Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD
Биринчи босқич тажриба - синов натижалари
Download 0.83 Mb.
|
Абдусаматов А С Автореферат матни 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2.2-расм. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштиришнинг ривожланганлик даражалари кўрсаткичи
- Иккинчи босқич тажриба - синов натижалари
- 3.2.3-расм. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштиришнинг ривожланганлик даражалари кўрсаткичи
Биринчи босқич тажриба - синов натижалари
3.2.2-расм. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштиришнинг ривожланганлик даражалари кўрсаткичи Юқоридаги жадвал ва расм таҳлили шуни асослайдики, тажриба ва назорат синфлари ўқувчиларида ўқув-билиш фаолиятини ривожланган -ликлари бир-бирига яқин, ҳатто тажриба синфларида паст бўлиб бир оз қийинчиликларга дуч келди. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методини такомиллаштириш даражалари бўйича таснифлари қуйидагича тушунтирилди: 1. Умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштиришга оид билим берилмайди. 2. Бошланғич мактаб ўқитувчилари ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришга оид назарий билими, амалий кўникма ва малакалари етишмайди. Педагогик тажриба-синовнинг иккинчи-шакллантирувчи босқичи 2018-2019 ўқув йилларида биринчи-таъкидловчи босқичида келтирилган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилди ва таҳлилий синов ишлари олиб борилди. Бу босқичда бошланғич таълимни замонавий таълим ҳамда ДТС малака талабларига мос қилиш учун керакли бўлган манбаларни ўз ичига олади. Қуйидаги жадвал ва расмда бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштириш даражалари бўйича ўтказилган иккинчи босқич педагогик тажриба-синов ишлари натижалари келтирилган (3.2.3-жадвал, 3.2.3-расм). 3.2.3-жадвал Иккинчи босқич тажриба - синов натижалари
3.2.3-расм. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштиришнинг ривожланганлик даражалари кўрсаткичи Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методини такомиллаштириш жараёнида уларнинг психологик хусусиятлари, дидактик принциплар (илмийлик, узвийлик, изчиллик, тушунарлилик, назария ва амалиёт бирлиги) асосида ҳамда ўқитувчи педагогик маҳоратига боғлиқлиги кўрсатилган ҳолда, тизимлаштирилди. Педагогик тажриба-синовнинг учинчи - якунловчи босқичи 2019-2020 ўқув йилларида ўтказилди. Мазкур босқичда дарсликлар, қўлланмалар, қўшимча адабиётлар, муаллифлик услубий қўлланмаларининг ДТС малака талаблари ва замонавий таълим талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди. Зарурий таҳрирлар, ўзгартиришлар киритилди. Айни вақтда бошланғич мактаб ўқитувчиларининг ишлаб чиқилган ва лойиҳалаштирилган методларга тайёрлиги ўрганиб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, танланган синфларда тажриба-синов ишлари анъанавий дарс ва замонавий таълим технологияларига асосланган дарслар шаклида ўтказилди. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолияти назарий томондан ўрганилгандан сўнг тажриба - синов ишлари олиб борилди. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини ихтисослашган гуруҳларида ўтказилган сўровномалар, тадқиқот материалларини умумлаштириб, қуйидаги хулосага келиш мумкин: - бошланғич синфларда фанларни ўқитишда моделлаштириш методининг умумлашган моделини татбиқ этиш бугунги кунда замонавий таълим талабларини қондира оладиган асосий эҳтиёжга айланди; - бошланғич синф ўқитувчилари бошланғич таълимга татбиқ этиладиган моделлаштириш методининг умумлашган моделини қўллаш механизми ҳақида атрофлича билимга эга эмаслиги. Қуйидаги жадвал ва расмда бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштириш даражалари бўйича ўтказилган учинчи босқич педагогик тажриба-синов ишлари натижалари келтирилган (3.2.4-жадвал, 3.2.4-расм). 3.2.4-жадвал Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling