Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


-Мавзу  Тарбия жараёнида ўқувчиларда тежамкорлик тушунчаларини


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93
36-Мавзу 
Тарбия жараёнида ўқувчиларда тежамкорлик тушунчаларини 
сингдириш 
Режа: 
1. 
Ота-боболаримизнинг ўз фарзандлари тежамкор бўлишга 
унданганларини халқ оғзаки ижоди мисолида. 
2. Оилада болаларни тежамкорлик руҳида тарбиялаш. 
3. Тежамкорликни тарбиялашда топишмоқ, мақол, эртаклардан 
фойдаланиш. 
4. Оила бюджетидан тўғри фойдаланиш. 
5. Хулоса. 
Бозор иқтисодиёти оила тарбиясида кенг қўлланиб келинган миллий 
қадрият сифатидаги тажрибаларига суянишни ҳам тақозо этади. Масалан, 


235 
ўзбек оилаларида болаларни тежамкорлик руҳида тарбиялаб келганлар, 
исрофгарчиликка йўл қўймаганлар. 
Маълумки, «иқтисод» сўзининг маъноси кенг бўлиб, чуқур мазмунга 
эга. Кўп уринди бу сўз халқ ичида «тежамкорлик» сўзининг синомини 
сифатида қўлланилади. Тежамкорлик ҳақида сўз кетганда исрофгарчиликка 
йўл қўймасликки тушунамиз. 
«Иқтисод» тушунчасига, машҳур ўзбек муаямини Абдулла Авлоний 
қуйидагича таъриф беради: «Иқтисод деб пул ва мол каби наъматларнинг 
қадрини билмакка айтилур. 
Мол қадрини билувчи кишилар ўринсиз ерга бир тийин сарф қилмас, 
ўрни келганда, сўмни аямас. Саҳоватнинг зидди баҳиллик ўлдиғи каби 
иқтисоднинг зидди исровдур. Аллоҳ. Таоло исроф қилувчиларни суймас». 
Ота-боболаримизнинг 
ўз 
фарзандларини 
тежамкор 
бўлишга 
ундаганларини халқ оғзаки ижоди мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 
Масалан, тежамкорлик мавзуи халқ мақолларида ҳам ўз аксини топган. Зеро, 
бу мақоллар юз йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, халқнинг дилида 
сақланиб келган. 
Мақоллар кишиларнинг тарихий тажрибаси сифатида кўпгина 
синовлардан ўтиб шаклланади ва чуқур маъно касб этади. Мана уларнинг 
айримлари: «Тежаган-бирга бирни қўшар, тежамаган бирини ҳам бой берар», 
«Пул топиш учун куч-қувват керак, тежаш учун-фаҳму-фаросат», 
«Ўзингникини бир бор тежасанг, халқникини минг бор тежа», «Тежамлигу 
расомадлик-ака-ука, тўғрилигу ҳалоллик-опа-сингил», «Тежамкор-олқиш 
олар, исрофгар койишга қолар» ва ҳоказо. 
Ҳаттоки, ота-оналаримиз тежамкорлик руҳида тарбиялаш вазифасига 
фарзандларининг бахтли-саодатли бўлишнинг бир шарти, ахлоқий 
тарбиянинг бир кўриниши сифатида қараганлар. 
Бозор иқтисодиётининг мақсади жамиятнинг барча аъзоларини
жумладан, ота-оналарни, уларнинг фарзандларини амалий ҳисоб-китобга ва 
оқилона омилкорликка ўргатишдан иборат. Зотан, пул ҳам шахсни 
тарбиялайди. Уни менсимаслик икки томонлама хатоларни келтириб 
чиқариши мумкин. Унинг бир томони, болани оиланинг моддий 
қийинчиликларини билишни истамаслик одати пайдо бўлади ва у 
текинхўрликка ўрганади. Иккинчи томони, пулга хирс қўйиш, очкўзлик, 
худбинлик, хасислик каби иллатларни келтириб чиқаради. 
Маълумки, азалдан ота-оналаримиз болаларни хўжалик ишлари билан 
таништириб, оиланинг кирим ва чиқим ишларини уларга ўргатиб келишган. 
Шу тарзда, болада оиланинг моддий аҳволи хасида тасаввур ҳосил бўлишига 
эътибор берилган. 
Ҳозирги замонда бутун дунёда кўзга ташлаётган озиқ-овқат, ичимлик 
суви, фойдали қазилмалар ва шу каби захираларнинг камайиб бораётганлиги, 
шунингдек, аҳволи сонининг ортиб кетаётганлиги қатор муаммоларни 
келтириб чиқараётганлиги тежамкорлик, ишбилармонлик, омилкорлик каби 


236 
қадриятларнинг умуминсоний, умумбашарий аҳамиятини зарурлигини 
кўрсатиб бермоқда. 
Демак, тежамкорлик ишбилармонликни бир кўриниши сифатида 
қадрият ҳисобланиб келинган ва у маънавий-ахлоқий мазмунга эгадир. Бу 
тушунчани бола онгига сингдириб бориш ота-онанинг вазифасини бўлиб, 
уни бажариш фақат шахсий иш бўлмасдан, балки ижтимоий аҳамиятига 
молик ҳодисадир. Чунки, бола ўзида тежамкорлик туйғусини шакллантира 
бориб, фақат ўз меҳнатини ва ўзгалар меҳнатини қадрига етадиган бўлади. 
Буни англаб етиш болада ўзи, ота-онаси ва жамият яратган бойликларни 
қадрига етиш, уларни асраб-авайлаш кўникмаси ва малакаси пайдо бўла 
бошлайди. 
Ота-оналар болаларининг келажагини ўйлаб, уларни илк ёшларидан 
меҳнатга солиб чиниқтириб борадилар. Тўғри тарбиянинг энг таъсирни, энг 
самарали усули ҳам шу меҳнатдир. Ота-оналар болаларининг меҳнатига 
ҳамма вақт ҳам муҳтож бўлавермайдилар, лекин болани ёшлигидан ишга 
ўргатиш, меҳнатга кўниктириш зиммаларидаги бурч эканлигидан шундай 
йўл тутадилар. 
Маълумки, ҳар бир оиланинг ўз хўжалиги бўлади ва у ўз
хўжалигини 
соф, ҳалол меҳнати билан қуради: бу хўжалик даромади оила аъзоларининг 
қандайдир доимий фонда олиб туришлари орқасидан эмас, балки иш 
ҳақининг ошуви ва оила ҳаражатларидан орттириб, тежаб қолиш туфайли 
кўпаяди. 
Биздаги оила хўжалиги рўзғор учун керакли бўлган буюмлардан, ашё 
ва жиҳозлардан иборатдир. Оила давлатманд бўлса, бу ҳол оила аъзолари 
яхши ва бахтли кечираётганини, истеъмол буюмларини кўпроқ келаётганини, 
ўз эҳтиёжларини кўпроқ харид келаётганини, ўз эҳтиёжларини кўпроқ 
қаноатлантираётганини билдиради. 
Ҳар бир оила ўз хўжалигини тузатиб олиш йўли билан турмушини 
яхшилашга уринади. Оиланинг давлатманд бўлиши кўпроқ бутун мамлакат 
эришган муваффақиятларга унинг иқтисодиёт ва маданият соҳасидаги 
ютуқларига боғлиқ бўлади. оилада болаларни тежамкорлик руҳида 
тарбиялашга қанчалик кўп эътибор берилса, улар халққа ҳам, ота-оналарига 
ҳам ўзларига ҳам шунча кўп фойда етказадилар. 
Ҳар бир бола оиланинг тенгҳуқуқли аъзосидир. Демак, у оила 
хўжалигининг иштирокчисидир. Шу билан бирга, болаларимизни фақат оила 
хўжалигини юритишга қобилиятли кишилар қилиб тарбиялабгина қолмай, 
шунингдек бутун жамият хўжалигини ҳам тежаб-терган юритадиган 
садоқатли фуқаролар қилиб тарбия қилмоғимиз лозим. 
Барча ота-оналар бундай тарбия мақсадлари тўғрисида ўзларида 
равшан тушунча ҳосил қилиб, бу билан ўз тарбия йўсинларини доимий ишга 
солиб ва текшириб боришлари зарур. 
Кўпинча ота-оналар болаларининг ҳамма нарсани муҳайё бўлиши, яъни 
яхши еб-ичиши, яхши кийиниши, катта бўлганда уй-жойли бўлиши ҳақида 


237 
ўйлайдилар. 
Буларнинг 
ҳаммасини 
фарзандларига 
чексиз 
меҳрибонликларидан ва уларни беҳад севганликларидан қиладилар. 
Болаларини деб ўзларининг энг зарур эҳтиёжларини қондиришни ҳам четга 
суриб қўйядилар, лекин буни бола эсига ҳам келтирмайди ва ҳатто секин-аста 
ўзини ҳаммадан ортиқ, менинг истагим ота-онам учун қонун, деб ўйлашга 
одатланади. 
Бу тарбиянинг нотўғри ва зарарли йўли бўлиб, бундан ота-оналарнинг 
ўзлари кўпроқ заҳмат чекадилар. Бизнингча, ота-оналар ўз фарзандларини 
меҳнатсевар ва тежамкор қилиб тарбиялаш учун қуйидагиларга амал 
қилишлари керак. 
1. Бола ўз ота онасининг қаерда ишлашини ва нима ишлаб 
чиқаришини, бу ишлаб-чиқаришнинг бутун жамият учун қандай аҳамияти 
борлигини билиши керак. 
Умуман, бола ота-онаси ишлаб, топиб келтирадиган даромаднинг катта 
ва фойдали ижтимоий меҳнат эвазига олинадиган иш ҳақи эканини мумкин 
қадар эртароқ яхши тушуниши лозим. 
2. болани оила бюджети биланмумкин қадар эртароқ таништириш 
лозим. у отаси ва онасининг қанча маош олишини билиши керак. Бола ота 
ёки онасининг нимага муҳтож эканлигини, бу муҳтожликнинг қанчалик 
зарурлигини билиши зарур, у оиланинг бошқа аъзолари эҳтиёжини яхшироқ 
қондириш учун ўзининг баъзи эҳтиёжларидан вақтинча кечишга одатланиши 
керак. Оиланинг умумий эҳтиёжига доир масалаларини муҳокама қилишга 
болани кўпроқ жалб қилиш лозим. 
3. Агар оиланинг моддий шароити жуда яхши бўлса, боланинг ўз 
тенгдошлари олдида бундай яхши шароит билан ғурурланиш ва мақтанишга 
одатлантирмаслик керак. Бола оиланинг бойлигидан ўзгалар олдида 
гердайишга ҳеч қандай асос йўқлигини тушуниш зарур. 
4. Ота-оналар болаларининг ҳалол, ростгўй ва софдилликка одатланиб 
боришларини диққат билан кузатиб боришлари керак. Улар ҳеч нарсани 
боладан атайин яширмасликлари ва шу билан бирга унинг кўз ўнгида ётган 
бўлса ҳам, сўроқсиз олмасликка ўргатишлари зарур. Ҳавас келтирадиган ҳар 
хил нарсаларни атайин боланинг кўз ўнгича қўйиб, уни ана шу нарсаларга 
бепарволик билан, суҳлик қилмай қарашга ўргатиш лозим. 
5. Оилада тежаскорлик ва хтиёткорлик тарбиясини тўғри ташкил этиб 
эскириб қолган нарсаларни яхшилаб таъмир қилиб, янгисини сотиб олиш 
вақтини чўзиш ва шу йўл билан ота-оналар ёки оиланинг бошқа аъзолари 
топган пулнинг маълум қисмини тежаб қолиш болани жуда кичик ёшлигидан 
бошлаб хўжалигини яхши юритмоқчи бўлган киши рўзғорда қайси нарсанинг 
эскира бошланганини аввалроқ пайқаши, рўзғор буюмларининг жуда 
эскириб қолишига йўл қўймаслиги, уларни ўз вақтида тузаттириш, бозорда 
ёки дўконда тасодифан кўриб қолган нарсасини сотиб олавермай, балки 
ҳақиқатдан керак бўлган нарсани сотиб олиши мақсадга мувофиқдир. 
Болаларга ҳам шу одатни сингдириб бориш керак. 


238 
6. Бола фақат ўз хонадонидаги буюмларинигина эҳтиёт қилиб қолмай, 
балки бошқа кишиларнинг буюмларини айниқса, кўпчилик фойдаланадиган 
буюмларни ҳам эҳтиёт қиладиган бўлиши лозим. 
7. Тежаб-тергаб иш кўриш одатларини болада мумкин қадар эртароқ 
тарбияламоқ керак. Одат машқ қилиш билан ҳосил бўлади. шу йўл билан 
болада буюмларни тежаб-тергаб туриш истагини доимо рағбатлантириб 
туриш керак. 
8. Пулни 
тежаб-терган сарфлаш айниқса муҳимдир. бундай 
ҳаражатларнинг рўйхати боланинг ёшига ва оиланинг қурбига қараб турлича 
бўлиши мумкин. Дейлик, 10 яшар бола учун тахминан қуйидагича рўйхат 
тузса бўлади: дафтар, китоб сотиб олиш, йўл кира, бутун оила учун нон, сут, 
сарёғ, совун сотиб олиш, унинг ўзи ва укасига ручка олиш… бола катта 
бўлган сари, бундай ҳаражатлар рўйхати анча маъсулиятлироқ ва 
мураккаброқ бўла бориши лозим. 
Оилада ота-оналар ўз фарзандларининг меҳнатсевар, тежамкор ва 
эҳтиёткор кишилар бўлиб етишишларида ўзлари намуна бўлишлари керак. 
Бу тарбия ишлари учун жуда муҳим омиллардан саналади. 
Оила бюджети ва хўжалиги. 
Бизнинг мавзуни ўрганишда оила бюджети ва хўжалиги, уни 
режалаштириш, ота-она, болалар ўртасида ишларнинг тақсимланиши ва 
оиланинг иқтисодий манбаи хусусида фикр юритилиб, ўқувчиларда оила 
бюджетининг даромади ва ҳаражати, оила хўжалигини бошқариш каби 
тушунчалар шакллантирилади. 
Ўқитувчи дарснинг ташкилий қисмидан кейин қуйидаги икки лавҳани 
икки ўқувчига ўқитади. 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling