Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/32
Sana30.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1404632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Автореферат А.Соатов

 
 
 
Етакчи ташкилот:
 
Уразова Марина Батировна
 
педагогика фанлари доктори, профессор
Нуруллаева Шахло Ўктамовна
 
педагогика фанлари номзоди, доцент
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш муҳандислари институти 
 
Диссертация ҳимояси Қарши Давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/04.06.2020.Ped -рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил “___” _________ куни соат _____даги 
мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил:180100, Қарши ш., Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Тел.: (+99875) 225-34-13, 
факс: (+99875) 221-00-56, e-mail: kardu@mail.ru) 
Докторлик диссертацияси билан Қарши Давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида 
танишиш мумкин ( ___ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил:180100, Қарши ш., Кўчабоғ кўчаси, 
17-уй. Тел.: (+99875) 225-34-13, факс: (+99875) 221-00-56, e-mail: kardu@mail.ru) 
Диссертация автореферати 2021 йил “_____” ________куни тарқатилди
(2021йил “___”_________даги ____ рақамли реестр баённомаси).
 
Р.Д.Шодиев 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш раиси, п.ф.д., профессор 
И.Б.Камолов 
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш илмий котиби, п.ф.ф.д. (PhD) 
доцент 
Ҳ.О.Жўраев 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси. п.ф.д.,(DSc) профессор



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё таълим 
тизимида амалий психология соҳасида жадал ривожланиш тенденцияси 
кузатилмоқда. Амалий психологияга бўлган қизиқиш инсон қадриятларини 
босқичма-босқич англаш, ҳар бир инсоннинг инсонпарварлик позициясини 
мустаҳкамлаш, унинг ривожланиши, ўз келажагини ўзи белгилаб олиши ва 
ўз-ўзини англаш жамиятнинг асосий мақсади эканлигидан келиб чиқади. 
Ҳозирги вақтда АҚШ, Англия, Германия, Франция, Япония, Канада, Россия, 
Жанубий Корея каби давлатларнинг таълим тизимида юқори малакали 
мутахассислар тайёрлашда етакчи ўринни олий таълим муассасалари 
эгаллаши сир эмас, уларнинг асосий мақсади эса профессионал фаолиятни 
самарали амалга оширадиган ижтимоий фаол шахсни тарбиялашдир. Бундай 
шароитда 
бўлажак 
педагог-психологларнинг 
амалий 
фаолиятга 
тайёргарлигини методик жиҳатдан бойитиб бориш катта аҳамият касб 
этмоқда. 
Жаҳонда 
бўлажак 
педагог-психологларни 
педагогик-психологик 
фаолиятга тайёрлаш, уларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини 
ривожлантириш, бўлажак педагог-психологларнинг касбий кўникмаларини 
таълим имкониятларидан фойдаланиб такомиллаштиришга доир илмий 
тадқиқотлар 
олиб 
борилмоқда. 
Бўлажак 
педагог-психологларнинг
психологик маслаҳат бериш кўникмаларини ривожлантиришда амалий 
муҳитни яратиш, психологик маслаҳатга оид ижодий фаолият малакаларига 
эга бўлишлари учун ўқитиш мазмунининг узвийлигини такомиллаштириш 
талаб қилинмоқда. Шу нуқтаи назардан олий таълим муассасаларида 
бўлажак 
педагог-психологларнинг 
психологик 
маслаҳат 
бериш 
кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Мамлакатимизда таълим ва фан соҳасини ривожлантириш ҳамда 
узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш мақсадида таълим 
тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди”
1
. Умумий ўрта таълим 
мактабларида психологик хизматнинг пайдо бўлиши билан касбий фаолиятга 
йўналтирилган педагог-психологларга бўлган талаб ҳам пайдо бўлди. 
“Амалиётчи психолог” ёки “педагог-психолог” ихтисослиги ижтимоий 
аҳамиятга эга касбий фаолиятнинг алоҳида шакли ҳисобланиб, у ўқув 
юртлари амалиётига тез ва уйғун тарзда кириб борди. Психологик маслаҳат 
инсонга самарали фаолият кўрсатишида психологик ёрдам бериш 
жараёнидир. Ўз-ўзини билишга, ўзини ўзи қўллаб-қувватлашга қодир бўлган 
шахсни ривожлантириш, мақбул хулқ-атвор стратегиясини танлаш ҳамда 
улардан реал шахслараро ўзаро муносабатда фойдаланиш, юзага келадиган 
қийинчиликларни енгиш, ҳаётга масъулиятли ва онгли муносабатда бўлиш 
инсоннинг руҳий ҳолати билан бевосита боғлиқлиги боис долзарб аҳамиятга 
эга ҳисобланади. 
1
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон) 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон 
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2020 йил 29 
октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш 
концепциясини 
тасдиқлаш 
тўғрисида”ги 
фармонлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий 
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 
йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини 
ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли 
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги, 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон «Ёшларни маънавий-
ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия 
бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги  ПҚ-3907-сонли қарорлари ва бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу 
илмий-тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling