Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93
Ҳикоят. Суқрот ҳакимни ўлдириш учун олиб боришаётган чоғда 
шогирдлардан бир жамоа унга ҳамроҳ бўлиб борар эдилар. Улар йиғлаб, 
зорлиғ қилиб сўрадилар: «Ҳай ҳаким, энди ўлимга кўнгил қўймишсан, 
айтгил, сени қайси ерга дафн этайлик?» Суқрот табассум қилиб деди: «Қай 
жойни кўнглингиз тиласа, ул жойга дафн қилинг, яъни менинг жасадим қайда 
бўлса, сўнгакларим унда бўлғай, фақат мени ёд қилсангиз бас». 
 
 
Одамлар била дўстлигинг ўртача бўлсун, 
Дўстларингнинг эътиқодидан ғофил бўлманг. 
 
Дўстликни фароғликда ва тангдастликда имтиҳон қилғил,
фароғликда 
роз ва таом била, тангдастликда суд ва знён била. Ҳар дўстки, сенинг 
душманингни душман тутмас, уни дўст демағил. Таъмагир, кекчи дўстдин 
узоқ бўлғул. 
Юсуф Хос Ҳожиб ҳам «Кутадғу билиг» асарида улфат тутиш ҳақида, 
уларга ҳамиша эътиборли бўлиш, ҳамдардлик кўрсатиш, зинҳор дилларига 


198 
озор етказиб, дўстни душманга айлантирмаслик ҳақида фикр билдради. 
Чунончи: 
Кўнгил деганлари мисоли шиша
Синиб қолмасин у, уни ҳамиша. 
Кўнгил нозиклиги бу сўзга нишон, 
У иссиқ-совуқда боғлиқ ҳар қачон. 
Жура кўнгли синса, булар ички ёв., 
Қайда ёв бўларкан, кеки-беаёв. 
 
Ёви бор одамнинг ҳаёти тотли бўлармиди? Ёви бўлган, ёви билан 
уриша-уриша қариган киши нима дейди, эшитгин: 
Душманим кичик деб ғафлатда қолма, 
Нега қўрқайин деб сен шов-шув солма. 
Ёвинг бўлмаса, асло ғомил бўлмагин, 
Ёвга ёв, яхшига яхши бўл, толма. 
 
Муаллиф фикрини давом эттириб кимнинг дўсти кўп бўлса, унинг исми 
ёйилади. Барча ишлари ўз вақтида адо этилади. Дўстлар кишининг яхши 
томонини оширади, айб-нуқсонларини яширади, дейди. 
Агар яқин дўстлар, қариндош-уруғлар сендан оёқ узиб кетгудек 
бўлсалар, сен ўзинг яқинлик ипларини улагин, деб насиҳат қилади. 
Яқин бўлса кўнгил, йироқ ер яқин, 
Вафо билан аммо яқинлик тағин. 
Шарқу Ғарб ораси бир ўрлам ердир, 
Вафо деб билса ким яқинлик ҳақин. 
Дўстлик, ўртоқлик, ҳамкорлик, биродарлик, аҳиллик ва бирликнинг 
улур кучи ҳақида мақоллар, ҳикматларда ҳам ажойиб фикрлар мавжуд: 
Бирлашган дарё бўлар, Тарқалган ирмоқ бўлар. 
Бирлашган куч – енгилмас; Дўстдан-дўст камол топади. 
Дўстинг мингта бўлса ҳам нам дегин, Душманинг битта бўлса ҳам кўп 
билгин. 
Инсон ҳамма вақт яхши кишиларга яқинлашишга ҳаракат қилади, бу 
хусусият жуда эрта, болалик чоғидан бошланади. Ҳар биримиз ёшликданоқ 
ўз тенгимиз билан ўйнаб, дўст тутинишга иитиламиз, ҳаёт ва меҳнатда, 
бошга ҳар хил иш тушганда синашда бўлганлар билан дўстлашамиз. Баъзи 
дўстлар содиқ бўлиб қолади, баъзилари ажрашиб кетади. Зотан, доно дўст, 
шинаванда улфат, ғамгузор ўртоқ орттириш жўн иш эмас, албатта. 
Бу ўринда, дўст ва ўртоқ орттириш ҳақида бир ривоят келтириб 
ўтишни лозим топдик. 
Ривоят. Бир куни Абу Ҳусайн Абдуллоҳ вояга ета бошлаган ўғли Ибн 
Синони ёнига чақириб: 
- Сиз шаҳзодаларни даволаш учун саройга кўп қатнамоқдасиз. 
Хоҳлардимки, ўзингиз сарой курсантингиз. Сиз қурган сарой шаҳар ва 


199 
қишлоқда сон-саноқсиз бўлса. 
Ибн Сино «хўп» деб отаси олдидан чиқибди-ю ўйланиб қолибди. 
Кўплаб сарой қуриш учун пулни қаердан олишга боши қотибди. Орадан бир 
неча кун ўтгач, донишманд оқсоқолнинг олдига борибди ва отаси истагини 
айтибди. 
Бухорои шарифга атрофдан одамлар кўп келади. Ана шу одамлар 
билан кўнгил боғланг, яхшилик қилинг, шаҳару қишлоқларни айланинг, 
беморларни даволанг, кўнгил яраларига малҳам бўлинг. Сиз яхшилик қилган 
беҳисоб одамларнинг хонадони сиз учун беҳисоб сарой бўлади. Қачон 
борсангиз сиз учун очиқ туради. Отангиз ана шуни орзу қилибди. 
Дўстлик гулдан нозик, пўлаттан қаттиқ, довулдан кучли, дейишади. 
Дўстлик ўзаро муносабатда самимийликни, зийракликни, ростгўйликни, 
тўғриликни талаб этади. Масалан, бир киши дўстига кўп яхшиликлар қилган 
дейлик: қийналиб қолганда уни самимий қўллаб-қувватлаган, кўнглини 
кутарган, моддий ёрдам бериб турган. Яхшилик кўрган киши дўстининг бу 
яхшиликларини унутгани йўқ, аммо яхшиликка яхшилик билан жавоб 
беришга ҳали унинг қурби етмайди. Нима бўлди-ю, дўстининг кўнглига 
ёқмайдиган бир гап айтиб, ранжитиб куйди. Шундан сўнг яхшилик қилган 
одам кўпчилик ичида: «Фалончига шунча яхшиликлар қилдим, билмади, 
нонкўрлик қилди»,- деб шикоят қилади. Шунда яхшилик кўрган одам 
ҳижолатда қолади. «Нега ўша нарсаларни олдимг, деб афсусланади. 
Халқимизда «Миннатли ошни ит ҳам ичмайди»,- деб бекорга айтилмаган. 
Бу ўринда дўстига яхшилик қилган одам андишасизлик қиляпти. Агар 
киши одамгарчиликни, ўзаро ҳамкорликни, дўстликни бир ёқлама тушунса, у 
дўстини тез ранжитиб қўяди. Ёрдам кўрган киши ҳатто шу ёрдамни унутиб 
қўйганда ҳам буни унинг юзига солиш одобдан эмас. 
Ҳар бир яхшилик беминнат, бетаъма бўлганда маъқулдир. 
Айтадиларку, «Яхшиликни балиқда қил, балиқ билмаса ҳолиқ билади» деб, 
Внждонан айтганда дўстининг қилган яхшилигини билиш, унга 
миннатдорчилик изҳор қилиш, яхшилик-ка яхшилик билан жавоб қайтариш 
яхшилар ишидир. 
Ҳаким айтади: Ташаккур – дўстнинг қилган яхшилигини эътироф 
этиш, унинг ўзига сўзлаб миннатдорлик билдиришдир. Ташаккурнинг ғояси 
– яхшилик қилган кишининг қилган яхшилиги тан олинганини, ўринсиз 
кетмаганнни билиши, яхшилик қилган кишига унинг ҳимматини, гўзал 
ахлоқини эътироф қилишдир. Яна бу муносабат фурсат келганда, сен ҳам 
унга яхшилик қилишга шошил, дўстингнинг қилганига яраша қайтар де-. 
ганидир. 
Хўш, шундай экан, дўст-ўртоқларни кўпайтириш учун қандай муомала-
муносабат лозим? Бунинг учун киши биров билан дўст-ёр бўлса, ёки дўст-
ёрлик даъвосини қилса, ўзига раво ўурмаганини унга ҳам раво кўрмаслиги 
керак, баъзи нохуш нарсаларни ўзига раво кўрса ҳамки, дўстига раво 
кўрмаслиги лозим. 


200 
Ривоят: Қадим замонларда бир мамлакатда икки қалин ва иноқ дўст 
бўлган экан. Улар замена зайли билан бир-бирларидан ажралишиб, бир неча 
йиллардан сунг яна учрашиб қолибдилар. Улардан бири жуда бо-йиб кетган, 
иккинчиси эса фақир ҳолда экан. Фақири қадрдон дусти билан бир дилдан 
суҳбатлашмоқчи бўлибди. Бадавлати эса дўстини танимай, кеккайган ҳолда 
ундан: «Сен кимсан ва нима учун менинг ҳузуримга келдннг?»- деб сўрабди. 
Шунда фақир унга:- Мен сенинг қадрдон дўстингман. Сени кўр булиб 
қолибди деб эшитдим. Шунинг учун сени кўргани келгандим,- деган экан. 
Бир донодан сўрашди:- Дўстлик рамзи нима? 
Доно кекса айтди:-дўстлик рамзи – дилкаш ва елкадош бўлмоқ, аммо, 
яна унинг уч шарти бор: биринчиси - дўстликни авайламоқ, иккинчиси — 
уни зиён-заҳматдан сақламоқ, учинчиси – яхши емоқ кунда ҳам-дам бўлмоқ. 
Дўстлик фазилатини билганлар турмуш зийнатини топадилар. Ҳар бир киши 
ўзининг қайғуси ёки шодлигини кўнгил тортар дўстига айтиб, юрагини 
ёзгиси келади. Дўст ўзининг юпатувчи сўзлари, оқил маслаҳатлари билан 
дўстининг дардини енгиллаштиради, шодлигидан қувонади. 
Одамлар ўртасидаги дўстлик кўпинча очиқ кўнгиллилик, тўғрилик, 
мақсад бирлиги ва ана шу ягона мақсадга содиқлик асосида мустаҳкамланиб 
келган. 
Дўстлар бир-бирларига ҳеч вақт хиёнат қилмасликлари ва бир-
бирларининг сирларини бошқа бировларга айтмасликлари, ўзаро ҳурмат ва 
ишончни ардоқлашлари зарур. 
Дўстлик ўз вафоси билан гўзалдир. Ваъдага вафо қилиш, ҳамдам, 
ҳамдард бўлиш самимий дўстликнинг белгиларидан биридир. Халқимизда 
турли маъракаларни кўпчилик билан бирга ўтказиш одати бор. Шундай 
кунларда дўстига дўстнинг ёрдами ниҳоятда зарур. Катта маъракаларда 
ёшлар қиладиган юмушлар кўп бўлади. Шундай чоғда дўст хонадонида 
ўтаётган маъракада хизматини аямаган ўғил-қиз эл ҳурматига сазовор 
бўлади. 
Айрим педагогларимиз турли хил маъракаларда ёшларнинг иштирок 
этишини ёқтирмайдилар. Аслида эса бундай йиғинлар йиллар ўтиб, 
ёшларимиз бошига ҳам тушади. Шуми ҳисобга олиб, бундай маъракаларни 
ўтказишни, унда хизмат қилиш одобнни ва дустининг раму шодлигига шерик 
бўлишни ёшлар ўрганиб боргани. 
Шундай қилиб, ҳаёт тажрибалари дўстликни мустаҳкамловчи қуйидаги 
омилларни вужудга келтирди: 
1) ўзаро ҳурмат ва ишонч; 
2) дўстга содиқлиқ; 
3) зарур пайтда бир-биридан моддий ва маънавий ёрдамини аямаслик; 
4) камчилигини ётиғи билан ўзига айтиб тузатиш
5) дўст сирини сақлай олиш; 
6) дўстнинг шодлигидан қувониш, ташвишига шерик булиш; 
7) мақсад бирлиги; 


201 
8) ўзаро (муносабатда самимийлик, зийраклик, ростгўйлик, тўғрилик; 
9) бир-бирини юракдан қувонтиришга интилиш. 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling