Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93
Режанинг аниқлиги. Режага бажариб бўлмайдиган ишларни 
киритмаслик керак. Ишни режалаштиришда маҳаллий шароитлардан келиб 
чиқиш лозим. Режада ҳамма нарса: иш вақти, жойи, масъуллар аниқ бўлсин. 
Синф раҳбарининг тарбиявий ишлар режаси – бу мажбурий педагогик 
ҳужжатдир. Уни амалга ошириш учун синф раҳбари шахсан масъулдир. 
«Синф раҳбари ҳақида Низом»-да: «Синф раҳбарининг иши режа асосида 
олиб борилиши лозим» деб белгилаб қўйилган. 
Синф раҳбари умуммактаб иш режалари, болалар етакчиси, «Камолот» 
жамғармаси котиби иш режалари билап танишиб, директор ўринбосарлари, 
синф ўқитувчилари, синф фаоллари, ота-оналар билан фикрлашиб, уларнинг 
қимматли таклифларини ҳисобга олган ҳолда ишнинг нстиқболли режасиии 
тузади. 
Ишнинг истиқболли режаси синф жамоаси томонидан тўпланган 
тажрибага қараб ва синф раҳбарининг ўз вазифаларига мувофиқ равишда бир 
ёки бир неча йилга тузилиши мумкин. Низомда «Синфнинг йиллик иш 
режаси тузилади. Уни тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари 
тасдиқлайди» дейилган. 
Режанинг ифодалаш шакли жуда оддий бўлгани маъқул: ишнинг номи, 
бажариш муддати, масъул киши. Режа қисқа ва аниқ бўлиши керак. Бўлар-
бўлмас ишлар рўйхатини қалаштириб, қаппайган режа тузишга берилиб 
кетмаслик керак. Режага фақат ҳаёт илгари сурган ва ўқув йили давомида 
муваффақиятли бажарилиши мумкин бўлган тадбирларнигина киритмоқ 
лозим. Киритилган тадбирлар ҳам бири боғдан, бири тоғдан олиб 
ёзилмаслиги, балки улар тарбиявий ишлар тизимида бир-бири билан 
боғланган, бир-бирини тўлдирадиган ҳолда бўлиши зарур. 
Режа бола шахсига таъсир кўрсатувчи турли тарбиявий омилларнинг 
нафақат умумий, балки хусусий аниқ тадбирларни ҳам ўз ичига олиши керак. 
Биз қуйида синф раҳбари иш режасининг асосий бўлимлари ва 
мазмунини берамиз: 
I. Уқувчилар жамоаси билан ишлаш. Уқувчини ўрганиш (ўқувчи 
ҳақида маълумот тўплаш, унинг ақлий, жисмоний, руҳий ривожи, билим, 
кўникма ва малакалари даражасини, тарбияланганлик, жамоатчиликка 
интилиш даражаларини диагностик дастурлар асосида ўрганиш), синф 
жамоасини ўрганиш (ўқувчилар сони, жинси, миллати, ёши, расмий ва 
норасмий лидерлар, илғорлар, қолоқлар, интизомсиз ва тарбияси қийин 


118 
болалар, уларнинг синфга таъсири, синфнинг жамоатчилик топшириқларига 
муносабати, синфнинг тарбияланганлик, жипслик, ривожланганлик 
даражаларини диагностик дастурлар асосида ўрганиш), синф жамоасини 
ташкил этиш ва йўналтириш (ташкилий ишлар, синф фаоллари билан ишлаш
умумий ишлар устидан назорат, болаларни ўз-ўзини назорат қилишга 
ўргатиш, навбатчиликни, ўзаро ёрдамни йўлга қўйиш, газета таҳририяти 
билан ишлаш, касалманд ва ногирон болаларга ғамхўрлик, вақтли матбуот 
нашрларига ёзилиш, меҳнат ҳаракатларида қатнашиш, синф мулкини сақлаш, 
кундалик режимга бўйсуниш ва ҳоказолар). 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling