Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93
Иқтисод
Пул ва молни керакли, зарур нарсаларга сарфлагандан кейин қолган 
пулдан бир қисмини келгуси кунлар учун сақлаш лозим. шундай қилинса, 
доимо иқтисод қилиб борилса, катта сармоя ҳосил бўлади. 
Иқтисод қилишга, тежашга одатланган одамлар саодат ва тинчлик 
билан умр кечирадилар. Тўғри, яхши ёйиш, ичиш, кийиш керак, аммо 
«кўрпангга қараб оёқ узат» нақлига амал қилинса, бошқаларнинг нарсаларига 
таъна қилинмайди, кўнгил ҳам ҳотиржам бўлади. Қўлида бўлган пулга, мулка 
қаноат қилмаган одамнинг нафси бутун дунё молига ҳам қаноат қилмайди. 
Исроф. 
Исроф – ўринсиз фойдасиз ишларга пул ва мол сарфлашдир. Қўлдаги 
пул ва молни керакли жойларга сарфлаш, яхши идора қила олиш, 
исрофгарчиликдан сақланиш лозим. Шуҳрат қозониш учун тўй ва зиёфатлар 
қилиб, пул сарф этишнодонликдир. Исроф натижасида йўқчилик, кейин ҳар 
кимнинг мол, давлатига таъна ва ҳасад қилиш келиб чиқади. 
Байт: 


239 
Сен агар исроф этишни ташладинг, 
Ул замон давлат этагин ушладинг. 
Ўқувчиларнинг ана шу икки лавҳа хусусидаги фикрлари 
умумлаштирилиб, давом этилади. 
Ҳар қандай оила маълум бир даромад ҳисобига яшайди. Партия ва 
ҳукуматимиз оилаларнинг иқтисодий қувватини оширишга яқиндан ёрдам 
бериш мақсадида йилдан йилга меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақларини 
оширяпти, пенсионер, студент, ёлғиз она ҳам давлат эътиборидан четда 
қолаётгани йўқ. Давлатимиз оилага маънавий, иқтисодий жиҳатдан ёрдам 
берар экан, оилада келажак яратувчисининг характери, меҳнатга муносабати, 
ахлоқи, ғоявий-маданий савияси ўсишини кўзда тутуади, оилаларни 
кундалик рўзғор учун зарур нарсалар, уй-жой билан таъминлашни, аёлнинг 
меҳнатини енгиллаштиришни ўз олдига вазифа, қилиб қўяди. Бу эса ўзбек 
оиласининг мустаҳкамланишида, бюджет ва хўжалиги ривожида муҳим 
аҳамият касб этади. 
Ёш оилалар фақат бир-бирларини тушунмаслик туфайлигина эмас, 
балки иқтисодий шароитни йўлча қўя олмай ҳам ажраладиган ҳоллар 
учрайди. 
Шундай оилалар борки, қийинчилик билан топилган пулни, осонгина 
совурадилар, улар оиланинг иқтисодий масалалари билан юзаки 
шуғулланадилар. Аммо бу борада ўнлаб кўрадиан кўп муаммолар бор. 
Оила аъзолари ойига қанча иш ҳақи олишлари аниқ, лекин шу пулни 
қайси мақсадларга, қандай сарфлаётганлари ҳақида аниқ ҳисоб-китоб йўқ. 
Оила бюджети – оила аъзоларининг ойлик иш ҳақи ҳисобидан 
тўпланиб, даромад ва ҳаражатлар йиғиндисидир. Хўш табиий ва маиший 
эҳтижга сарфланганидан қолган маблағни нимага сарфлаш керак? Туркистон 
саёҳат учунми? Китоб сотиб олишгами? Қимматбаҳо кийимлар учунми? 
Машина харид қилишгами? Буни оила аъзолари ҳал қилиши керак. 
Оилада болаларни ёшлигиданоқ оиланинг иқтисодий масалаларни ҳал 
қилишга жалб этиш биринчидан боланининг ота-она олдидаги қадрини 
оширади, боланинг ўзига ишончини кучайтиради, иккинчидан пул сарфлаш 
маданиятига ҳисоб-китобга, тежамкорликка ўргатади. Оила хўжалигининг 
иқтисодий масалалари демократик асосда, ҳамма оила аъзолари иштирокида 
ўтадиган оилаларда пул-маблағ сабабли жанжаллар рўй бермайди, балки 
оила аъзоларини оила коллективига янада жипслаштиради. 
Доимий равишда пул етмай қолиши, кўпгина оилаларда уруш-
жанжалга сабаб бўлади. улар пулни расамади билан ҳаражат қилишни 
билмайдилар. Пулни ҳисоб-китоб билан ҳаражат қилиш ҳақида ўқувчиларга 
бир топишмоқ айтиш мумкин: 
«Ота ўғлига чақа пул бериб: 

Ўзимизга, сигиримизга, товуқларимизга егулик бирор нарса харид 
қил, -деди. 
Ўғли бозорга борди, ўйлаб-ўйлаб бир нарса харид қилиб келди. Бундан 


240 
ота хурсанд бўлди. Ўғил нима сотиб олган эди?» 

Қовун. 
Ўқитувчи жавобини изоҳлаб, давом қилди. 
Оила бюджетини, хўжалигини тўғри бош қариш учун йил бошида эр-
хотин бир йил давомида қилинадиган ҳаражатларни ҳисоблаб чиқади. Бу 
умумий даромадга нисбатан олинади. Ҳаражатлар уч қисмга ажратилади. 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling