Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

 
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари. 
 
Режа: 
 
1. Тизим ҳақида тушунча ва унинг турлари. Ахборот тизимлари
2. Иқтисодий объект тизим сифатида, бошкариш тизими. 
3. Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи ахборот технологиялари . 
Ҳозирги даврда фан ва техникада кўп қулланиладиган тушунчалардан бири- 
тизимдир. Тизим- юнонча сўз бўлиб, ташкил этувчилардан иборат бир бутунлик 
деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига қараб 
туркумлаш мумкин. Умуман олганда, тизимлар моддий ёки мавҳум бўлиши мумкин 
(мавҳум – инсон онги маъсули). 
Моддий тизимлар, асосан моддий объектлар тўпламидан ташкил топади. Ўз 
новбатида моддий тизим анорганик (механик, химик) ва органик (биологик) тизимга 
ёки аралаш тизимга ажратилади. Моддий тизимлардан асосий ўринни ижтимоий 
тизим эгаллайди. Бундай тизимнинг хусусиятларидан бири инсонлар ўртасидаги 
муносабатларни акс эттиришдир. 
Мавҳум тизимлар инсон онгининг маҳсули бўлиб, ҳар хил назариялар
билимлар, гипотезалардан иборат. Янги ахборот технологияси ҳам моддий тизим 
унсурларини (математик моделлар, инсон билимлари ва ҳоказо) ўз ичига олади. Шу 
орада ахборот технологиясига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир. 
Ахборот тизимини ишлаб чиқаришдан мақсад – ташкилий лойиҳалаштириш, 
технологик ва ҳакозо жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тизим фаолиятининг 
самарадорлигини оширишдир. 
Ўрганилаётган фан соҳасини акс эттирувчи ҳам умумий, ҳам айрим 
хусусиятларга эга бўлган тизимнинг кўплаб тушунча ва таърифлари мавжуд. 
Умумий ҳолатда тизим деганда элеменлари орасидаги ва уларнинг 
хусусиятлари ўртасидаги алоқалар мажмуига эга бўлган, яъни бир-бирига 
чамбарчас боғланган қисимлардан иборат бутун бир объектлар мажмуаси 
тушунилади. Бундай таърифдаги тизимга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш 
мумкин: 
деталлар 
ва 
туташтирувчи 
қурилмалардан 
йиғилган 
машина; 
ҳужайраларининг бутун мажмуини ташкил этувчи тирик организм; турли ресурслар, 
бир-бири билан боғланган кўплаб ишлаб чиқариш жараёнлари ва кишилар 
жамоалари яхлитлигини юзага келган корхоналар ва ҳоказо. Бундай ҳолларда 
объектлар (қисмлар) ягона тизим сифатида ишлайди, яъни ҳар бир объект, кенжа 
тизимлар умумий тизим оддидаги ягона мақсад учун ҳаракат қилади. 
«Тизим» ни аниқлашга қуйидаги атамалар киради; «объектлар», 
«алоқалар», «хусусиятлар». 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling