Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD


Учинчи босқич тажриба - синов натижалари


Download 0.83 Mb.
bet13/15
Sana22.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1220693
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Абдусаматов А С Автореферат матни 1

Учинчи босқич тажриба - синов натижалари



Ўқув йили

Ўқувчилар сони

Тажриба-назорат синфлари ўқувчиларининг олган баҳолари

Таж-риба синфи

Назо-рат синфи

Аъло,
"5"

Яхши,
"4"

Қониқарли, "3"

Қониқарсиз, "2"

Таж-риба

Назо- рат

Таж-риба

Назо- рат

Таж-риба

Назо- рат

Таж-риба

Назо- рат

2017-2018

101

100

35

21

41

16

15

30

10

33

2018-2019

92

90

31

10

40

12

16

37

11

28

2019-2020

91

94

34

13

39

13

14

37

9

26


3.2.3-расм. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштиришнинг ривожланганлик даражалари кўрсаткичи
Педагогик тажриба-синовни ўтказиш даврида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методини такомиллаштиришга доир танланган дидактик материаллар дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда синаб кўрилди. Тажриба ва назорат синфларида ёзма-назорат ишлари олиб борилди. Олинган натижаларга кўра, тажриба синфлари ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенциялари назорат синфлари ўқувчиларникига нисбатан 7% юқори эканлиги математик статистиканинг χ2 (хи квадрат) методи асосида изоҳланди.


ХУЛОСАЛАР
Тадқиқот муаммоси - таълимни модернизация қилишнинг стратегик йўналишларига мувофиқ бошланғич таълимда моделли ўқитишни такомиллаштириш ва тизимли равишда янгилаш учун методик янгиликларни самарали ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг назарий асосининг йўқлиги, ўқув-услубий ҳаракатларни ўзлаштириш асосида ўқувчи шахсини ривожлантириш, дунёни билиш ва тизимли-фаолиятли ёндашув асосида ривожлантириш саналади. Жумладан:
1. Давлат таълим стандарти талаблари, дастур ва дарсликларни ўқув жараёнига жорий этиш назарияси ҳамда амалиётини таҳлил қилиш асосида тизимлаштирилди.
2. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик элемент- лари моҳияти очиб берилди, моделлаштириш ёндашув асосида касбга йўналтириб ўқитиш тизимини ташкил этиш орқали ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели такомиллаштирилди.
3. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштириш назариясини амалиётга тадбиқ этиш, унда таълим-тарбия масалалари ва экспериментал топшириқларни бажариш ва инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш орқали амалга оширилиши ўқувчиларнинг касбий ва ҳаётий фаолиятида билиш фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилиши илмий асосланди.
4. Бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион ва экспериментал фаолиятини таҳлил қилиш, Давлат таълим стандарти ва бошланғич таълимдаги дидактик янгиликларни услубий жорий этишга тайёрлигининг ҳозирги ҳолатини аниқлашга имкон берди ва унинг етарли даражада эмаслигини кўрсатди. Ўқитувчилар янги методларни муҳимлигини тан олишади ва уларни амалга ошириш истагини билдиришади, лекин янги мақсадларга эришиш ва таълимининг замонавий талабларига жавоб бериш учун методик воситаларни янада пухта ишлаб чиқилган ҳолатларига талаб борлиги эътироф этилди.
5. Бошланғич таълимда моделлаштириш методининг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги учун ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва жорий этиш, бошланғич таълим тизимида мақсад, мазмун ёки ташкилий-фаолият нуқтаи назаридан ўзгартиришлар бўлиб, инновацион методик янгиликларнинг ривожланишини тартибга солувчи методик манбалар аниқланди ва такомиллаштирилди.
6. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш ва амалга ошириш тамойиллари асосланди, уларга методик материалларни назарий умумлаштиришнинг натижаси сифатида қаралиши, шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришда ўқув фанларининг ўзига хос жиҳатлари, мазмуни, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, танланган шакл, усул ва воситаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
7. Моделлаштириш методлари таснифи ишлаб чиқилиб, уч типи ва уларга мос келадиган кўринишлари аниқланди ва такомиллаштирилди. Бошланғич таълим мазмунидаги инновацион методларнинг кўринишлари: мазмун таркибини қуриш мантиғини ўзгартириш, янги тушунчаларни жорий этиш; ёндашувларнинг умумлаштирилиши ва универсаллиги, таълим мазмунига киритилган универсал таълим ҳаракатларини шакллантириш вазифаларини такомиллаштириш ва шахсга йўналтирилган мазмуннинг моҳияти асосланди.
8. Бошланғич таълим мазмунининг барча бўлимларини тизимлаштириш, когнитив ва тартибга солувчи услубий ўқув ҳаракатларини такомиллаштириш учун расмлар , жадваллар принципиал жиҳатдан ишлаб чиқилди. Кичик мактаб ўқувчиларининг муаммоларини ҳал қилишнинг қобилиятини компонентли равишда шакллантириш ва ғоясини шахсга йўналтирилганлигини ўрганиш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилди.
9. Таклиф этилган манбалар, тамойиллар, ишлаб чиқилган инновацион методлар асосида бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқитишга методик янгиликларни жорий этишнинг уч факторли умумлаштирилган модели яратилди. Умумлаштирилган модел иккита йўналишга эга: бошланғич синф ўқувчилари учун - методик инновацион технологиялар яратилган; бошланғич таълимдаги дидактик янгиликларни услубий талқин қилиш ва инновацион интерфаол методлар ҳамда ўқитиш методини ташкил этиш учун тегишли ўқув материаллари, методик янгиликларни тақдим этиш йўллари кўрсатиб берилди.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling