Арипова насиба атхамовна
-илова Биография (таржимаи ҳол) методи
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-илова Анкета методи
5-илова
Биография (таржимаи ҳол) методи Инсон психикасини – руҳиятини тадқиқ қилиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар одамларнинг таржимаи ҳоли, кундаликлари, хатлари, эсдаликлари муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳолга алоқадор материаллар: эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, магнитофон овозлари, фото лавҳалар, хужжатли фильмлар, видеокамера тасвири, тақризлар, танбеҳлар ҳам ўрганилаётган шахсни тўлароқ тасаввур этишга хизмат қилади. Ҳатто шифокорнинг касаллик тарихи хужжати ҳам боланинг туғилганидан, ҳам то бошланғич маълумот олгунича давр оралиғида саломатлик даражаси қандай бўлганлиги тўғрисидаги омиллар билан танишиш имконини берадиган материал ҳисобланади. Таржимаи ҳол методи инсон психикасини суҳбат ва тажриба методлари воситасида ўрганиб бўлмайдиган жиҳатларини очишда ёрдам бўради. Мазкур метод орқали, масалан, ижодий хаёл билан боғлиқ жараёнлар: шерият, мусиқа, нафосат, тасвирий санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иқтидор, истеъдод салоҳият каби фазилатлари кузатилади. Инсон онгининг намоён бўлиши, ривожланиши, ўзига хос индивидуал ва ижтимоий хусусиятлари атоқли шахслар билдирган мулоҳазаларида, асарларида ўз ифодасини топади. Алломалар тўғрисидаги маълумотлар замондошлари, издошлари, сафдошларининг таърифу – тавсифлари орқали авлоддан – авлодга ўтади. Худди шу ижтимоий узлуксиз натижасида аждодлар билан авлодлар ўртасида ворислик ҳодисаси ижтимоий психологик воқелик вужудга келади ва ижтимоий тарихий тараққиётнинг уйғунлигини таъминлайди. 6-илова Анкета методи Умумий психологияда кенг қўлланиладиган методлардан бири бўлиб, унда одамларнинг психологик хусусиятлари нарса ва ҳодисаларга нисбатан муносабатлари ўрганилади. Анкета одатда 3 хил бўлиб, биринчи хилида англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан иборат бўладики, иккинчи хилида эса фақат биттагина жавоб танлаш шарти билан ҳар бир саволга бир нечтадан тайёр жавоблар ҳам берилади. Учинхи хил анкетада синалувчига ҳавола қилинганда камида тўрт беш тўғри жавоблари баллар ёрдамида баҳоланади. Анкета методидан одамларнинг лаёқатларини муайян соҳага қизиқишлари, қобилиятлари, ўзига, тенгдошларига катта ва кичикларига муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Анкета орқали шахсларнинг характер хислатлари, хулқ атворларини текшириш, сиртдан туриб баҳолаш мумкин. Тарқатилган анкеталар йиғиб олиниб, электрон ҳисоблаш машиналари дастурига мувофиқлаштириб атрофлича амалий хулосалар чиқарилади. Анкета методиинсон психикасининг айрим томонларини ўрганиш учун бой материал тўплаш имконини беради, лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона хусусиятга эга бўлавермайди. Бунга йўл қўймааслик учун анкета ичидаги назорат вазифасини бажарувчи тўғри ва қарши саволларни пухта ишлаб чиқариш керак. Қуйида анкета варақасидан намуна келтириб ўтамиз. Курсингизда энг юқори обрўга эга бўлган талаба қайси? Сизнингча, курсдошларингиз ичидан ким меҳр ҳис – туйғусини уйғота олади? Ўқиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан сиз кимга мурожаат қилишни хоҳлар эдингиз? Шахсий кечинмаларингиз ҳақида сиз ким билан фикр алмашишни хоҳлар эдингиз? Ўртоқларингиз ичидан кимни уйингизга меҳмонга астойдил таклиф қила оласиз? Курсдошларингиз ичида ким билан машғулотларга биргаликда тайётайёрланишни ёқтирасиз? Қайси курсдошингиз билан суҳбатлашишни асло ёқтирмайсиз? Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling