Қaрори 2018-2019-йиллaрдa ирригaтцияни ривожлaнтириш вa суғорилaдигaн ерлaрнинг мелиорaтив ҳолaтини йaхшилaш дaвлaт дaстури тўҒрисидa
Мавзу: Бош канал қисмларининг гидравлик ҳисоблари
Download 73.87 Kb.
|
BEK2[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.7–жадвал. МК қисмлари бўйича гидравлик ҳисобни бажариш.
- 1.8-жадвал. Каналнинг қиялик коэффициенти - m
- Мавзу: Бош каналнинг бўйлама ва кўндаланг киркимларини лойихалаш. Бош канал узунлиги бўйича пикетларга бўлиш. Ҳар бир пикетдаги канал ер баландлиги белгиларини аниқлаш.
Мавзу: Бош канал қисмларининг гидравлик ҳисоблари.
Бош каналнинг гидравлик элементларини канал узанининг ювилишига йўл қўйилмайдиган чегаравий тезлигини аниқлаш. Гидравлик ҳисоб МКнинг чизиқли схемаси белгиланган қисмлар бўйича бажарилади. Хар бир қисм учун уч қатордан ҳисоб олиб борилади, яъни нормал, минимал ва тезлашган сув сарфлари учун ҳисобланади. Ҳисоблар 1.7-жадвалда бажарилади. 1.7–жадвал. МК қисмлари бўйича гидравлик ҳисобни бажариш.
4-устун: Сув сарфлари (Q) 1.4–жадвалдан (13, 14, 15-устунлар) кўчириб ѐзилади. 5-устун: Ювилишга йўл қўйилган чегаравий нишаблик (I) 1.3-жадвалдан (11-устун) олинади. 6-устун: Каналнинг қиялик коэффициенти (m) маълумотлардан қабул қилинади (1.8-жадвал). 1.8-жадвал. Каналнинг қиялик коэффициенти - m
7-устун: Канал ўзанининг ғадир-будурлик коэффициенти (n) тупроқ ўзанидан ўтган магистрал каналлар учун: Нормал ва минимал сув сарфлари учун XAK га n=0,0225 MK га n=0,2 Тезлаштирилган сув сарфи учун XAK га n=0,025 MK га n=0,0225 қабул қилинади. 8-устун: Каналнинг мустаҳкамлик коэффициенти ( ) С.А.Гришкан формуласи ѐрдамида аниқланади: Нормал сув сарфи қиймат ва каналнинг қиялик коэфициенти бўйича В.Ф.Поярков линейкасидан канал туби эни b топилади ва бутун сонга яхлитлаб қабул қилинади. Сўнгра ҳар бир сув сарфига тўғри келувчи қийматлар аниқланади. 9-устун: Канал тубининг эни қуйидагича топилади: ; м 10-устун: Каналдаги сув чуқурлиги С.А. Гришкан формуласидан аниқланиши ҳам мумкин: м у ҳолда, 11-устун: Каналнинг жонли кесим юзаси қуйидагича топилади: м2 12-устун: Каналнинг ҳўлланган периметри қуйидагича аниқланади: м 13-устун: Гидравлик радиус қуйидагича аниқланади: м 14-устун: С -Шези коэффициенти, қуйидаги формуладан аниқланади: 17-устун: - каналдаги сувнинг ўртача тезлиги қуйидагича аниқланади: м/с 18-устун: - ювилишга йўл қўйиладиган чегаравий тезлик қуйидагича аниқланади: м/с бу ерда: -тупроқ механик таркибига қараб қабул қилинади. (1.3-жадвал 6-устун) 19-устун: Каналдаги ҳақиқий сув сарфи қуйдагича топилади: м3/с Канални ювилишга текшириш шарти: Мавзу: Бош каналнинг бўйлама ва кўндаланг киркимларини лойихалаш. Бош канал узунлиги бўйича пикетларга бўлиш. Ҳар бир пикетдаги канал ер баландлиги белгиларини аниқлаш. Намунавий ХАТ ва МК ларнинг бўйлама кесимларини умумий қабул қилинган қоида ва шартли белгиларда миллиметрли қоғозларда бажарилади. Тавсия қилинадиган миқёслар: а) тик 1:100 б) ётиқ ХАТ учун 1:10000 ёки 1: 20000, МК учун 1:50000. Каналнинг бўйлама кесимлари қуйидаги тартибда лойиҳаланади: Каналларнинг бўйлама кесимларини лойихалашда кичик тартибли каналлардан бошлаб олиб борилади. Каналнинг пикетлари лойихалаш планидан олиниб, қабул қилинган масштаб бўйича бўйлама кесимнинг 11-қаторига ёзиб чиқилади. Хар бир пикет бўйича планда ер сатҳи нуқталари (ЕСН) аниқланиб, бўйлама кесимнинг 1қаторига ёзиб чиқилади. Канал тармоқларининг сув олиш жойларидаги зарур нормал сув сатҳи нуқталари (НССН) аниқланади: НССН = ЕСН + hк; м бу ерда: hк -каналнинг сув бериш жойларида ер сатхидан сув сатхининг кўтарилиш баландлиги, ХАТ учун 0,4 м; МК учун эса 0,5 м га тенг деб қабул қилинади. Бош пикетлардаги НССН канал қисмининг ҳисобий нишаблиги ва оралиқ масофалари бўйича ҳисоблаб топилади. Каналдаги НССН бир қисмдан иккинчи қисмга ўтганда гидротехника иншоотлари, яъни шаршара ёки тўсиш иншоотларини кўзда тутиб, лойиҳаланиши ҳам мумкин. Бунда канал бутунлай кўтарма ўтадиган бўлиши ва қўшимча гидротехника иншоотлари қуриш баҳоси ер қазиш ишлари ҳажмидан ошиб кетмаслиги зарур. Канал туби нуқтаси (КТН) қўйидагича аниқланади: КТН = НССН - hмеъёрий ; м бу ерда: hмеъёрий -канал ҳисобий қисмидаги меъёрий сув чуқурлиги, гидравлик ҳисоблаш натижаларидан олинади, м. Ҳисобий қисмлар туташган жойларда канал тубининг фарқи 0,32 м дан ошиб кетмаслиги шарт, акс ҳолда меъёрий сув сатҳлари лойиҳаси ўзгартирилади. Каналдаги минимал сув сатҳи нуқталари (МССН) ҳисобланади: МССН = КТН + hmin; м бу ерда: hмин -канал ҳисобий қисмидаги минимал сув чуқурлиги, гидравлик ҳисоблаш натижаларидан олинади, м. Каналдаги тезлаштирилган сув сатхи нуқталари (ТССН) ҳисобланади: ТССН = КТН + hтез ; м бу ерда: hтез -канал ҳисобий қисмидаги тезлаштирилган сув чуқурлиги, гидравлик ҳисоблаш натижаларига кўра олинади, м. Канал дамба устининг нуқталари (ДУН) ҳисоблаб чиқилади: ДУН = ТССН + hҳ; м бу ерда: hҳ -тезлаштирилган сув сатхига қўшиладиган хавфсизлик баландлиги, канал ҳисобий қисмининг сув сарфи миқдорига боғлиқ холда қабул қилинади (1.9-жадвал), м 1.9-жадвал.Тезлаштирилган сув сатхи баландлигига қўшиладиган ҳавфсизлик баландлиги
Хар бир пикет бўйича қазма чуқурлиги (hқ) ҳисобланади: hқ = ЕСН - КТН; м Хар бир пикет учун тупроқ тўкмаси баландлиги аниқланади: hт = ДУН - ЕСН; м Download 73.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling