Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Ташкилотнинг ахборот тизими


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/57
Sana03.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1154286
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Ташкилотнинг ахборот тизими. Ахборот контури доирасида бошқариш 
мақсадлари ҳақида, бошқарилувчи жараён ҳолати ҳақида, бошқарувчи таъсирлар 
ҳақида ахборотга эга бўлинади ва узатилади. Ахборот контури ахборотларни йигиш, 
узатиш. кайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи 
ходимлар билан биргаликда мазкур ташкилотнинг ахборот тизимини ташкил 
этади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, 
унинг тезлиги ташкилот бажараётган вазифаларга боғлиқ. Ахборот тизимига 
кирадиган маълумот сифатида ахборотни шакллантирувчи ахборот манбалари ва 
маълумотларни йиғиш тизими кўриб чиқилади. Чиқадиган ахборот сифатида эса 
қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш. яъни ахборотдан мақсадли равишда 
фойдаланиш тизими тахлил этилади. Демак. ахборот тизими ахборотни бошланғич 
йиғиш ва ундан иккиламчи фойдаланиш тизими билан ўзаро боғлиқ. 
Ахборот тизими бошқариш тизимининг асоси саналади. Бироқ бутун 
бошқариш тизими у билан тугамайди. Қарорлар қабўл қилиш ишлаб чикаришга 
таъсир кўрсатувчи бошқариш тизимининг бошқа томонини ташкил этади. 
Ахборот тазими тушунчаси узлуксиз ахборот тушунчаси ва унинг моддий 
намоён бўлиши билан боғлиқ. Бунда ахборот тизимининг икки томони, яъни 
технологик ва мазмуний жихатини фарқлаш лозим. Ахборот тизимига технологик 
ёндошув уни ахборот процедураларини (маълумот йиғиш, рўйхатга олиш, узатиш, 
сакпаш, жамлаш, қайта ишлаш ва хоказолар) комплекс амалга ошириш билан 
боғлиқ бошқарув жараёнларининг бири сифатида кўриб чикишини кўзда тутади. 
Процедураларни бажариш ташкилотнинг асосий фаолиятини амалга ошириш 
жараёнида рўй беради. Бошқаришни автоматлаштириш биринчи галда ахборот 
процедураларини бажаришга йуналтирилган. 
Ахборот тизимига мазмуний ёндошув у ёки бу ташкилотнинг функционал 
вазифаси билан боғлиқ ва аниқ бир ахборот бирликтарининг (реквизит ва 
кўрсаткичлар, массив ва оқимлар) таркиби шу билан белгиланади. Ҳал қилувчи 
ахборот вазифалари доираси ва натижалар рўйхати ахборот тизимининг мазмуни 



билан белгиланади. Ташкилот ахборот тизимининг мазмунида, асосий фаолиятида 
кандай роль ўйнамасин, ҳар бир ташкилотнинг тузилиши ва ҳар бир бўлинма 
фаолиятининг йўналиши акс этади. 
Ахборот тизимларига технологик ёндошув ахборотни процедуралар объекти 
сифатида кўриб чикишга имкон беради. мазмуний ёндашув эса ахборотнинг 
маънавий тахлили, унинг кийматини белгилайди. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling