Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/32
Sana30.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1404632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Автореферат А.Соатов

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертaция тадқиқоти Қарши давлат университети илмий-тадқиқот ишлари 
режасига мувофиқ «Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини 
шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш» амалий 
лойиҳаси (2015-2017 йй.) доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагог-психологларда психологик 
маслаҳат 
бериш 
кўникмаларини 
шакллантиришни 
таъминлайдиган 
методикани такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари: 
педагог-психологлар кўникмаларини методик жиҳатдан шакллантириш 
муаммосини тарихийлик нуқтаи назаридан очиб бериш; 
“психологик маслаҳат бериш кўникмаси” тушунчасини аниқлаштириш 
асосида бўлажак педагог-психологлар учун психологик маслаҳат бериш 
кўникмаларини шакллантиришнинг методик мазмунини аниқлаш; 
тизимли, фаолиятга ва шахсга йўналтирилган ёндашув асосида бўлажак 
педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини 
шакллантириш моделини яратиш
бўлажак 
педагог-психологларда 
психологик 
маслаҳат 
бериш 
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи илмий-услубий таъминотни 
ишлаб чиқиш. 
Тадқиқот объекти сифатида олий таълим “Педагогика ва психология” 
ихтисосликлари талабаларида психологик маслаҳат бериш кўникмасини 
шакллантириш жараёни олинган.
Тадқиқот предметини олий таълим муассасалари бўлажак педагог-
психологлари 
учун 
психологик 
маслаҳат 
бериш 
кўникмаларини 
шакллантиришнинг мазмуни, шакли, метод ва воситалари ташкил этади. 
Тадқиқот усуллари. Назарий методлар - илмий изланишларни ўрганиш 
ва назарий таҳлил қилиш, тадқиқот муаммоси бўйича нашрларни ва ҳуқуқий 
ҳужжатларни тизимлаштириш, таснифлаш, умумлаштириш, таққослаш; 
эмпирик усуллар – сўровномалар ўтказиш, тест ўтказиш, ўқув фаолияти 
маҳсулотларини таҳлил қилиш, амалий кўникмаларни шакллантиришда 
амалий тажрибани таҳлил қилиш ва умумлаштириш, кузатиш, эксперимент, 



суҳбат, натижаларни қайта ишлаш учун математик статистика методларидан 
фойдаланилган. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling