Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Компьютер тармоқлари тавсифи ва


Download 0.71 Mb.
bet23/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1277937
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.

Компьютер тармоқлари тавсифи ва
дастурий таъминоти. Тармоқ топологиялари.

Режа:




  1. Тармоқларнинг архитектураси таснифланиши ва уларни қўллаш хусусиятлари

  2. Локал компьютер тармоғида ишлашнинг афзаллиги

  3. Тармоқ топологиялари.

Хозирда компьютерларни қўллашда кўпгина фойдаланувчилар учун ягона ахборот маконини таърифловчи тармоқларни ташкил этиш мухим ахамиятга эга. Буни бугун дунё компьютер тармоғи ҳисобланмиш Internet мисолида яққол кўриш мумкин.Узатиш каналлари орқали ўзаро боғланган компьютерлар мажмуига компьютерлар тармоғи дейилади. Бу тармоқ ундан фойдаланувчипарни ахборот алмашув воситаси ва аппарат, дастур хамда ахборот тармоғи ресурсларидан жамоа бўлиб фойдаланишни таъминлайди.
Компьютерларнинг тармоқка бирлашиши қимматбахо асбоб-ускуналар -катта хажмли диск, принтерлар, асосий хотирадан биргаликда фойдаланиш, умумий дастурли воситага ва маълумотга эга бўлиш имконини беради. Глобал тармоқлар туфайли олисдаги компьютерларнинг аппарат ресурсларидан фойдаланиш мумкин. Бундай тармоқлар миллионлаб кишиларни қамраб олиб, ахборот тарқатиш ва қабул қилиш жараёнини бутунлай ўзгартириб юборди, хизмат кўрсатишнинг энг кенг тарқалган тармоғи - электрон почта орқали ахборот алмашувни амалга оширишдир. Тармоқнинг асосий вазифаси фойдаланувчининг тақсимланган умумтармоқ ресурсларига оддий, қулай ва ишончли химояланган холда ахборотдан жамоа бўлиб фойдаланишни ташкил этиш. Шунингдек, фойдаланувчилар тармоқлари ўртасида маълумотларни узатишнинг қулай ва ишончли воситасини таъминлаш. Умумий ахборотлаш даврида катта хажмдаги ахборотлар локал ва глобал компьютер тармоқларида сақланади. қайта ишланади ва узатилади. Локал тармоқларда фойдаланувчилар ишлаши учун маълумотларнинг умумий базаси ташкил этилади. Глобал тармоқларда ягона илмий, иктисодий, ижтимоий ва маданий ахборот макони шакалантирилади.
Маълумотлар базасида узок масофадан туриб киришда, умумий маълумотларни марказлаштиришда, маълумотларни маълум масофага узатишда ва уларни тақсимлаб қайта ишлаш борасида кўпгина вазифалар мавжуд. Буларга бир қанча мисоллар келтириш мумкин: банк ва бошқа молиявий тузилмалар; бозорнинг ахволини акс эттирувчи тижорат тизими ("талаб-таклиф"): ижтимоий таъминот тизими; солик хизмати; оралик масофадан туриб компьютер таълими: авиа чипталарни захира килиб куйиш тизими; узокдан туриб тиббий ташхислаш; сайлов тизими. Кўрсатилган ушбу барча қўшимча маълумотлар тўпланиши, сақланиши ва ундан фойдалана олиш (кириш) нотўғри маълумотлар бўлишидан ва рухсат берилмаган киришдан химояланган бўлиш керак. Илмий, хизмат, таълим, ижтимоий ва маданий хаёт сохасидан глобал тармоқ миллионлаб кишилар учун янги хил дам олиш машғулотини яратди. Тармоқ кундалик ишни ва турли сохадаги кишиларнинг дам олишини ташкил зтиш қуролига айланди.


Тармоқлар таснифи.

Компьютер тармоқларини кўпгина белгипар, хусусан худудий таъминланиши жихатидан таснифлаш мумкин. Бунга кўра глобал, минтакавий ва локал (махаллий) тармоқлар фарқланади.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling