Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаражат турлари.
1. Уй-жой ҳаражатлари.
2. Оила учун озиқ-овқатлар, кийим-кечалар, транспорт ҳаражатлари. 3. Рўзғор учун жиҳозлар. 4. Оила миқёсидаги анъанавий тадбирлар ўтказиш учун сарф- ҳаражатлар. 5. Оила қўшимча даромад келтирувчи хўжаликка қаратилган сарф- ҳаражатлар (ем-хашак, кунжара, силос, дон ва бошқалар). 6. Оила учун техникавий жиҳозлар. Санаб ўтилган сарф-ҳаражатлар катта а кичик, доимий ва такрорланувчи бўлиши мумкин. Ҳаражат турлари. Уй-жой автомбил, замонавий техника анъанавий тадбирлар кабиларга сарфланадиган маблағ катта ҳаражатлар ҳисобланади. Турли уй-рўзғор анжомлари (болға, теша, супурги, чангютгич, қозон, идиш-товоқ ва бошқалар), рўзғорига оид, зарур кичик жиҳозлар, майда- чуйдаларга сарфланган маблағ кичик ҳаражатлар деб аталади. Озиқ-овқат маҳсулотлари учун, оилага қўшимча даромад келтирувчи хўжаликка 242 йўналтирилган сарфлар ҳамда кундалик эҳтиёж учун ажратиладиган маблағлар доимий ҳаражатлар саналади. Уй-ҳовли солиқлари, радио, телефон, газ, сув, электр кабиларга, ўқув тўловлар, мавсумий кийим-кечаклар, ўқув қуроллари ва бошқаларга сарфланадиган маблағлар такрорланувчи ҳаражатлар деб юритилади. Оила бюджетини тўлиқ ва тўғри тушунишдан иқтисоднинг туб маъносини англаш, шунингдек «Иқтисод» қасрининг сеҳрли калитини топиш бошланади. Гап шундаки, оила ва унинг аъзолари эҳтиёжи чегараланмаган. Масалан: ҳамма оила ҳашаматли уй-жой, замонавий автотранспорт, техникавий жиҳозларга, энг яхши кийим-кечак, сифатли озиқ-овқат, кўркам дала-ҳовли кабиларга эга бўлишни истайди. Аммо,оила бюджети доимо чегараланган. Демак, чегараланган имкониятдан самарали фойдаланган ҳолда чегараланмаган эҳтиёжни қондириш муаммоларини ечиш иқтисодиётни келтириб чиқаради. Оила бюджетини сарфлаш йўналишлари эҳтиёж турининг аҳамиятига қараб ўзгаради. Масалан, оила аъзоларини автомобил олишга бўлган эҳтиёжи биринчи ўринга қўйилса, қолган йўналишлардаги сарф-ҳаражатлар автомобил сотиб олиш мақсадига эришгунча қадар камайтирилади. Шунингдек, юқоридаги йўналишларда кўрсатилган катта ҳаражатларга бўлган эҳтиёж мақсадга айланча, қолган йўналишлари сарфланадиган маблағ ўз-ўзидан камаяди. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling