Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
1. Ҳақиқий дўстлик - бунда дўстлар ҳар қандай шароитда, жумладан
ҳаётда юз берган энг оғир дамларда ҳам бирга бўладилар. 2. Бойлик, амал-даража туфайли боғланган дўстлик. 3. Ягона мақсад ва ғоявий бирлик асосидаги дўстлик. Булардан биринчи ва учинчиси мустаҳкам, ҳақиқий ва бузилмас, иккинчиси эса, муваққат ва мустаҳкам бўлмаган, сохта дўстлик эканини таъкидлайди. Форс-тожик адабнётининг мумтоз намояндаси Абду-Раҳмон Жомий фикрича, киши муайян ҳаёт кечириб тарбияланар экан, демак, бошқа одамлар билан алоқасиз яшай олмайди. Ҳар бир кишининг дўстона, ўзгаларнинг ёрдамисиз камолотга эришиши жуда қийин. Шунинг учун ҳам ҳар бир кишкнинг ўзига муносиб, ҳақиқий дўсти ва ёр-биродари бўлишн лозим. Чин дўст ул дўстлиги ошаверса гар, Дўстидан ёмонлик кўрганида ҳам, Бошига минг жафо тоши ёғилса, Меҳр уйи у тошдан бўлар мустаҳкам,- деб Жомий дўстликка катта баҳо беради. Биров билан дўст тутинган киши ўз дўстининг камчиликларини бартараф қилишга, яхши хулқ сифатларини эъзозлашга ёрдам бериши керак. Лекин, иккинчи томондан, дўстларининг айбини ўзигагина айтиш лозим, аммо бегоналар олдида камчилигини айтиб, мулзам қилиш чин дўстнинг иши эмас. Ҳаётда ҳақиқий дўстлардан ташқари, сохта нодон дустлар ҳам учраб туради. «Сохта дўстдан ошкора душман афзал» дейишади. Айрим сохта 196 дўстлар борки, улар бошқаларнинг бойлигига учиб, шахсий манфаатлари йўлида дўст бўлишга интиладилар. Бундай қалбаки дўстликни жомий каттиқ қоралайди. Жомий ҳақиқий дўст дўстликнинг ҳамма қонун-қоидаларига риоя қилиши, дўстига ҳар қандай йўл билан ёрдам кўрсатишга интилиши, агар зарур бўлса, ҳатто жонини бериши кераклигини таъкидлайди. Бундай дўстликнинг намуналари ўзбек халқ; оғзаки ижодсиз дўстёзма адабиётида ҳам ардоқланиб, ориздаи-огизга кучиб, улуглаб келинади. Масалан, ўзбек хал қ достон «Ал-помиш» да унинг етакчи образлари Алпомиш ва Қоражон ўртасидаги дўстлик туфайли асар воқеаларидаги зиддиятлар яхшилик зва нителйдаснга ҳал бўлади. Чунки, бу дўстлик Алпомиш билан Қоражон ўртасидаги самимият, адолат ғалабаси учун кураш қўлидаги ягона мақсад билан мустаҳкам боғланган дўстликдир. Алишер Навоий дўстлик, ростгўуйлик, ўртоқлик мадҳини баралла куйлаган ва шу ғояни ривожлантиришга ҳисса қўшган. У Фарҳод билан Шопур, Мажнун билан Навфал, Ширин билан Меҳинбону образларини яратиб, ана шу образлар тимсолида киши кишига дўст, биродар бўлиши ҳақидагн азалий орзуларини беназир мадҳ этган. Инсон ва унинг қадр-қиммати Навоий ижодида марказий ўринни эгаллайди. Навоийнинг фикрича, халқни ўйлаган кишигина ҳақиқий инсондир. Шунинг учун ҳам шоирнинг: Одами эрсанг демагил одами, Ониким йуқ халқ ғамидин ғами, - деган байти халқ ҳикматига айланиб кетган. Навоий инсонларни миллий, ирқий ва диний эътиқодларидан қатъи назар, бир-бирлари билан иноқ яшашга даъват этади. Навоий дўстликни улуғлайди. Шу билан бирга, соҳта ғараз билан дўст бўлувчи кишиларни қоралайди. Ҳақиқий дўст кишининг оғир, аламли-дардли кунларида ҳамдам бўлади. Дўстликнинг энг муҳим ва асосий шарти вафодир,- дейди шоир. Вафо - халққа, давлатга, дўст-ёрларга ҳар қандай қийинчиликлардан қўрқмай, садоқат билан хизмат этиш ва ёрдам бериш демакдир. Вафодорлик инсонни, дўстларни севиш, ҳурмат қилиш демакдир: «Ёрки, бора анда вафо ёр бил, Умр деган ёри вафодор бил». Ҳукмрон доиралардан вафосизлик ва ҳаёсизлик кўрган Навоий кишиларнинг вафодор бўлиши зарурлиги ҳақида жуда кўп фикрларни айтади. У, аввало, бу ҳислатга ўзи амал қилади ва барча асарларида бунга даъват этади. 197 «Бобурнома»да ҳам дўстлашиш, уни эъзозлаш ҳақида ёшларга ибрат бўларли насиҳатлар жамланган. Чунончи дўстга ҳамиша эътиборли бўлиш, зиёратга бориш, яхши-ёмон кунида ҳамдардлик қилиш, дўсти кўп кншининг айблари сир тутилиши, фазилатлари кўпайиши, янги дўст топганда эскисидан юз ўгирмаслик ва бошқалар уқтирилади. Бир куни Искандардан сўрабдилар: «Бунча оз сармоя билан бу миқдор кўп мулкни қандай хислат билан қўлга киргиздинг?» Искандар жавоб қилди: «Душман бирлан илтифотли муомала қилиш, ўзаро келишувчи ҳамда дўстларга садоқатли бўлиш ила шунча мамлакатни қўлга олдим, яна билгинки, дўстларнинг дўстлари ҳам дўстларингдир. Агар дўстинг сенинг душманингни севса, бундай дўстдан эҳтиёт бўл, бундай дуст душман тарафидан сенга ёмонлик қилишдан ҳам андиша қилмарай. Сенинг дўстингга душман бўлғон дўстдан парҳез этгил-мурувватсиз, фазилатсиз кишини дўст тутмагилки, бундай кишининг ҳосияти бўлмас ва уларни ош-нон дўстлари тоифасидан билғил, ор ва номус дўсти эмасдурлар. Яхшиларга кўнгил била ва ёмонларга тил била дўстлик қилғил, токи икки тоифанинг ҳамустлиги сенга нисбатан ҳосил бўлсун, нединким, кишининг ҳожати танҳо дўстига тушмағусидир. Дўстликка лойиқ одамни икки нарса била билса бўлур: бири улки, дўстига тангдастлик етишғон вақтда қудрати етгунча молин дўстидан дариғ қилмас ва қашшоқлик вақтида ундин юз ўгирмас; яна бири улки, дўсти бу жаҳонда ўтғондан сўнг ул дўстининг фарзандларини, қариндошлари ва дўстларини йўқлаб, уларга яхшилик кўргизғай. Гоҳ-гоҳ ул дўстннинг мазори зиёратига борғай ва ҳасрат чекиб, дуолар қилғай. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling