Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd 03


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 167.54 Kb.
bet6/22
Sana11.03.2023
Hajmi167.54 Kb.
#1259668
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
АВТОРЕФ ОТМ ХАЛҚАРО 28.02.2023(3)

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга оид тадқиқот усуллари ва олий таълим соҳаси тарихига доир маълумотларни кенгайтиришга ҳамда ўрганишга оид илмий хулосалар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги соҳасининг ҳолати, ўзгаришлари, муаммолари тарихий нуқтаи назардан холисона, ҳаққоний ёритилганлиги, хулоса, тавсия ва таклифларидан мазкур соҳа билан боғлиқ фанлардан ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари тайёрлаш ҳамда олий таълим соҳасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқишда бевосита қўлланилиши мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021 йилларда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги тарихига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълимни ривожлантириш тадбирлари, мамлакатда олий таълим тизими ишини йўлга қўйишда нуфузли халқаро ташкилотларнинг ўрни, Ўзбекистон олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг халқаро грантларда иштироки, таълим бозорида етакчи хорижий олий таълим муассасалари фаолияти, мамлакатда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари ва унинг натижалари, хорижий етакчи олимлар ва юқори малакали ўқитувчиларини Ўзбекистан ОТМларига жалб этиш чора-тадбирлари, олий таълим муассасаларидан хорижга малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилган профессор-ўқитувчилар фаолияти бўйича олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2021 йил 3 мартда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021 йил
3 мартдаги 02-40-672-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар онгида Ўзбекистонда олий таълим муасассаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги бўйича асосий тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Олий таълим тизими мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ушбу соҳада халқаро алоқаларни ривожлантиришга ва олий таълим тизими ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиб, ушбу тажриба натижаларини амалиётга татбиқ этиш тарихи ва бу йўналишдаги баъзи муаммоларни тизимли тарзда таҳлил қилишда;
Йилдан-йилга олий таълим тизими инфраструктурасининг яхшиланиши, ушбу тизимда халқаро алоқаларни ривожлантириш йўлида Президент фармонлари, ҳукумат қарорларининг қабул қилиниши натижасида дунёнинг нуфузли ОТМларининг филиаллари очилди ҳамда улар билан қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилиши орқали эришилган илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорликлар бўлимининг иш фаолиятларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 89-06-33-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ҳалқаро алоқалар ва ҳамкорликнинг ўрни хусусидаги тушунчаларнинг шаклланишига хизмат қилади.

Download 167.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling