Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Ҳар ойда такрорланадиган жорий ҳаражатлар: озиқ-овқат, турар жой ҳақи, транспорт, гигиенага сарфланадиган маблағ. 2
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оила бюджети.
1. Ҳар ойда такрорланадиган жорий ҳаражатлар: озиқ-овқат, турар жой
ҳақи, транспорт, гигиенага сарфланадиган маблағ. 2. Аниқ ҳисоб-китобсиз, тахминий сарфлнадиган (китоб харид қилишга, газета-журналга) маблағ. 3. Узоқ муддат сақланадиган буюмлар сотиб олишга сарфланадиган маблағ. 4. Йиллик умумий даромаддан страхованиега, оиланинг катта аъзолари сарф қиладиган баъзи ҳаражатларни чиқариб ташлаймиз. Ҳаражатни режалаштиришни кунда бўладиган ҳаражатларнинг аниқ миқдорини белгилашдан бошлаб керак, шунда ундан даромад узоқ муддат сақланадиган буюмлар сотиб олишга ҳаражатланади Кундалик ҳаражатлар оиланинг умумий даромадига ҳамда яшаш усулига қараб белгиланади. Бунда уй-рўзғор ишларини бошқарадиган аёлга ҳам кўп нарса боғлиқ, шундай аёллар борки, ҳеч қачон овқатни айнимайди, нонни исроф қилмайди, ҳаммаёқ сарамжон-саришта, ҳеч шошиб қолмайди, рўзғорида доим ҳамма нарса етарли бўлади. бошқа бир аёл бунинг мутлақо тескариси. Бу эса аёлнинг қизлигида уйида олган тарбиясига ҳам боғлиқ. Баъзи оилалар кайф-сафони, тўкин-сочин дастурхон атрофида меҳмон кутишни , совға-салом билан меҳмонга боришни бошқаларни саёҳатни, яна баъзиларни кутубхоналари учун китоб йиғишни севадилар. Ҳаражат ҳам шунга қараб бўлади. Айрим болалар ота-оналарининнг ойлик даромадлари қанча эканлигини билмагани учун баъзи қимматбаҳо нарча олиб беришни талаб қилиб туриб олади. ойлик даромадни билганда у бундай қилмасди. Шунинг учун Макаренко болани оила хўжалигини юритиш ишларидан хабардор қилиб туриш кераклигини уқтирган эди. Агар оила яхши таъминланган бўлса, бу ҳақда боланинг ўртоқларига мақтанишига йўл қўймаслик керак. Оила ўз эҳтиёжларини қийинчилик билан (маълум бир сабабларга кўра) қолаётган бўлса, шундай қилиш керакки, бола бошқаларга ҳасад билан қарамасин. Бола меҳнатсиз келадиган даромаддан кўра, қийинчилик билан, меҳнат билан оила ҳаёти яхшиланишидан фахрлансин. Агар оилада пул маблағлари тўғри сарфланса, бу оиладаги бола босиқ, тежамкор, пулнинг қадрини биландиган бўлиб улғаяди. Шунақ оилалар борки, ойлик олиши билан болаларга ширинликлар, ўйинчоқлар совға қилинади-ю, кейин танг ҳолга тушиб қолишади. Бундай оилалардаги болалар пул ва буюмларнинг қадрига етмайди, борган сари 241 катта талаблар қўя бошлайди. Ота-она қийинчилик билан бўлса-да боланинг хархашасидан қутилиш учун айтган нарсасини олиб беради. Бундан болада боқимандалик кайфияти, исрофгарчилик одати, худбинлик пайдо бўлади. у ҳақиқий юрт граждани, меҳнаткаши бўла олмайди. Бундан болага умаман совға бермаслик керак, деган маъно чиқмайди, совға болага катта хурсандчилик бахш этади ва совға кутади! Пухта ўйлаб қилинган совғанинг тарбиявий аҳамияти катта бўлади. Боланинг оила хўжалиги ишларида қатнашиши ўзининг ортиқча талабларини тийишга, исрофгарчиликка қарши курашга ўргатади. Бола 8-9 ёшга етганда ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда олдиндан пул бериб туриш мумкин. Бола бунга ўргангандан кейин уни мунтазам таъминлаб туриш зарур. Боланинг меҳнати ёки ўқиши ҳеч қачон пул билан рағбатлантирмаслик керак. Оила бюджети. Оиланинг маълум муддат (ой, уч ой, йил) да кутадиган даромадлари ва ҳаражатларининг китоби. Оила бюджетининг даромади барча оила аъзоларининг иш ҳақи, турли мукофотлар, нафақа, стипендия, пенсия, шахсий ёрдамчи хўжаликларидан олинадиган фойда ва бошқалар йиғиндиси ҳисобланади. Оила бюджетининг сарфланиши қуйидаги йўналишларда бўлишини ўрганган эдик: Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling