Параллел бажариш-айнан бир вақт моментида қайта ишланаётган маълумотларни бир нечта буйруқлари бажарилади. Бу режимда фақатгина системанинг ичидаги аниқ процесслардан ташқари, конвейирли ва векторли қайта ишловчи қурилмалардаги қайта ишланадиган процесслар ҳам назарда тутилади.
Ҳисоблашни тақсимлаш-бу термин асосан параллел равишда маълумотни қайта ишлаётганилигини кўрсатиш учун қўлланилади. Яъний (тармоқ орқали) қайта ишловчи қурилмалар узоқлашган ҳолатда, бир-бирларига маълумотларни алоқа симлари ёрдамида уланиб, ўтказиш орқали амалаг оширади. Натижада паст интинсивликда бўлсада, бу усул кўп машинали ҳисоблаш комплексини ташкил этади ва алоҳида ЭХларини алоқа каналлари орқали локал ва глобал ахборот тармоқларига улайди.
ПХС лари деганда кўпинча, кўп ҳоларда кўп процессорли ҳисоблаш системалар деб юритилади.
ҳисоблаш системалари классификацияси
Бажариладиган буйруқлар кетма-кетлиги ва қайта ишланадиган маълумотларнинг ўзаро ҳаракат оқими ҳамкорлик усулларини қамраб олувчи жуда кенг тарқалган ЭХМ архитектурасини Фулин (Flenn) системаси орқали классификациялаймиз. Шу нуқтаи-назарда класиификация қуйидаги системалардан ташкил топади.
SISD (Single Instruction, Single Data) –системалари, бу системаларда битта буйруқлар оқими ва битта маълумотлар потоги мавжуд бўлади. Бундай типдаги системаларга оддий кетма-кет иш бажарувчи ЭХМларни қўшиш мумкин.
SIМD (Single Instruction, Multiple Data) – системалари, бу системалар битта буйруқлар оқими ва кўп маълумотлар оқимидан ташкил топади. Бу синфга МВС ларни киритиш мумкин бўлади, яъний ҳар қандай моментда(вақтда) битта буйруқ бажариладики, бир нечта ахборот элементларини қайта ишлаш учун (ва шу буйруқ турли хил ахборот элементларини қайта ишлаш учун ишлатилинади).
MISD (Multiple Instruction, Single Data)- системалари, кўп оқимли буйруқли ва бир маълумот оқимидан ташкил топади. Бу системаларга аниқ мақсадли ЭХМ мансуб бўлиб, одатда бундай ХС мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |