида эса 12,60% йўлланма берилган бўлса, амалда уларнинг 4,80% ўқишга кирган. Маориф соҳаларига эса 9,60% йўлланма берилган бўлиб, уларнинг 4,00%игина ўқишга жойлашганлар. (Мактаб ва хаёт журналига илова. 2003-йил 24-39 бетлар). Касб танлаш фаолиятини оқилона ташкил этиш учун мамлакатимиз қайси соҳа мутахассисларига мухтожлигини назарда тутиш ва шунга яраша мактаб ўқувчиларини уларнинг майли, интилиши, қизиқиши, имконияти, ақлий ва жисмоний қобилиятига қараб ҳамда у ёки бу касбга яроқлилигини аниқлаб, сўнгра касбга йўллаш керак. Ҳозирги даврда халқ таълими бўлимларида, ишлаб чиқаришда, аҳолини иш билан таъминлаш муассасаларида, коллежлар ва Олий Ўқув Юртларида ёшларга касб танлаш йўлини кўрсатадиган махсус касб – ҳунар кабинетлари ташкил этилган. Бу борада Республика ташхис марказининг, ҳамда жойлардаги унинг бўлимларининг фаолияти ибратлидир. Бундан ташқари, малакали психологлар ва педагоглар (шу жумладан маҳалла тарбиячиси), мураббийлар, муҳандислар ва техниклар ҳар бир касб – ҳунарнинг ўзига хос томонлари ҳақида малакавий маслаҳатлар ташкил қилишади. Лекин ёшларнинг касб – ҳунар танлаши асосан ўрта мактабдан бошланади, шунга кўра ўқувчилар кичик жамоаси билан психологлар олдида турли ёшдаги, жинсдаги мактаб ўқувчиларини касбга қизиқтириш, меҳнат қобилиятларини ривожлантириш, ички имкониятларини ишга солиш (ўзини – ўзи намоён этиш) каби муҳим вазифа турибди. Психологлар, бундан ташқари, ўқувчиларнинг ақл – идроки, қобилиятларини ҳамда муайян касбга яроқлилик даражасини аниқлаш методлари, усуллари. Технологияси, шакллари, мезонлари ва таркибий қисмларини ишлаб чиқишлари, шунингдек, бу соҳада илмий – тадқиқот ишлари олиб боришлари зарур. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, психология фани ўқувчиларнинг касб – ҳунар танлашига ёрдам берадиган, йўл – йўриқлар ва тавсиялар, мукаммал қўлланмалар, аксарият касб – ҳунарнинг профессиограммасини ҳали тўлиқ ишлаб чиққан эмас. Лекин шахс психологиясига оид амалий ва назарий материаллар етарли миқдорда яратилган. Шахс психологияси масалаларини ёритиш, яъни шахснинг билиш қобилиятлари, ақл – идроки, ақл – заковати, индивидуал типологик хусусиятлари, руҳий холатларини аниқлаш йҳли билан унинг нималарга қодир, қандай касб – ҳунарга яроқлиги тўғрисида аниқ фикр билдириш ва муайян тавусиялар бериш мумкин. Кейинги йилларда ўтказилган кузатишлар Республикамизда ёшларни касбга йўллаш соҳасида талай камчиликлар борлигини кўрсатди. Буни биз вилоятлар кесимида ҳамда Республика бўйича 9-синф битирувчиларига соҳалар бўйича тавсияномалар беришда кўрдик. Дарҳақиқат, мактабда ўқувчилани касб – ҳунарга йўналтириш ва психологик – педагогик ташхис ишларини амалга оширишдаги дастлабки қадамлар бошланди. Ўйлаймизки, ана шу дастлабки қадам мактабларда касб – ҳунарга йўналтириш ишларини олиб борувчи мутахассис ҳамда ўқувчиларни касб – ҳунарга қизиқиши, мойиллиги ва лаёқатини аниқлаш билан шуғулланадиган мактаб амалиётчи психологи штатларни ташкил этишдан иборат бўлиши лозим. Чунки, бу мутахассисларсиз мактабда мазкур ишлар ҳақида гапириш ҳам мумкин эмас. Мактабда олиб борилаётган касб – ҳунарга йўналтириш ва псхологик педагогик ташхис ишларининг кўлами, уларнинг савияси ва малака кўрсаткичи ҳамда фаолиятининг аниқлигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлишлиги барчамизга аёндир. Оммавий касбларга бағишланган ўқув – услубий адабиётлар ва касб – ҳунар тўғрисидаги кинофильмлар, справочниклар камлиги, психологик – диагностик тадқиқотлар ўтказишга ёрдам берадиган замонавий аппарат ва асбоблар билан таъминлаш яхши йўлга қўйилмаганлиги, шахснинг муайян касбга яроқлилигини аниқлаш борасида илмий – тадқиқот ишлари етарлича олиб борилмаётганлиги шундай камчиликлар жумласига киради. Ўқувчиларни мустақил меҳнат фаолиятига пухта тайёрлаш вв уларнинг касб – ҳунарини ўз қобилиятларига яраша тўри танлашларига эришиш учун мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳорати, билим савияси, дидактик (шунингдек, акдемик, ташкилотчилик, перцептик ва ҳ.к.) қобилиятлари юксак бўлиши, фан асосларини турмуш билан боғлаб ўрганилиши, тўгарак ва қўшимча ёрдамчи курслар оқилона уюштирилиши, мактабларда касб – ҳунар тўғрисида маърузалар ўқилиши, суҳбатлар, мунозаралар ўтказилиши, саёхатлар, учрашувлар, касб – ҳунар фотокўргазмаларини ташкил қилишлари зарур. Илк ўспиринлар ва катта ўсмирларнинг касб танлаши катта аҳамиятга эга бўлган ҳам шахсий, ҳам ижтимоий муаммо бўлганлигидан бу жараёнда ота – оналар, жамоатчилик ва турли касб усталари ҳам фаол қатнашишлари керак, чунки ёшлар кўп ҳолларда катталарнинг маслаҳатлари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қатъий бир фикрга, қарорга келишлари мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, мактаб ўқувчилари касб танлаш борасидаги ўз қарорларини кўпинча, ҳар томонлама далиллаб бера олмайдилар, бироқ уларнинг кўпчилиги онгли равишда ёндашишна интиладилар. Мактабдаги касб – ҳунарга йўналтириш ишларининг самарали бўлишини мактабнинг касб – ҳунарга йўналтириш хонасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мактабнинг касб – ҳунарга йўналтириш хонаси “Ўқувчиларни касб – ҳунарга йўналтириш хонаси тўғрисидаги Низом” асосида ташкил этилади ва жиҳозланади. Мазкур низомда мактаб касб – ҳунарга йўналтириш хонасининг вазифалари, унда ўтказиладиган тадбирлар, стенд ва унда қандай маълумотлар бўлишлиги ҳақида айтиб ўтилган. Мактабнинг касб – ҳунарга йўналтирувчи мутахассиси мазкур хонанинг мудири ҳисобланади. Мактабнинг касб – ҳунарга йўналтирувчи мутахассисининг асосий вазифаси ўқувчиларни касб – ҳунарга йўналтиришни таъминловчи барча маълумотлар банкини яратишдан иборат. Бу мақсадда касб – ҳунарга йўналтирувчи мутахассис туман (шаҳар) ташхис Марказидан олган касбий ахборотлар, касблар рўйхати таснифи, ҳудудий касблар рўйхати, касбларга бўлган эхтиёж ва бошқа касбий ташхис методикалари, тавсия ва йўриқномалардан фойдаланилади. Мактабнинг касб – ҳунарга йўналтирувчи мутахассиси томонидан ўқувчиларни касбий қизиқишларини ривожлантирш, касблар ҳақидаги маълумотларни тўлиқроқ англаб етиши шунингдек, уларнинг касб танлашдаги реалликни вужудга келтириш мақсадида мактабда илғор касб эгалари, касб фахрийлари, касб сулолалари билан учрашувлар, давра суҳбатлари, кечалар ва маърузалар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу тадбирлар ўқувчининг шу касбга бўлган қизиқишини янада қатъийлашишини вужудга келтиради. Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling