Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93
Ҳикматли намуналар 
 
Тангрига иймон келтиришдан кейинги амалларнинг афзали бу одамлар 
билан дўстлашиш, яъни солиҳ амаллар қилишдир. 
Олий ҳимматли, мард одам бир лаҳзада дўст орттиради, пасткаш эса 
неча йиллик ошнолигини бир лаҳзада барбод қилади. 
Бир-бирларингизга эҳсон қилинглар, чунки эҳсон муҳаббатни оширади 
ва дилдаги ғашликларни йўқотади. 
Одамлар билан дўстлашиш ақлнинг ярмига тенг. 
Сир сақлаш – тил остига чўғ олиб туришдан ҳам машаққатлироқдир. 
Киши биродари учун ҳикматли сўздан афзалроқ нарса ҳадя 
қилолмайди. Чунки шу ҳикмат сабабли Тангри уни тўғри йўлга солиб қўяди 
ёки ёмон йилдан » қайтаради. 
Дўстларнинг ҳасади душманларнинг хусуматидан ёмондир. 
Ҳисобли дўст ажралмас. 
Инсон қўлга киритган ўлжаларидан энг ҳайрлиси самимий дўстликлар. 
Айбсиз дўст қидирган кишининг дўсти камайиб қолади, дўстларини 
ранжитаверса, душмани кўпаяди. 
Уч нарса дўстликни мустаҳкамлайди: дўстларнинг бир-бирларини 
зиёрат қилиб туришлари, самимий суҳбатлашишлари ва биргалашиб сайру 
саёҳат қилишлари. 
Давлатли, неъматли бўлган вақтингизда дўстларки ёдга олинг. 
Душманингизни кичик деб ҳисобламанг. Агар душманингиз дўст 
бўлмоқчи бўлса андиша қилманг. 
Дўст ғам ва кулфат вақтида маълум бўлади. 
Фақирларни дўст тутинг, чунки давлатмандларни шундоқ ҳам барча 
дўст тутади. 
Кимки дўстларининг душманлари билан сулҳ қилса, дўстларига озор 
берган бўлади. 
Дўсту душман билан муомалада эҳсон йўлини тутки, дўстларнинг 
меҳру-муҳаббати ортади, душманларнинг адовати камаяди. 
Дўстлар дилини ранжитиш душманни муродига етказишдир. 
Ҳаёт таъми дўстликдадир. 
Фақат маслаҳат бериб, қўлини чўзмайдиган дўст ярим дўстдир. 
Дўст тутишдан олдин у билан аввал туз-намак бўл. 
Бахт дўстлик келтирса, бахтсизлик уни синовдан ўтказади. 
Меҳмондорчилик қанча қисқа бўлса, дўстлик шунча узаяди. 
Виждони нопок одамлар билан дўст тутинма. Совиб қолган дўстликни 
иситиб бўлмас. Атрофингни девор бнлан эмас, дўстлар билан ўра. Жағлар 
бирлашиб дарс бўлар. 


202 
Дарахг – шохсиз, шон-шуҳрат – сафдошсиз, дўстсиз бўлмайди. 
Дарахт – дарахтга, одам;- одамга суянади. Дўстлик – умр баҳорининг 
гули. Дўстлик ўлимни енгади. 
Дўстлик – бебаҳо бойлик, дурдона. Бу кўнгил бойлигини кўз 
қорачиғидек сақлашимиз, қадрлашимиз лозим. Дўстликда қадрланадиган 
томонлар: ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш, ишонишдир. Дўст билан 
бирга бўлиб, ўзига маънавий озиқ олиш, лозим бўлганда дўстдан моддий ва 
маънавий ёрдамнни аямаслик, унинг муваффақиятидан қувониш, қайғусига 
шерик бўлиш, хато-камчиликларини юзига айтиб тузатиш, дўстнинг сирини 
ошкор этмаслик, дўстликнинг қадрига етиш кабилардир. 
Дўстликнинг бузилишига олиб келувчи сабаблар: мувофиқлик, 
ғаразгўйлик, сохталикдир. 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling