Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат А.Соатов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг
республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот иши республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мамлакатимизда малакали кадрлар психологик тайёргарлигини такомиллаштиришга доир фундаментал тадқиқотлар Б.Қодиров, В.А.Токарева, В.Каримова, Е.Н.Сатторов, М.Г.Давлетшин, М.Дадажонов, М.Ш.Расулева, Н.С.Сафаев, Р.И.Суннатова, С.Х.Жалилова, Ф.И.Ҳайдаров, Э.Ғ.Ғозиевлар томонидан, психологик хизмат ва психологик маслаҳат ишларига оид тадқиқотлар З.Т.Нишонова, Ш.Т.Алимбаева, М.В.Сулаймонов, З.Қурбонова, Ш.Асомуддинова, С.Абдиевлар томонидан, педагогик ва психологик жиҳатларни ўрганиш В.Е.Чудновский, М.Воҳидов, Н.А.Менченская, П.И.Иванов, Ш.Баратов, Ғ.Б.Шоумаров ва бошқа олимларнинг ишларида ўз аксини топган. МДҲ мамлакатларида таълим мазмунини танлашга таъсир қилувчи шахсга йўналтирилган ёндашув В.В. Сериков, И.С. Якиманская, О.С. Газман, Э.В. Бондаревская, Э.Н. Гусинский ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган изланишлар таълим мазмунининг аҳамиятини, бўлажак педагог- психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш жараёнида талаба ва педагогнинг позициясини белгилайди. Шахс ривожланишининг психологик назарияси ва унинг шаклланишидаги фаолиятнинг ҳал қилувчи роли Б.Г. Ананьев, В.В. Давыдов, Л.И. Божович, Л.С. Выготский, С.Л. Рубинштейн ва бошқалар; педагогик технологиялар 7 назарияси В.И. Андреев, В.П. Беспалько, И Я. Лернер, М.В. Кларин, В. А. Сластенин ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган. Хорижлик тадқиқотчилардан инсонни бир бутун тушунишга оид психоаналитик қарашлар З.Фрейд, К.Юнг томонидан, психологик маслаҳатга оид ижтимоий йўналишдаги қарашлар Ф.Перлз, Э. Фромм ва К.Хорнилар томонидан, психологик маслаҳат жараёнида инсонни тушуниш ва ижтимоий мотивацион ривожлантириш муаммоси «Инсонга бир бутун ёндашув концепцияси» А.Х.Маслоу томонидан, индивидуал психологияга оид «етишмовчилик ҳисси» назарияси А. Адлер томонидан, психологик маслаҳатда индивидуал психологик фарқланиш ғояси В.Штерн, Ф.Гальтон, А.Бине, Ф.Лазурский, Р.Кеттеллар томонидан ўрганилган. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling