Мавзу:
Кислота-асосли мувозанат
РЕЖА: - Аррениуснинг кислота-асос назарияси.
- Ионофор ва ионогенлар.
- Бренстед-Лоурининг протолитик назарияси.
- Сувли эритмаларда кислота ва асосларнинг электролитик диссоциацияси.
- Кислота ва асос эритмалари рН ини хисоблаш.
Аррениуснинг кислота-асос назарияси. - Аррениус 1887 йилда ўхшаш моддаларнинг эритмаларида зарядланган заррачаларга ажралиш ҳисобига заррачаларнинг ортиши гипотезасини олға сурди. Бундай моддалрни у электролитлар деб, уларнинг ионларга ажралишини эса электролитик диссоциация деб атади.
- У кислота ва асос тушунчасини берди.
- Кислота-бу диссоциланганда Н+ ионларини ва бошқа ҳеч қандай мусбат ионларни бермайдиган молекуладир.
- Асос-диссоциланганда ОН- ионларини ва бошқа ҳеч қандай манфий ионларни бермайдиган молекуладир. Кислота ва асос орасида борадиган реакция туз ва сув ҳосил қиладиган нейтралланиш реакциясидир. Аррениус назарияси бўйича исталган электролит фақат қисман диссоциланади.
- Аррениус назариясида электролитик диссоциация сабаби тушунтирилмаган, ионлар ва электролит молекулаларининг ўзаро ва эритувчи молекулалари билан таъсири ўрганилмаган эди, шунинг учун эркин Н+ ионлари мавжудлиги тан олинарди. Аррениус назарияси бўйича диссоциация даражаси бирдан катта бўлиши мумкин эмас.
Аррениус назарияси яратилгач электролит эритмаларига янгича қарашлар пайдо бўла бошлади. Биринчидан , диссоциланиш жараёни сабаби, яъни эриган модда билан эритувчининг таъсири кўрсатилди. Электролит кучи ва характерини асосан эритувчи белгилайди.
Электролитларни ўз ҳолати бўйича эркин кўринишда ва диссоциланиш механизми бўйича 2та бир-биридан кескин фарқ қилувчи гуруҳга бўлиш мумкин: булар ионофорлар ва ионогенлардир.
Ионофорлар - кристаллик панжараси алоҳида ионлардан тузилган (КСI, NаСI) электролитлардир. Бундай моддаларни сувда эритилганда гидратланиш энергияси таъсирида кристаллик панжаранинг бузилиши(парчаланиши) содир бўлади. Бундай моддаларда диссоциланмаган молекулалар модда эритилмасдан олдин ҳам бўлмайди, яъни улар эритилмасдан олдин ҳам бир-бири билан боғланган ионлар ҳолида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |