Арипова насиба атхамовна


Оралиқ назоратларни баҳолаш мезонлари


Download 2.07 Mb.
bet20/91
Sana20.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1789613
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91
Bog'liq
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc

Оралиқ назоратларни баҳолаш мезонлари
Оралиқ баҳолаш “Касбий психология” фанининг бир неча мавзуларини қамраб олган бўлими бўйича тегишли назарий ва амалий машғулотлар ўтиб бўлинганидан сўнг амалга оширилади. Бундан мақсад талабаларнинг тегишли саволларини билиши ёки муаммоларни ечиш кўникмалари ва малакалари аниқланади.
“Касбий психология” фани бўйича 2 та оралиқ баҳолаш ўтказиш режалаштирилган.
Биринчи оралиқ баҳолаш реферат ҳимояси шаклида ўтказилади ва максимал 10 балл билан баҳоланади.
Иккинчи оралиқ баҳолаш тест назорати шаклида ўтказилади ва максимал 25 балл билан баҳоланади.
Тестни баҳолашда ҳар бир тўғри берилган жавоб ҳисобга олинади. Ҳар бир талабага алоҳида вариант тайёрланади ва 25 тадан иборат бўлган тест саволлари берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл қўйилади.
Якуний назоратни баҳолаш мезонлари
“Касбий психология” фанидан якуний баҳолаш ёзма иш шаклида ўтказилади. Якуний назоратга 30 балл ажратилади. Ҳар бир талаба учун 5 та саволдан иборат бўлган алоҳида вариантлар тайёрланади. Ҳар бир саволга берилган жавоб алоҳида максимал 6 балл билан баҳоланади.


4- илова
Маъруза режаси

1. Касб психологиясининг илмий тадқиқот предмети, вазифалари ва аҳамияти.


2. Касб психологиясининг бошқа фанлар билан алоқаси.
3.Касб психологиясининг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни
5- илова
Касбий психологиянинг максад ва вазифалари.

Ҳуррият – бой маънавият ва руҳият илмидан оқилона, одилона ва омилкорлик билан фойдаланишни тақозо этмоқда. Мамлакатимиздаги мавжуд барча ўқув юртлари таълим – тарбияни тўғри, илмий асосда ташкил этиш учун бу жараённинг ўзига хос психологик қонуниятларини, унинг механизмларини, шунингдек, фаол, мустақил ҳамда ижодий тафаккур жараёнини замонавий билимлар асосида таркиб топтиришнинг самарали усулларини билиш лозим бўлади. Бу борада педагогик психология ва касбий психология ҳозирги замон психология фанининг руҳий оламининг табиати ва унинг қонуниятларини ўрганувчи соҳадир.


Касбий психологиянинг таълимни янги мазмунда жорий қилиш юзасидан сўнги йилларда қўлга киритган ютуқлари бунинг яққол далили бўла олади. Маълумки, кейинги ўн йил мобайнида мамлакатимиздаги барча таълим тизимларида таълим ишларининг мазмуни тубдан ўзгарди. Таълимнинг экспериментал равишда текширилган янги усуллари (масалан муаммоли интерфаол талим методлари) кенг жорий қилинмоқда:
Касбий психология – психология илмининг тармоғи сифатида, таълим ва тарбиянинг шахсга самарали таъсир этувчи омиллари, қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фандир. Болалар ва ёшларнинг мактабдаги ҳамда таълим – тарбия муассасаларидаги фаолият ва хатти – ҳаракатларининг психологик қонуниятларини ўрганувчи педагогик психология икки фанни, яъни психология ва педагогика фанларининг туташган жойидан ўрин эгаллагандир. Касбий психологиянинг предмети мактабда билим, кўникма ва малакаларнинг эгаллаш қонуниятларини, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни, ўқувчиларда фаол, мустақил ва ижодий тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини тадқиқ этишдир. Шунингдек Касбий психология талим – тарбиянинг таъсири оқибатида ўқувчилар психикасида содир бўладиган ўзгаришларни, ўқув материалларининг ўқувчиларнинг ёш даврларига мос келишини, турли таълим методларининг психологик жиҳатдан самарадорлигини, дарсликлар, ўқув қуроллари, асбоб – ускуналар ва мактаб ишларининг тартибига нисбатан бўлган психологик талаблар каби муаммоларни ҳам Касбий психология ўрганади.
Ҳозирги вақтда Касбий психология муҳим вазифаларидан бири – мактабдаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу ҳол янги таълим дастурига ўтиш муносабати билан боғлиқдир. Касбий психология шу билан бирга ўқувчилар шахсининг таркиб топиш жараёнини турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганади ҳамда ўқувчиларнинг ўз – ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини тадқиқ этади. Шунингдек, “Касбий психология” таълим ва тарбия жараёнининг ташкилотчиси бўлган ўқитувчи шахсини, унинг педагогик фаолият хусусиятларини ҳам ўрганади. Бунда ўқитувчининг таълим – тарбия ишларидаги ютуқларни таъминловчи сифатларига урғу бериш билан бирга, унинг билим, кўникма, малака ва қобилиятларининг таркиб топиши ҳамда тараққиётининг психологик жараёнлари аниқланади.
Касбий психология умумий психологик қонуниятларни ёритиб берадиган, психик жараёнларни, ҳолатларни ва шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганадиган умумий психологияга асосланади.
Шу боис педагогик психология фанини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлиб, у бошқа фанлар сингари тараққиётнинг умумий тамойилларига: олий нерв фаолияти ва психофизиология қонунларига, бу соҳада тўпланган илмий маълумотларга таяниб, инсон психикасининг кечиши, ривожланиши, ўзгариши юзасидан баҳс юритади.


Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling