Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd 03


Download 167.54 Kb.
bet2/22
Sana11.03.2023
Hajmi167.54 Kb.
#1259668
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
АВТОРЕФ ОТМ ХАЛҚАРО 28.02.2023(3)

Илмий раҳбар:

Мўминова Гавҳар Эсановна
тарих фанлари доктори, профессор







расмий тақризчилар:

Эргашева Юлдуз Алимовна
тарих фанлари доктори, профессор

тарих фанлари номзоди, доцент




Етакчи ташкилот:



Диссертация ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/27.02.2021. Таr.70.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил «___» ___ соат__ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 180103, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17. Тел.: (0 375) 225-34-13; факс: (0375) 221-00-56. e-mail: kardu@mail.ru


Диссертация билан Қарши давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (______ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 180103, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17. Тел.: (0 375) 225-34-13; факс: (0375) 221-00-56. e-mail: kardu@mail.ru
Диссертация автореферати 2022 йил «_____» ___________ куни тарқатилди.
(2022 йил _____________ даги ______ рақамли реестр баённомаси).
Б. Ж. Эшов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси
т.ф.д. профессор
Н. Н. Ражабова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш котиби, т.ф.н.
Ю. А. Эргашева
Илмий даражалар берувчи
илмий Кенгаш қошидаги
илмий семинар раиси т.ф.д. профессор
КИРИШ (докторлик (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон давлатлари ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишини белгилашнинг асосий шартларидан бири таълим тизимининг тараққиёти билан чамбарчас боғлиқлигидир. Бугунги кунда ривожланган давлатларда таълим соҳасида ўзига хос стратегия ишлаб чиқилиб, тизимда доимий равишда янгиланишлар ва ўзгаришлар юз бермоқда. Таълим ислоҳотлари, соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш шулар жумласидандир. Жаҳоннинг турли минтақаларида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ЮНЕСКОнинг турли лойиҳалари доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий соҳаларда ўрнатилган самарали ҳамкорликларни илмий жиҳатдан идрок этиш назарий-методологик нуқтаи назардан ўта долзарб аҳамиятга эгадир.
Хорижий мамлакатларнинг етакчи олий ўқув юртларида таълим жараёнидаги ислоҳотларнинг моҳияти, соҳада амалга оширилган модернизация жараёнлари, таълимни ривожлантириш бўйича илғор лойиҳалар ишлаб чиқиш, таълим-тарбияда инновацион усулларни жорий этиш, олий таълим соҳасининг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш, хусусий таълимга кенг йўл очиш, олий таълим тизимида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланган илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур ишлар олий таълим тизими шаклланиши тарихига оид илмий ёндашувлар ишлаб чиқилишига хизмат қилади.
“Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги илмий салоҳияти юқори мамлакат сифатида жаҳон мамлакатлари томонидан эътироф этилиши бежиз эмас. Илм-фан иқтисодиётнинг барча тармоқларини ривожлантиришда жуда муҳим ўрин тутади, бу ҳолатда давлат биринчи навбатда фанлар академиясига таянади, бугунги кунда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси жуда долзарб аҳамиятга эга... Айни пайтда жаҳоннинг етакчи институтлари, университетлари, илмий марказлари ва фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришни тақозо этмоқда” 1 –. Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ривожланиши ва унинг халқаро майдондаги ролини ошириш олий таълим соҳасидаги туб ислоҳотларни ва унинг жамиятдаги ролини ўзгартиришни талаб қилди. Ислоҳотлар йилларида олий таълим тизими фаолиятининг концептуал жиҳатдан янги ёндашувлари шакллантирилиб, улар жамиятнинг ушбу соҳасининг барча босқичлари ва йўналишларини тўлиқ қамраб олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 yaнвардаги PF-60-сонли “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли фармони, 2017 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3105-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” Фармони ва тизим фаолиятини такомиллаштиришга оид қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 167.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling