Аррениуснинг кислота-асос назарияси. Ионофор ва ионогенлар. Бренстед-Лоурининг протолитик назарияси


Кислота-асосли мувозанатда эритма таркибини аниқлаш


Download 244.1 Kb.
bet7/8
Sana30.04.2023
Hajmi244.1 Kb.
#1412517
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4. Кислота асосли реакцияларда мувозанат

Кислота-асосли мувозанатда эритма таркибини аниқлаш
Бир кимёвий мувозанатда эритма таркибини аниқлашнинг умумий принциплари билан танишиб чиқдик. Агар системада бир неча кимёвий мувозанат бўлса у ҳолда системанинг таркибини аниқлаш бирмунча мушкуллашади. Кимёвий мувозанатда эритма таркибини аниқлашни қисқа қилиб мувозанат ҳисоблари деб айтайлик.
Бир неча кимёвий мувозанатда ҳисоблашнинг умумий принциплари қуйидагилардан иборат.
  • Масала шартини символи билан ёзиб олинади.
  • Масала асосида ётган барча кимёвий реакциялар ёзилади.
  • Ҳамма кимёвий қайтар реакцияларнинг мувозанат константалари тенгламалари ёзилади.
  • Аниқланаётган ионнинг мувозанат концентрациясига ҳар бир кимёвий реакциянинг таъсирини ўрганиш керак. Бунинг учун ҳар бир кимёвий реакциянинг бошқа реакцияларга боғлиқ бўлмаган ҳолда бир кимёвий мувозанат учун (юқорида кўрилгандек) хисоблаш керак. Агар қайсидир реакциянинг аниқланадиган умумий ион концентрациясига қўшадиган ҳиссаси 5 (10)% дан кичик ёки тенг бўлса, у ҳолда бу реакциянинг аниқланаётган ион мувозанат концентрациясига қўшадиган хиссасини инобатга олмаса ҳам бўлади.

5. Системада нечта номаълум концентрация бўлса, шунча математик тенглама тузилади. Бу тенгламалар мувозанат константалари материал баланси тенгламалари ҳамда эритманинг электронейтраллиги тенгламаларидир.
6. Масаланинг аниқ шартларига боғлиқ равишда (Кмув қийматлари, С) йиғинди ёки фарқнинг (айирманинг) кичик қийматларини ташлаб юбориб ечими соддалаштирилади.
7. Аниқланаётган концентрацияга нисбатан қилинган ўзгартиришлар асосида тенгламалар системаси хисобланади. Худди шундай усулда бошқа номаълум концентрациялар ҳам хисобланади.
  • Олинган натижаларни аниқ тенгламаларга қўйиш натижасида йўл қўйилган ўзгартиришларнинг тўғрилиги текширилади. Бунда фарқ 5 (10)% дан ошмаслиги керак.
  • Агар йўл қўйилган ўзгартиришлар катта хатоликларга олиб келса, у ҳолда уларни қулай усул ёрдамида бартараф қилинади.

10. Агар хеч бир ўзгартиришлар тўғри келмаса, у ҳолда системани хеч бир соддалаштиришларсиз ечилади. У ҳолда юқори даражали тенгламалар ҳосил бўлади ва махсус методлар (Хорнернинг кетма- кет яқинлашиш методи ва ҳоказо.) қўллаш билан ечилади. Бу ҳамма методлар узоқ чўзиладиган методлардир. Шунинг учун ҳам дастлаб исталган соддалаштиришлар текшириб кўрилади.
Ҳар бир реакцияни алоҳида ечиб ўтирмасдан системани бир бутун ҳолда қараб “n” номаълумли “n” та тенглама тузиб соддалаштиришлар асосида ечса ҳам бўлади.

Download 244.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling