Арипова насиба атхамовна


-илова Ўтилган мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар


Download 2.07 Mb.
bet59/91
Sana20.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1789613
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91
Bog'liq
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc

1-илова
Ўтилган мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар

1. Профессиография деганда нимани тушунасиз?


2. Касбий фаолият юзасидан маълумотлар қандай манбалардан олиниши мумкин?
3. Касбий фаолият муваффақияти мезонлари қаторига нималарни киритиш мумкин?


2-илова
Маъруза режаси



  1. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар.

  2. Ўқув фаолияти ва касб мотивацияси.

  3. Ўқув фаолияти мотивлари тўғрисида мулоҳазалар.



3-илова
Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар.
Касб танлаш жараёни ижтимоий аҳамият касб этсада, лекин унинг ортида жисмоний индивидуал (яккаҳол) шахс туради. Холбуки шундай экан, ҳар бир касб танловчи шахсиятига индивидуал муносабатни амалга ошириш зарур. Бунинг учун касб танловчининг ёш ва жинс хусусиятларига биноан касб маорифини амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бунда биринчи навбатда шахснинг касбий эхтиёжи, мотиви, лаёқати, қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш зарур. Акс ҳолда умумий хусусиятли йўлланма, кўрсатма ижобий натижага олиб келмайди, чунки индивидуаллик ўзига хос талабларни тақозо этади. Ҳатто оддий касб маорифи ҳам турлича ёндашувни талаб қилади, бинобарин уни қондирмасдан туриб туб мақсадга эришиб бўлмайди.
Касб маорифи – ўқувчиларни касбнинг моҳияти билан, ҳар бир касбнинг шахс олдига қўядиган талаблари билан таништиришдан иборат таъсирчан ахборотлар мажмуасидир. Маълумотларнинг аниқлиги, тўлиқлиги, хусусий ва ижтимоий аҳамияти ифодаланганлиги билан бошқа таркиблардан ажралиб туради. Касб маорифи инсоннинг ёши, жинси, савиясига кўра хилма хил тарзда амалга оширилади, шакллари эса вербал ва новербал, кузатув ва танишув, кўргазмали ва график, учрашув каби кўринишларга эга.
Касбий маслаҳат – касбга йўллашнинг моҳиятини инсон онгига чуқурроқ сингдириш учун, шахснинг иштиёқи ва қобилиятларига мос касб – ҳунар (ихтисос) танлаши учун муҳим объектив ва субъектив шарт – шароит яратиш жараёнидир. Касб эгалловчи (танловчи) эҳтиёжи, ўқитувчи (мураббий) нинг касбий масъулиятидан келиб чиққан ҳолда илмий – амалий хусусиятли йўлланмалар бериш жараёнидир. Маслаҳат ўзининг мақсадга йўналганлиги, изчиллиги, объективлиги, ахборотлар билан тўйинганлиги билан бошқа асосий қисмлардан кескин ажралиб туради.
Касбий саралаш – муайян касбни муваффақиятли равишда эгаллаб, ўз олдиг ақўйган фуқаролик (хусусий) бурчини юқори савияда адо эта биладиган шахсларни ажрата олишдан иборат жараёндир. Касбий билимлар, шаклланган маълум кўникмалар, малакаларга асосланган ҳолда текшириш мезонларига суяниб омилкорлик билан оқилона саралаш ўтказилади.
Саралаш жараёни ўтказилгандан кейин касбий мослашиш даври бошланади. Одатда касбий мослашиш деганда, ёш касб эгаларининг ва мутахассисларнинг касбий фаолиятга, унинг шарт – шароитларга, талабларга муваффақиятли равишда мослашиш (бир неча босқичлардан иборат) жараёни тушунилади. Касб моҳиятига киришиш, билимлар, кўникмалар, малакалар билан танишиш, уларни эгаллаш учун оқилона усуллар танлаш, улардан амалиётда унумли фойдаланиш, шарт – шароитларга одатланиш, маҳорат қирраларини ўзлаштириш каби муҳим қисмлар мослашиш таркибларини ташкил қилади.
Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар моҳияти қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
1) Таълим – тарбия тизимида касбга йўллаш фаолиятининг (тадбир ва чораларнинг) мазмуни ва методикалари мажмуаси мукаммал равишда мужассамлашганлиги.
Мактаб (қайси турдалигидан қатъи назар) маъмурияти, синф раҳбарлари, амалий психолог ва касбга йўлловчи фан ўқитувчиларининг иш режасида мазкур масала жой олганлиги. Шунингдек, бу муаммога тааллуқли ишлар, тадбирлар изчил амалга оширилиб турилиши, уларнинг таъсирчанлигига эътиборнинг ошиши туфайли ўқувчи ёшлар орасида бу соҳада тасаввур кўламининг кенгайиши.
Расмиятчиликдан чекиниб, умумий ва зарурий масала сифатида қабул қилиниши унинг қийматини кўтаради.
2) Ўқувчиларни касб танлашга ўргатишда ўқитувчилар жамоаси фаолияти ҳамкорлиги ва самарадорлиги.
Алоҳида олинган фан ўқитувчилари ва турдош фанларнинг намоёндалари жамланмаси ҳамкорлик иш режасида касбга йўллаш масаласининг изчил равишда қўйилиши, ҳар бир мавзу бўйича мулоҳаза алмашишда, қайси фан бўйича мулоҳаза алмашишда, қайси фан бўлишидан қатъи назар ихтисосга оид билимларга эътибор берилиши касбий тасаввурни вужудга келтиради. Касб ҳунар моҳияти билан танишиш унга нисбатан қизиқишни уйғотади, мустақил билим олишга иштиёқ пайдо бўлади ва одат маромига айлана боради. Мазкур тадбирлар ўтказилиши, касб нуфузи билан таништирилиши касбий мотивлар ва мотивацияларни такомиллаштиради, мойиллик туйғусини уйғотади.
3) Синф раҳбарининг ота – оналар билан ҳамкорлиги онгли касб танлаш негизи эканлиги.
Синф раҳбари ота – оналар билан индивидуал ва гуруҳлик ҳамкорликни амалга оширишда қуйидагилага эътибор берса, юқори кўрсаткичга эришиши мумкин: ўқув фанининг касб танлаш билан боғлиқлиги, касбнинг нуфузи, касб танлашнинг психологик асослари, касбга нисбатан қизиқиш, ҳавас, қобилият, истеъдод, касбга йўллашнинг асосий мақсади ва вазифалари, профессиограмма (профессиография) моҳияти, кадрларга ва мутахассисларга нисбатан эхтиж даражалари, касбнинг ижтимоий аҳамияти, лаёқатининг умумий ва хусусий кўринишлари, ўқувчилар индивидуал хусусиятлари, касб танлашнинг илмий манбалари, мактаб психологиясининг бу соҳадаги функцияси ва бошқалар.
4) Касб танлашда ёшлар ташкилотининг иштироки.
Ёшлар ташкилоти фаолиятида касб танлаш масаласининг устуворлиги, ўқувчиларнинг турли фондларга жалб қилиниши, истеъдодларнинг жалб қилиниши, истеъдодларнинг сараланиши, мукофотга тортилиши, моддий ва маънавий тақдирланиши кабилар.
5) Синфдан ва мактабдан ташқари олиб бориладиган ишлар мазмунида касб танлашнинг алоҳида ажратилиб кўрсатилиши.
6) Мактабларда ишлаб чиқариш комбинатларида оммавий ва кенг кўламда йўлга қўйилиши.
7) Махсус муассасалар фаолияти.
8) Касбга оид кўргазмалар, саёҳатлар уюштирилиши.
9) ижодкор, нуфузли, маҳоратли кишилар билан учрашувлар ўтказилиши.
10) Касб танлашда маҳаллий матбуот, радио ва телевидениенинг иштироки.

Касбга йўллаш умумдавлат аҳамиятига эга муаммо ҳисобланиб, уни босқичма босқич амалга ошириш «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури» да алоҳида ўрин эгаллайди. Юқорида касб танлашга йўллаш омиллари фаолиятини ҳамкорликка айлантириш юксак самаралар сари етаклайди.



Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling