Ўқув соати – 2 соат
|
Талабалар сони: 20 та
|
Ўқув машғулот шакли
|
Амалий машғулот
|
Амалий машғулот режаси
|
Касб психологиясининг тарихи.
Касб психологиясида жинс ва ёш хусусиятлари муаммоси, унинг ечимини топиш борасидаги изланишлар
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Касбий психология фанининг тарихи, вужудга келиш сабаблари, касб психологиясида жинс ва ёш хусусиятлари муаммоси ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш, талабаларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш
|
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:
|
Мавзу бўйича билимлари онгли равишда ўзлаштиришнинг мотивациясини яратиш
|
Касбий психология фани, унинг предмети, ҳамда ўқитишдан кўзда тутилган асосий мақсадлар хусусида фикрлар билдиради ва тушунтиради
|
Мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш
|
Касбий психология фанининг тарихи, вужудга келиш сабабларини тушунтириб беради
|
Ўз нуқтаи назарини баён қилиш ҳамда шакллантириш жараёнини ташкил этиш
|
Касб психологиясида жинс ва ёш муаммосини очиб беради, унинг ечимини топиш ҳақида фикрлар билдиради
|
Талабаларнинг кичик гуруҳларда ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам бериш
|
Талабалар ўз фикрларини мустақил, эркин баён қила оладилар, жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантирадилар
|
Ўқитиш воситалари
|
Компьютер слайдлари, тарқатма материаллар
|
Ўқитиш усуллари
|
Амалий ишлаш усули, баҳс-мунозара, фикр алмашиш, муҳокама қилиш.
|
Ўқитиш шакллари
|
Фронтал, жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш
|
Ўқитиш шароити
|
Техник воситалар билан таъминланган, гуруҳларда ишлаш усулини қўллаш мумкин бўлган аудитория, проектор
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат, савол-жавоб, ўз-ўзини назорат қилиш, рейтинг тизими асосида бахолаш
|