8-илова
Фаолият маҳсулотини таҳлил қилиш методи
Бу метод психологияда инсон хотирси тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида кенг қўлланилади. Одам чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, тўқиган нарсалар, тиккан қўғирчоқлар, тўқиб, сўзлаб берилган ҳикоялар, техник конструкциялар схемасини тушуниш кабиларни таҳлил қилиш орқалиуларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли, техник ижоди юзасиданматериаллар тўплаш мумкин. Мазкур методда ижод маҳсулининг яратган жисмоний шахс бевосита иштирок этмайди. Теширилувчи билан текширувчи ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян ҳукм ва хулоса чиқарилади. Текширувчи (ўқитувчи, мураббий, психолог) эксперт тариқасида шахслар ижодиётига баҳо беради, бунда меҳнат маҳсулининг шакли, мазмуни, сифати, оригиналлиги, ҳажми, хусусияти биланкескин тафовут қилиши назарда тутилади. Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали ҳар хил ёшдаги ва касбдаги одамларнинг психик хусусиятларитўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин.
Фаолият маҳсулотларини ўрганиш инсон руҳиятини ўрганиш методлари ичида ўзига хос ўринни ташкил этади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инсон руҳиятини ўрганиш юқорида баён қилинган методлардан ташқари яна айрим қўшимча методлардан ҳам фойдаланилади. Эътироф этиш жоизки, қўлланилаётган ҳар бир методнинг ўзига хос ижобий, афзал томонлари билан биргаликда қийин ва салбий томонлари ҳам мавжуд. Шу боис конкрет шахс руҳиятини ўрганиш вақтида якка методлар натижалари биланкифояланиб қолиш мумкин эмас. Руҳиятни текширишда атрофлилик, динамиклик, объективлик, текширувчининг ёш хусусиятларини инобатга олиш ва бошқа тамоилларга суяниш даркор.
Шундагина шахс ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишимиз мумкин.
Ҳар қандай ёғочдан санъат асарини
яратиб бўлмайди.
Пифагор.
9-илова
Мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун блиц-сўров саволлари:
Касбий психологияда тадқиқотларни ташкил этиш ҳақида маълумот беринг.
Касбий психология фанининг методларини санаб беринг
Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва ҳаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида қўлланиладиган метод номини айтинг.
Анкета методидан қандай мақсадда фойдаланилади?
Кузатишнинг объекти ва предмети қандай тузилишга эга?
Do'stlaringiz bilan baham: |