Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd 03


Download 167.54 Kb.
bet5/22
Sana11.03.2023
Hajmi167.54 Kb.
#1259668
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
АВТОРЕФ ОТМ ХАЛҚАРО 28.02.2023(3)

Тадқиқотнинг амалий натижалари. Ўзбекистонда олий таълим тизимида халқаро алоқалар соҳасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосининг яратилиши, олий таълим тизимининг нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг ривожлантирилиши, ОТМларнинг хорижий олий таълим муасассалари билан ҳамкорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимининг барпо этилиши, олий таълим тизимида кадрлар тайёрлашда халқаро ҳамкорлик муаммосининг долзарб аҳамият касб этиши, минтақавий, нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда олий таълим тизими ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик, халқаро грант ва дастурларда Ўзбекистон ОТМларининг иштироки ва уларнинг эришаётган натижалари, шунингдек, ҳар томонлама етук мутахассисларни тайёрлашда олий таълим тизимида халқаро алоқалар соҳасини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
олий таълим тизимида халқаро алоқалар соҳаси тарихига оид ҳисоботлар ва даврий нашрларни аниқлаш ва таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги соҳаси тарихини ўрганишнинг назарий-методологик жиҳатлари аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўйилган вазифалар Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги тарихининг шаклланиши ва ривожланишига доир архив ҳужжатлари, жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий архиви, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими жорий архиви ва кутубхонасида сақланаётган соҳага оид ҳисоботлар ва адабиётлар, даврий нашр материаллари асосида ёзилганлиги, оғзаки суҳбатлар ўтказилганлиги, тадқиқот натижалари ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Жумладан, ҳозирги замон тарих фани тадқиқотчилари томонидан эътироф этилган замонавий ёндашувга асосланганлиги, шунингдек, янги илмий адабиётлар, соҳага доир қонун ва қарор ҳужжатлари ва бошқа фанлар тадқиқотларидан фойдаланилганлиги, қўлга киритилган натижаларнинг ваколатли органларнинг тасдиқлагани ва хулоса, таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги билан изоҳланади.

Download 167.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling