Арипова насиба атхамовна


-илова Дарсни психологик таҳлил қилиш


Download 2.07 Mb.
bet87/91
Sana20.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1789613
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc

4-илова
Дарсни психологик таҳлил қилиш.
Дарсни психологик таҳлил қилишнинг асосий мақсади ўқитишда психик момент (руҳий лаҳзалар) ни қўллашдаги муваффақият ва муваффақиятсизликларнинг сабабини аниқлаш, тасодифий ютуқдан, шунингдек, ўқитувчи томонидан кўзланган ҳамда тайёрланган муваффақият гаровини ажрата билишдир.
Дарсни психологик таҳлил қилаётиб, практикант қуйидаги лаҳзаларга диққатини қаратиши лозим.

I. Дарснинг психологик мақсади:


1. Мазкур предмет бўйича дарснинг психологик мақсадга йўналганлиги: ўқитувчи психологик муаммони ҳал қилишни истиқбол режасига эга эканлиги; талабалар томонидан билимларни, уқувлар ва малакаларни эгалланиши, билишга қизиқишларни шакллантириш, фаол, мустақил, ижодий тафаккурни ривожлантириш, уларни ақлий фаолият усуллари билан қуроллантириш, юксак аҳлоқий ҳис – туйғулар, эътиқод, дунёқараш, нафосатни таркиб топтириш кабилар.
2. Дарсда қўлланиладиган психологик – педагогик таъсирнинг айрим воситалари, методлари, усуллари таълимнинг яхлит услубига қўйилган психологик мақсадга қай даражада жавоб бера олишлиги.

II. Дарс услуби.


1. Дарснинг тузилиши ва мазмуни қай йўсинда ривожлантирувчи таълим принципларига жавоб бера олиши:
а) талабалар тафаккури ва хотирасига тушадиган билимлар кўламининг ўзаро нисбати;
б) талабаларда тикловчи ва ижодий фаолиятнинг ўзаро нисбати;
в) тайёр (ўқитувчи маърузасидан, ўқув қўлланма ва дарсликдан эгалланган) ва мустақил изланишлар натижасида олинган билимларни ўзлаштиришнинг ўзаро нисбати;
г) муаммоли ўқитишнинг қайси таркибий қисми ўқитувчи томонидан, қайсилари эса талабалар томонидан (ким муаммо қўяди, ким уни ҳосил қилади, ким уни ечади) бажарилади;
д) талабаларни фаолиятга киришга ундаш ва йўналтириш, гоҳо мажбур қилишнинг ўзаро нисбати (амалга оширилган иш юзасидан ижобий ҳис – туйғу қўзғатувчи шарҳ, қизиқишни жадаллаштирувчи установка (кўрсатма), қийинчиликларни енгиш учун иродавий зўр бериш, иродавий актни идора қилиш ва шу кабилар).
2. Ўқитувчининг ўз – ўзини бошқариш (уюштириш) хусусияти:
1) ўқитувчининг дарсга тайёргарлик даражаси (материал мазмунининг эгалланганлиги, дарснинг психологик мақсадини англаш, уни амалга оширишга нисбатан ички тайёргарлик);
2) таълимда ўқитувчининг ишчанлик кайфияти (фаолиятни амалга оширишга шаёлиги, ҳафсалалиги, тиришқоқлиги, қўйилган мақсадни амалга оширишга интилувчанлиги, педагогик топқирлиги ва ҳоказо);
3) ўқитувчининг педагогик назокати (одоби) – педагогик назокатлиликнинг (такт) кўриниш ҳолатлари, одоблилик ёки назокатдан четлашиш лаҳзалари;
4) аудитория ёки гуруҳдаги психологик муҳит (ўқитувчи қандай қилиб талабаларнинг ўзаро самимий, қувноқ, ҳамдардликка мойил мулоқот ҳолатини (муомала) ҳамда ишчанликнинг муайян даражасини ушлаб олиш қобилияти).
III. Ўқувчиларнинг (талабаларнинг) фаолиятини ташкил этиш:
1. Ўқитувчи тафаккур билан хаёлнинг сермаҳсул ишлаши учун қандай шар – шароитлар яратиши:
а) ўқитувчи қай йўсинда ўрганилаётган материалларни талабалар томонидан идрок қилишда танловчанлик, тушунганлик ва яхлитлик даражасига эришганлиги;
б) қандай дастурлар, қайси шаклдаги кўрсатмалар фойдаланганлиги (талабаларни ундаш, уларга таъсир ўтказиш, уларни ишонтириш ва бошқалар);
в) ўқитувчи қандай қилиб талабалар диққатининг барқарорлигига ва уни муайян объектга тўпланишига эришганлиги;
г) янги билимларни эгаллаш учун, оддий ўзлаштирилган билимларни талабалар хотирасида фаоллаштириш мақсадида қандай иш формалари қўлланилганлиги (якка ҳолда сўраш, гуруҳ билан сухбатлашиш, ўтган мавзуларни такрорлаш бўйича машқлар ўтказиш, муаммоли вазиятларни яратиш ва ҳоказо).
2. Янги билим ва кўникмаларни шакллантириш жараёнида талабаларнинг хаёлот (мнемик) ва фикр юритиш (тафаккур) фаолиятини ташкил этиш ва уюштириш:
а) талабаларнинг билимлари қандай даражада шаклланганлиги (яққол – ҳиссий тасаввурлар, тушунчалар, “кашфиёт” образлари умумлашмаси, символикалар, хоссалар, формулалар чиқариш даражасида эканлиги ва бошқалар);
б) ўқитувчи қайси усул ва услуб ёрдамида талабалар тафаккурининг фаоллигигаҳамда мустақиллигига эришганлиги (саволлар системаси, муаммоли вазиятни яратиш, ортиқча масалалар бериш, стандарт ва ностандарт топшириқлар тавсия қилиш, таълимда қидирув – тадқиқот ишларини ташкил қилиш);
в) ўқитувчи талабаларда тушунишнинг қандай даражасига (тасвирий, изоҳли, умумлаштирувчи баҳолаш, муаммоли вазият) эришганлиги, шунинг билан бирга қандай қилиб уларда эътиқод ва идеаллар шаклланишига раҳбарлик қилганлиги;
г) таълимда ижодий ишларнинг қайси турлари қўлланилганлиги ва ўқитувчи талабалар ижодий хаёли ҳамда ижодий тафаккурга етакчилик қилганлиги.
IV. Иш (фаолият) натижаларини мустаҳкамлаш:

  1. Билимларни янги шароитга кўчиришга ўргатиш.

  2. Малакаларни машқ қилиш орқали шакллантириш.

  3. интерференциядан талабаларни огоҳлантириш ва олдин ўзлаштирилган малакаларни қайтадан жонлантириш.

  4. Талабаларда ақлий фаолият усулларини таркиб топтириш.




Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling