8
технологиялари” дарсларида
фойдаланиладиган интегратив, дифференциал
педагогик дастурий воситаларнинг узвийлиги ва изчиллиги асосида
аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг индивидуал ривожланиш
харитасини акс эттирувчи
“бошқотирма”, “мантиқий компьютер ўйинлар” ва “алгоритмик масалалар”
каби якка ва кичик гуруҳли ўқитиш методлари ва педагогик дастурий
воситаларини кибернетик, инвариантлик ва
дискретлилик тамойиллари
асосида ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини
шакллантириш методикаси такомиллаштирган;
вазнли ва шажарали ёндашув асосида ўқувчиларнинг интеллектуал
салоҳиятини шакллантириш ва аниқлаштиришга йўналтирилган
алгоритмик
топшириқлар ва муаммоли масалаларни ечишнинг функционал босқичли
методик тизимини ишлаб чиқиш орқали информатика ва ахборот
технологиялари
фанини
ўқитишнинг
ўқув-услубий
таъминоти
такомиллаштирилган;
ахборот технологиялари таълимида замонавий малака талаблари
(дастурчи, веб саҳифаловчи, транскрибатор, иллюстратор, ижтимоий тармоқ
администратори ва синовчи) ва қулай интерфейсга имкон яратадиган Scratch
муҳитининг педагогик дастурий лойиҳалари асосида ўқувчиларнинг
интеллектуал салоҳиятини аниқлаш мезонлари (мотивацион,
когнитив ва
фаолиятли) ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
мактаб ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятини кузатувчанлигини,
хотира, фикрлаш, ташаббускорлигини ривожлантиришда янги материални
ўрганиш ва мустаҳкамлаш, билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга
имкон берувчи топшириқлар тизими ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълимда “Информатика ва ахборот технологиялари”
фанини ўқитиш жараёнида педагогик дастурий
воситаларнинг компьютер
техникаси (электрон қурилма) ва операцион тизимга бўлган талаблар,
ўқитувчи ва ўқувчиларга қўйиладиган талаблар,
унинг алгоритмлашга оид
ускуналари ва имкониятларидан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар
ишлаб чиқилган;
умумий
ўрта
таълим
ўқувчилари
интеллектуал
салоҳиятини
шаклантириш ва аниқлаш учун “Scratch muhitida dasturlash” номли ўқув
қўлланмаси ишлаб чиқилди ва амалда фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: