Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Режага мустақиллик ғояларининг сингдирилиши
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режанинг шакл ва йўналишлари ранг-баранг
Режага мустақиллик ғояларининг сингдирилиши. Барча тарбиявий вазифалар мактаб олдига қўйилган асосий мақсадни – ўқувчиларни ҳар томонлама, «Соғлом авлод учун» дастури асосида маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш, уларни ҳаётга, мустақил давлат қурилишига фаол қатнашишга тайёрлаш мақсадини амалга оширишга қаратилмоғи даркор. «Ҳар қандай улуғ мақсадларга етишиш янги жамият, фаровон турмуш қуриш, инсон зотига муносиб гўзал ҳаёт барпо этиш, аввало, шу жамият аъзолари бўлган комил одамларга, келажак баркамол авлодга боғлиқдир, – деган эди президентимиз И. Каримов. Синф раҳбари ғоявий-сиёсий ишларни режалаштиришда болаларни фақат китобий билимлар билан эмас, балки амалий, ҳаётий тажрибалар билан қуроллантиришни назарда тутиши зарур. Бу маърузачилар, сиёсий мактаблар, сиёсий клублар ва ҳоказоларни ташкил қилиш мўлжалланаётган вақтда ўқувчиларнинг ўз ғоявий эътиқодларини қай даражада эканлигини синаб кўришга имкон берадиган вазиятларни вужудга келтиришни назарда тутади. Бу ишларни мунозараларда, баҳсларда, оғзаки ва ёзма журналарда, меҳнат ҳаракатларида, байрамларда, болалар ва ёшлар ташкилотлари ишларида, табиатни, ҳайвонот дунёсини, тарихий ёдгорликларни қўриқлаш каби ранг-баранг тадбирларда амалга ошириш мумкин. Ахлоқий ва ватанпарварлик тарбияларига истиқлол руҳи том маъноси билан сингиб кетган бўлиши керак. Баъзан айрим синф раҳбарлари иш фаолиятида кўнгилочар ўйинларни кўпроқ ўтказиш анъанаси кўзга ташланади. Режалаштиришда шуни назарда тутиш керакки, у ўйинми, у ишми бирор мақсадга қаратилганлигига, унинг тарбиявий аҳамиятига эътибор бериш керак бўлади. Режанинг шакл ва йўналишлари ранг-баранг ҳамда истиқболли бўлиши. Тарбиявий ишнинг хилма-хил шакл ва услублари бўйича иш олиб бориш тарбиявий ишларни ўқувчилар учун янада ранг-баранг ва қизиқарли тарзда олиб боришга ёрдам беради. Режада ўқувчилар билан фақат умумий ҳолда эмас, балки шу билан биргаликда болаларнинг қизиқишлари ва майлларини ҳисобга олган ҳолда ҳам иш юритишни назарда тутиш 117 муҳимдир. Режа узлуксиз ва изчил бўлиши. Режада белгиланадиган тарбиявий тадбирлар ягона тарбиявий жараённинг тадрижий бўлакларидан иборат бўлмоғи керак. Ҳар бир тадбир ўзидан олдинги тадбирнинг давоми бўлиши ва эришилган тарбия натижаларига асосланиши лозим. Бу узлуксизлик ва изчилликни таъминлайди, эришилган ютуқлар, қимматли кўникмаларни йўқолиб кетишдан сақлайди. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling