Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd 03


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани­шининг устувор йўналишларига мослиги


Download 167.54 Kb.
bet3/22
Sana11.03.2023
Hajmi167.54 Kb.
#1259668
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
АВТОРЕФ ОТМ ХАЛҚАРО 28.02.2023(3)

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани­шининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологияларини ривожлантиришнинг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” дастурининг устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Муаммони илмий тадқиқ этиш даражасини аниқлашда мавзуга оид адабиётлар ва илмий тадқиқот ишларини икки гуруҳга ажратиб таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи гуруҳга мустақиллик йилларида мавзуга доир эълон қилинган ишлар, иккинчи гуруҳга бевосита Марказий Осиё давлатлари ҳаётини ўрганиш борасидаги хорижий илмий ишлар киритилади.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон илмий-таълим соҳасида мамлакатимиз университетларининг хориждаги етакчи олий ўқув юртлари ва гуманитар тузилмалари билан ҳамкорлик масалаларига қизиқиш ортди.
Таълим соҳаси тарих фани тадқиқотчилари диққат марказида турган асосий мавзулардан бири бўлиб келган. Биринчи гуруҳ адабиётлари ва илмий тадқиқотлари мустақиллик йилларида яратилган бўлиб, уларда таълим тизимининг турли босқичларида амалга оширилган ислоҳотлар, соҳа муаммолари ва унинг ечимига доир масалалар ўз аксини топган2.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида маданий, илмий-техникавий ҳамкорлик масалалари доирасида Ўзбекистон Давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси жорий архиви, Олий таълим муассасалари жорий архиви фондлари материаллари асосида, Э.Нуриддинов, А.Қирғизбоев, Д.Мишарев, Д.Васиева ва бошқаларнинг номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим3. Ушбу тадқиқотларда Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларигача бўлган даврида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан иқтисодий, маданий, илмий-техникавий алоқалари ўз аксини топган ҳамда бир қатор тадқиқот ишлари ҳам олиб борилиб, ҳимоя қилинган.
Иккинчи гуруҳ тадқиқотларига хорижий адабиётлар киритилиб, улар асосан Марказий Осиё ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти таҳлилига бағишланган4. Демак, таълим тарихи кўплаб хориж тадқиқотчилари эътиборини ҳам ўзига жалб этиб келаётган мавзулардан бири ҳисобланади. Умуман, мавзунинг ўрганилганлик даражаси таҳлили шундан далолат берадики, Ўзбекистонда таълим тизими тарихи ўтган асрда атрофлича ўрганилган бўлса-да, аммо кейинги даврда бу мавзуга доир фундаментал асарлар яратилмади.

Download 167.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling